«Мўътабар аёл» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида қарори қабул қилинди

Жорий йилнинг 2 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Мўътабар аёл» кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, «Мўътабар аёл» кўкрак нишонини 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида топширилади. Бу ҳақда Дарё.уз нашри хабар берди.

« “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан мукофотлаш Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Бошқарувининг қарори асосида амалга оширилади», — дейилади хабарда.

«Мўътабар аёл» кўкрак нишони билан жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизлар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти олади.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси огоҳлантиради
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот хизмати ўзининг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар матнини жойлаштирди. Унда шундай деб ёзилган, “Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган маълумотларга қараганда айрим хорижий давлат ҳудудларида болалар ...
Муҳими: Эътиборсиз бўлмайлик!
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти  маълумотига кўра, дунё бўйича ҳар йили 50 минг нафар одам, 1 млн ҳайвон қутуриш касаллиги билан хасталанади. 10 млн. нафардан ортиқ одам ҳайвонлар тишланишидан жабрланади. Шунга ...
АҚШ компанияси Dori-Darmon’ни беш йил муддатга ишончли бошқарувга оляпти
Пойтахтимизда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази ҳамда Американинг United Investment Healthcare Group компанияси ўртасида Dori-Darmon компаниясини ишончли бошқарувга бериш тўғрисидаги шартномани имзолаш маросими бўлиб ...
Қувада бир оиланинг икки фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этди
Қува туманида бир оиланинг икки фарзанди ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди. Маълум қилинишича, 5 январь куни соат 08:30да Фарғона вилояти Қува тумани «Тошкент» МФЙ, Қўрғонча кўчаси 82-уйда истиқомат қилган оиланинг ...
“Соғлом онадан соғлом бола” шиори остида тарғибот-маслаҳат акцияси ўтказилмоқда.
Хабарингиз бор, вилоятимизда "Соғлом она" ойлиги доирасида “Соғлом онадан соғлом бола” шиори остида тарғибот-маслаҳат акцияси ўтказилмоқда. Аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий ривожланган авлодни шакллантириш юзасидан амалий ишларни ...
Ўзбекистонда 2018 йилда қайси касалликлардан кўпроқ одам вафот этган?
Фото: uza.uz Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 112,6 мингта ўлим қайд этилган.  Мос равишда 1000 аҳолига нисбатан ўлим коэффициенти 4,6 промиллени ташкил этди, ...
Шифокорга яна қўл кўтаришди. Андиша ва орият ҳамма нарсадан устунми?
Шифохона ва ИИБ ходимлари маълумотларига таянган ҳолда рўй берган салбий воқеа тафсилотларига тўхталамиз: Фото: kun.uz 25 январь куни ярим кечаси салонида уч киши бўлган “Кобалт” автомашинаси Андижоннинг Хортум қишлоғи атрофида ...
Умид ва ишонч
Узоқ вақт ҳасталаниб ётган кишига шифокорлар энди соғайиб кетиши имконсиз экани ҳақида айтишди. Шунда у киши батамом умидсизланиб, ўлимини кута бошлади. Бу ҳолни кўрган дўстлари тоғ-у тошларда яшовчи донғи кетган ...
34 йил давомида меҳнат таътилига чиқмаган шифокор 68 млн ундириб олди
Х.Қаюмов 1978 йилдан бери Жиззах вилоят Паталогоанатомия бюросида паталогоанатом врач бўлиб ишлаган. 2018 йили Қаюмов билан меҳнат шартномаси бекор қилинибди (40 йил бир жойда ишлаш — даҳшат!). Меҳнат шартномаси бекор ...
Соғлиқни сақлаш вазирлиги калтакланган шифокор масаласига муносабат билдирди
Хабарингиз бўлса, шу йилнинг 3 август куни Олтиариқ туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Полосон шаҳарчасидаги тез тиббий ёрдам бригадаси шифокори Шуҳратжон Сирожиддинов  чақирувга борган вақтида калтакланган эди. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш ...
Эътиборсизликка йўл қўйган ходимларга чора кўрилди
Шу йил 24 март куни “Менинг юртим” телеканалидаги “Марказий студия” ахборот-таҳлилий кўрсатувида Ёзёвон тумани турғуқхонасида юз берган салбий ҳолат юзасидан лавҳа эфирга узатилган. Журналист томонидан лавҳада кўтарилган масала Фарғона вилояти Соғлиқни ...
Қачонгача “табиб”ларнинг гапига ишониб кетаверамиз?
  Фото: apest.ru Шифокор Хуршид Якубжонов ўзининг телеграм каналида аҳолининг тиббий маданияти ҳақида ўз муносабатини билдирди: -“Алдагани бола яхши” деган мақолни кўпчилигимиз биламиз. Сабаби болаларнинг ақли ҳали ўта ривожланмаганидан, ...
Ростдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Хитойга 5 минг боғ исириқ жўнатдими?
Йил охирида парламентдан ва бош прократурадан қаттиқ дакки олган Соғлиқни сақлаш вазирлигида аҳвол аслида қандай? Юзлаб шифокорлар ва тиббий ходимлар калтакланиши, улар қадр қиммати ер билан битта бўлишида кимларнинг ҳиссаси ...
Марғилонда 21 нафар тиббиёт ходимининг истеъмолчи сифатида поймол бўлган ҳуқуқлари тикланди
Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг жойлардаги таянч гуруҳлари аъзоларидан истеъмолчилик ҳақ ҳуқуқлари поймол бўлаётганлиги тўғрисида мурожаатлар бўлиб турибди. Фото: astana.salexy.kz Яқинда шаҳардаги 5-оилавий поликлиника таянч гуруҳи ...
“Трамадол” савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кураш тадбирлари давомида айрим фуқароларнинг жинояти фош этилди. Марғилон шаҳрилик, 1982 йилда туғилган А. ...