Оғиздан нега ноҳуш ҳид келади?

-Доктор, оғзимдан ёқимсиз ҳид келади, нима қилишни билмайман.
Очиғи, стоматолог эканлигимдан хабар топган кишилар қайси даврада бўлишимиздан қатъи назар, шу каби муаммосини айтишади. Мен ҳам уларга кенгроқ тушунча беришга ҳаракат қиламан.
Тиш оғриғи қаттиқ безовта қилмагунча, ҳеч биримиз стоматолог ҳузурига боришни хоҳламаймиз. Ҳатто, баъзилар оғриққа икки-уч кунлаб ҳам чидашади. Оғриқ қолдирувчи дорилар билан ўзларини алдашга уринишади. Тиш даволашдаги эски услублар туфайлими, кўпчилик стоматологдан қўрқади. Ваҳоланки, ҳозирги даврда стоматология хизмати анча ривожланиб, оғриқсиз даволаш, тишларни қайта тиклаш, имплантация усуллари ҳам қўлланилмоқда. Стоматолог креслосида ҳеч қандай ноқулайлик ҳам, оғриқ ҳам сезмайсиз. Сизни қийнаб келаётган дарддан бутунлай фориғ бўласиз. Газетхонларимиз буни ёдда тутишларини маслаҳат берган ҳолда кўпчиликни безовта қиладиган, кўп тарқалган ноҳуш ҳолатлардан бири оғиз бўшлиғининг ҳидланиши ҳақидаги мулоҳазаларимизни давом қилдирамиз.

Оғиз бўшлиғининг ҳидланиши тиббиёт тилида галитоз деб аталади. Яъни, грекчадан таржима қилганда ноҳуш нафас маъносини билдиради.

Оғиз бўшлиғининг ҳидланиши асосан оғиз бўшлиғи микрофлорасининг бузилиши натижасида келиб чиқади. Бунга сабаб эса анаэроб микроорганизмларнинг оғиз бўшлиғида кўпайишига шароит яратилганлигидир. Оғиз бўшлиғи гигиенасига риоя қилмаслик натижасида тиш атрофида ва тил устида пайдо бўладиган оқ карашлар, тиш тошлари микроорганизмларининг яшашига ва озиқланишига муҳит бўла олади. Тиббиётда оғиз бўшлиғининг кўриниши ички аъзоларнинг ҳолатидан дарак беради, деган тушунча бор. Ҳақиқатан ҳам ички аъзоларнинг касалликлари ҳам оғиз бўшлиғида намоён бўлиб, ҳидланишга сабаб бўлади. Шу боис оғиз бўшлиғи ҳидланишини ҳар ким ўз билганича даволай олмайди. Даволаса ҳам вақтинчалик ҳисобланади ва касаллик тез-тез қайталанади. Бу касалликни даволаш учун унинг асосий сабабини аниқлаш зарур ва ҳақиқий мутахассис стоматолог ёрдамида даволаниш мақсадга мувофиқдир

Галитозни келтириб чиқарадиган омиллар:
-турли тиш касалликлари;
-оғиз бўшлиғида бактериялар кўпайиши;
-юқори нафас йўллари касалликлари;
-сурункали ўпка касалликлари;
-ошқозон-ичак касалликлари;
-қандли диабет;
-буйрак етишмовчилиги;
-ўсма касаллиги;
-турли стресслар;
-очлик;
-дори моддаларини кўп қабул қилиш ва бошқалар сабаб бўлиши мумкин.

Олдини олиш чоралари:
-оғиз бўшлиғи гигиенасига қатъий риоя қилиш;
-тил усти карашларини ва тиш тошларини вақтида тозалаб бориш;
-юқори нафас йўллари касалликларини вақтида даволатиш;
-ошқозон ичак касалликларини бартараф этиш;
-витаминларга бой мева ва сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилиш;
-иммунитетни кучайтириш;
-стоматолог кўригига тез-тез бориб туриш;
-тиш пасталари ва оғиз чайиш воситаларини стоматолог маслаҳати билан танлаш.

Фарҳод ҚУРБОНОВ,
стоматолог-шифокор

Манба: xorazmtibbiyoti.uz

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Грипп касаллигини оёқда ўтказманг, унинг асоратлари ҳаёт учун хавфли
Грипп – энг тез тарқаладиган ўткир юқумли касаллик бўлиб, дунёнинг деярли барча мамлакатларида учрайди.
Рамазон меваси – хурмо!
Республика ихтисослашган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Мухторжон Илёсов хурмонинг фойдали хусусиятлари борасидаги маълумотлар билан бўлишди. Хитойлик узоқ умр кў​радиган одамлар асосан хурмо билан озиқланишар, араблар хурмони «сахро ...
Поллиноз асорати оғир дард
Фасллар келинчаги баҳорни ким севмайди дейсиз. Борлиқ яшил рангга бурканади. Айниқса, дарахтлар, ям-яшил ўсимликлар, ранг-баранг гуллар – бутун оламга ўз чиройини кўз-кўз қилади ва бизни сеҳрлаб қўяди. Тўйиб-тўйиб кўклам тафтини, ...
Нега суиқасд ҳолати юз беради?
Депрессив бузилишлар психиатрия амалиётидаги энг кўп учрайдиган психопатологик ўзгариш туркумига киради.
Диққат, болаларда ўткир ичак касаллиги
Диарея (ўткир ичак касаллиги) – кўпроқ йилнинг иссиқ пайтларида учрайди. Улар касаллик қўзғатувчи микроблар таъсирида ривожланади.
ОИВ инфекцияли беморлар қандай овқатланиши керак?
ОИВ инфекцияли беморларни тўғри овқатланиши, уларнинг иммун тизимини тиклашга ёрдам беради. Бу инсонлар учун кўп миқдорда овқатланиш ўз ҳаёти учун зарур.
Қабзиятга  беэътибор бўлманг!
Қабзият деб бир ҳафта давомида уч мартадан кам ич келишига ёки ўта қаттиқ шаклланган нажас ажралишига ёки нажас констенциясидан қатъий назар дефекациянинг ортиқча кучаниш билан кечишига ёки оз миқдорда ич ...
Қулоқ шанғиллаши – сабаби, давоси
Инсон ҳаёти давомида бир марта бӯлса ҳам “Қулоғимда шовқин эшитяпман, нега бундай бӯляпти?” деган саволга дуч келади. Аввало, бу ӯта ноёб ҳодиса ёки касаллик эмас, кӯпинча танамиздаги бирон аъзонинг касалланишига ...
Кўз сили касаллиги: тасниф, ташҳис ва даво
Маълумотга кўра сил касаллигини келтириб чиқарувчи бактериялар Немис олими Роберт Кох томонидан 1882 йил 24 мартда кашф этган. 
Глаукома — сурункали  ва кўрликка олиб келувчи касаллик
Глаукома- бу кўз ички босимининг доимий ёки вақти-вақти билани ошиши, кўрув майдонининг торайиши, кўрув нерви ҳужайраларини глаукоматоз зарарланиши ва охир оқибатда кўрликка олиб келувчи сурункали касаллик ҳисобланади.
Аскаридоз — хавфли касаллик
Гижжа касалликлари ер юзида энг кенг ва кўп тарқалган касалликлардан бири ҳисобланади.
Буйракда тошлар қандай пайдо бўлади?
Бу касаллик асосан организмда моддалар алмашинувининг бузилиши сабабли келиб чиқади. Шу билан бирга касалликнинг бошқа омиллар хам сабабчи: -етарли миқдорда суюқлик ичмаслик сабаб организмда сув алмашинувининг бузилиши; -пешоб йўлларидаги инфекциялар; -пешоб хажми камайганда ...
Бачадон миомаси: касалликнинг сабаби бугунгача нега тўлиқ ўрганилмаган?
Бачадон миомаси – бачадон мушак ва бириктирувчи тўқимасидан ўсадиган яхши сифатли ҳосиладир. Касаллик нисбатан кўп учрайди. 30 ёшга етган аёлларнинг тахминан 20% қисмида аниқланади. Фото: WomenFirst Касалликнинг сабаби ...
Умуртқалараро диск чурраси қандай пайдо бўлади?
Бугунги кунда умуртқалараро диск чурраси кўп учрайдиган касалликлар сирасига киритилмоқда. У ҳақида кўп ва хўп эшитганмиз, ўқиганмиз, хуллас, хасталик билан озми-кўпми танишмиз.
Парҳез — «очлик эълон қилиш» эмас
Кундалик турмушда "озимоқчиман, парҳез қиляпман, умуман нон емаяпман, фақат мева ва салат еяпман" каби жумлаларни тез-тез эшитиб турамиз. Диета (парҳез) деганда кўпчилик инсонларни фикрига "фақат кам калорияли қайнатма, дамлама овқат ...