“Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида очиқ мулоқот ташкил этилди

Фарғона шаҳар педагогика касб-ҳунар коллежи мажлислар залида шаҳар партия Кенгаши томонидан партиянинг “Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида ўқувчи қизлар, педагог аёллар учун очиқ мулоқот ташкил этилди.

Коллеж маъмурияти, Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси, шаҳар “Ибратли Бекам” ўқув маркази, “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ҳамкорлигида ўтказилган мулоқотда партиянинг халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам иштирок этдилар.

Тадбирда дастлаб сўз олган шаҳар партия Кенгаши раиси Шаҳноза Аҳмедова иштирокчиларга партиянинг “Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳасининг мақсади ва вазифалари хусусида маълумот берди. Шундан сўнг шаҳар тиббиёт бирлашмаси вакили, партиянинг халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Раъно Сулаймонова cўзга чиқиб, ўқувчи ёшларга Президентимиз раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, бу жараёнда оналик ва болалик муҳофазаси, ёш қизларнинг тиббий билим олишлари, бунинг турмушдаги аҳамияти борасида атрофлича тушунтириш бериб ўтди.

Мутахассис томонидан қайд этилганидек, йил бошидан буён вилоят скрининг маркази, депутатлар, вилоят, шаҳар партия Кенгаши мутахассислари жойлардаги тиббий муассасалар ходимлари билан ҳамкорликда маҳалла ва қишлоқларда, ўқув масканларида бўлиб, “Тиббий маданият – соғлом турмуш гарови”, “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш”, “Эрта никоҳнинг олдини олиш” каби мавзуларда ўттиздан ортиқ давра суҳбатлари ташкил этдилар ва мазкур мулоқотларда 622 нафар хотин-қизлар иштирок этдилар. Ёш турмуш бўсағасида турган жами 232 нафар қизларга репродуктив саломатлик, соғлом турмуш тарзи, оилавий ҳаётга, оналикка тайёргарлик борасида ташвиқотлар ва мулоқотлар ташкил қилинди.

Мулоқот давомида “Бўстон” маҳалласи фуқаролари, талаба ёшлар, педагоглар тиббиёт бирлашмаси вакилларига ўзларини саломатликлари борасида қизиқтирган саволлар ва муаммолар бўйича мурожаат қилдилар ва керакли маслаҳат ва тавсиялар олдилар. Шу билан бирга мулоқот давомида партияга аъзолик тарғиботи ҳам олиб борилди. Натижада тадбир сўнгида коллежнинг 10 нафар ишчи ходими ўз ҳохишларига кўра, шаҳар партия аъзолари сафига қабул қилинди ва уларга тантанали равишда аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Комила ИСРАИЛОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши  матбуот котиби

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

“Йилнинг энг яхши шифокори – 2019” республика кўрик-танловининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган “Йилнинг энг яхши шифокори” республика кўрик-танловида 39 та номинация бўйича ғолиблар аниқланди. Унга кўра «Йилнинг энг ...
Ўзбекистонда аллергияга қарши янги дори воситалари яратилди
Фото: xs.uz ЎзР ФА Иммунология ва инсон геномикаси институти олимлари томонидан тизим ва ҳужайра даражасида ўсимлик моддаларининг хусусиятлари ҳар томонлама тадқиқ қилинади. Фанлар академиясининг бошқа илмий-тадқиқот муассасалари ...
Президент билан АҚШда мулоқотда бўлган таниқли доктор Ўзбекистонга келди
Ўтган йил 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилаётган бир гуруҳ ватандошларимиз билан учрашганди. Ўшанда давлатимиз раҳбари уларни Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга ...
Ижтимоий сўров: Ўзбекистонликлар оилада нечта фарзанд бўлишини хоҳлайди?
“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази “Фуқароларнинг репродуктив қарашлари, репродуктив саломатлик ва репродуктив ҳуқуқ ҳақидаги жамоатчилик фикри” мавзусида сўров ўтказди. Ундан кўзланган асосий мақсад мамлакатимиз фуқароларининг репродуктив қарашлари, “репродуктив саломатлик” ...
“Соғлом ҳаёт” тажриба лойиҳаси-амалда
“Соғлом ҳаёт” тажриба лойиҳасини амалга оширишда ахборот-таълим материали – кубарикдан фойдаланишда қуйидаги йўриқнома ҳар бир тиббиёт ходимига қўл келади. Маълумки, кубарик – А5 форматдаги ахборот-таълим материали бўлиб, у 100 дона варақдан ...
Шифокорга яна қўл кўтаришди. Андиша ва орият ҳамма нарсадан устунми?
Шифохона ва ИИБ ходимлари маълумотларига таянган ҳолда рўй берган салбий воқеа тафсилотларига тўхталамиз: Фото: kun.uz 25 январь куни ярим кечаси салонида уч киши бўлган “Кобалт” автомашинаси Андижоннинг Хортум қишлоғи атрофида ...
Зарарли касбларда ишлаймиз, нега эрта нафақага чиқолмаймиз?
Бувайда тумани, Янгиқўрғон қишлоғи, Ибрат кўчасида исиқомат қилувчи Эркиной Турсунова 1987 йилдан буён тумандаги тиббиёт бирлашмасига қарашли “Юқумли касалликлар шифохонаси”да узликсиз равишда кичик тиббий ходим лавозимида ишлаган. Имтиёзли равишда пенсияга ...
Тиббиёт соҳасида коррупция ишга қабул қилишдан бошланмоқда
Фото: biztoday.ru Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича йиғилиш ўтказилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 12 минг 916 нафар, ...
Халқ билан мулоқот — инсон манфаатлари сари чорлайди, аммо…
Соғлиқни сақлаш тизими доимий янгиланиб, такомиллашиб бораётган соҳалардан биридир. Бугунги кунда бу йўналишда яратилаётган илғор технологиялар тиббий таҳлил ишлари сифатини юксалтириш, касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволаш имкониятини янада кенгайтирмоқда.
Энг улуғ ва шарафли касб эгаларига эҳтиром
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда шифокорлар байрами ...
Дорихонангизга кимлар текширишга келиши мумкин?
 Президентнинг 14.02.2017 йилдаги ПҚ-2773-сон қарори билан дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиш, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар кўзда тутилган.  Лицензияловчи орган ўзгарди  1.04.2017 йилдан бошлаб  дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана ...
“Doctors community cup – Tashkent-2019”: Ўзбекистон, Қозоғистон ҳамда Тожикистон ярим финалда
Пойтахтимиздаги “Бунёдкор” академияси майдонида футбол бўйича “Doctors community cup – Tashkent-2019” халқаро турнири ўтказилаётганидан хабарингиз бор. Фото: UzA Нуфузли мусобақада Украина, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда мамлакатимиз шифокорлари ...
Фарғонада таксичилар шифокорларни бепул манзилига етказмоқда
Ҳозирда аксарият юртдошларимиз ишхонага ёки бирор манзилга етиб олиш учун такси хизматидан фойдаланмоқда. Хўш, бугунги кунларда уларда хизмат кўрсатиш қандай? Таксичилар хизмат ҳақини ошириб юбормадими? "Реал такси" бренди остида иш фаолиятини ...
Мамлакатимиз бўйлаб фаол юриш ва гимнастрада тадбирлари ташкил этилди
Соғлом турмуш тарзига мунтазам равишда амал қилиш турли хасталиклардан ҳоли, соғлом ва бахтли яшаш омилидир. Шундан келиб чиққан ҳолда жорий йил 6 апрель, шанба куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Соғлом ...
Иммунизация бўйича сохта хабарлар қандай аниқланади?
  Маълумотларга кўра,  1798 йили Эдвард Женнер  «An Inquiry Into the Causes and Effects of theVariolae Vaccinae, Or Cow-Pox»  мақоласини  чоп этиб, илк бор вакцинация терминини қўллаган, эмлаш афзалликларини тарғиб этган. ...