ЯНГИ ҚАРОР: Рўйхатдан ўтказиш тартиби такомиллаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги №213-сонли «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.

Низом дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказганлик гувоҳномасини бериш тартибини белгилайди.

Низомда, чунончи, дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказганлик гувоҳномасини олиш учун аризани кўриб чиқиш, гувоҳномани бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишга ойдинлик киритилган.

Гувоҳнома бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун ариза берилган кундаги энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробари миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази ҳисоб рақамига ўтказилади.

Аризачи берган аризасидан воз кечган тақдирда тўланган йиғим қайтарилмайди.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг хорижий ишлаб чиқарувчисининг (ёки унинг номидан ҳаракат қилувчи ишончли вакилнинг) аризасини кўриб чиқиш ва гувоҳнома бериш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, гувоҳноманинг асал қилиш муддатини узайтириш, уни қайта расмийлаштириш ва дубликат бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун йиғим суммаси Давлат марказининг кўрсатиб ўтилган тартиботларини амалга ошириш учун кетадиган харажатлари асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган прейскурантга кўра амалга оширилади.

Низомда шунингдек, гувоҳномани олиш учун зарур ҳужжатлар ва намуналар рўйхати ҳам келтирилган.

Манба: kun.uz

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Фарғонада қандай дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарилади?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони эълон қилинган эди. Ушбу Фармонга мувофиқ, маҳаллий фармацевтика саноатини ривожлантириш, республикамизга дори воситаларини ва тиббиёт буюмлари олиб киришни ...
Спортни тарғиб қилган раҳбар рағбатлантирилади
Ҳукумат қарори билан Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишини ташкил этиш чора-тадбирларини амалга оширганлиги учун ушбу ташкилотлар раҳбарларини рағбатлантириш ...
Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ва тиббий туризмни ривожлантириш бош бошқармаси тузилмоқда
Фото: kun.uz Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилмоқда: Хусусийлаштириш ва пуллик хизматларни ташкил ...
Оилавий ва кўп тармоқли поликлиникаларнинг ишлаш вақти ўзгарди
Ўзбекистонда биринчи тиббий ёрдам аҳоли билан огоҳлантириш, профилактик ва патронаж ишлаш тизимига айлантирилади. Самарадорликнинг асосий мезонлари ташриф буюрувчилар ва даволанган беморлар сони эмас, балки фуқароларни касалхонага ётқизиш, уларнинг хасталикларга чалиниши ва ногиронликка учраши ...
2019-2021 йилларда республика аҳолисига эндокринология ёрдами кўрсатишни такомиллаштириш миллий дастури тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти «2019-2021 йилларда Республика аҳолисига эндокринология ёрдами кўрсатишни такомиллаштириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.  Фото: soglom.uz Қарор билан 2019-2021 йилларда республика аҳолисига эндокринология ёрдами ...
Саломатликнинг муҳим гарови
Бугунги кунда овқатланиш меъёрларига етарлича эътибор берилмаслик айрим тиббий-ижтимоий муаммоларга сабаб бўлаётир, жумладан, ортиқча вазн муаммоси кўпаймоқда.
Онкологик касалликларнинг олдини олиш мумкинми?
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Ўзбекистонда онкология ҳизматининг ҳолати: онкологик касалликларнинг олдини олиш ва барвақт аниқлашнинг самарали тизимини яратиш, ташхислаш ва даволашнинг илғор усулларини жорий этиш, замонавий диагностика ва даволаш аппаратлари ...
Тиббиёт соҳаси раҳбарлари нималарга шахсан масъул эканлиги белгилаб берилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди. Қарорда соғлиқни сақлашда давлат сиёсатининг устувор йўналишларини мувофиқлаштирилган ҳолда амалга оширишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни ...
Рецептсиз бериладиган дорилар рўйхати тасдиқланди
“Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар йили бир маротаба Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатини тасдиқлайди. Шунга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган Рецептсиз бериладиган дори ...
Грипп тарқалишига қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар дастури қабул қилинди 
Жорий йил 1 августга қадар муддатда Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси билан биргаликда грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларни профилактика қилиш, уларга ташхис қўйиш, ...
Малакали тиббий хизмат Конституция билан кафолатланган
Мазкур ҳуқуқий нормани ҳаётга татбиқ этиш мақсадида ваколатли давлат органлари томонидан бир қанча қонун ҳужжатлари қабул қилинган. Жумладан, 1996 йилнинг 29 августида Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги қонун қабул ...
“Тез тиббий ёрдам”нинг мажбурий тўплами оширилди
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан битта тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати бригадаси учун зарур бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлари рўйхатига тузатишлар киритилди.  Бу ҳақида Norma хабар бермоқда. Хабарингиз бўлса, тиббий ихтисослашувнинг тегишли ...
Йилига яна мингдан зиёд мураккаб кардиохирургик амалиётлар ўтказилади (фото)
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида замонавий андозалар даражасида барпо этилган ва энг сўнгги тиббий технологиялар билан жиҳозланган уч қаватли янги бино фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Соғлиқни ...
Ўзбекистонда Германиянинг онкологик клиникаси ишга тушади
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда OPASCA German Oncology Solutions GmbH томонидан 50 миллион евро қийматидаги энг сўнгги технология ва жиҳозлар билан таъминланган, замонавий клиника бунёд этиш ҳамда Германиянинг нуфузли ...
Дори воситаларининг қўлланилиши чоғида аниқланган ножўя реакциялар бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги огоҳлантирилиши лозим
Дори воситаларининг қўлланилиши чоғида ножўя реакциялар аниқланган ҳолатлар тўғрисида хабардор қилиши тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (АВ. рўйх. рақ. 3000, 18.04.2018 й). Низомга мувофиқ даволаш-профилактика муассасалари, дорихоналар ҳамда ...