«Бавосирнинг (геморрой) давоси нимада?

Бавосир (геморрой) асосан, ўтириб ишлайдиган ва камҳаракат кишиларни қийнайдиган касалликлардан бири.  У тўғри ичак веналарининг варикоз кенгайиши бўлиб, унинг ички, ташқи ва аралаш турлари мавжуд. Олимларнинг олиб борган тадқиқотлари натижасига кўра, бавосир касаллиги ҳар мингта одамдан 130-140 нафарида учрайди.

— Касалликнинг келиб чиқиши икки сабаб билан боғлиқ: биринчидан, наслий мойиллик бўлса, иккинчидан, истеъмол қилаётган маҳсулотларимиз, турмуш тарзимиз ва касбимиздир, — дейди  проктолог, профессор ­Муҳаммаджон АҲМЕДОВ. — Иш тажрибамда етти ака-укани бу касалликдан даволаган вақтим ҳам бўлган. Шу боис бавосирга наслий мойиллиги бор кишилар қабзиятнинг олдини олиши, кўпроқ ҳаракатда бўлиши тавсия этилади.

Беморларнинг кўпчилигини оғир меҳнат қиладиган, кўп ўтириб ишлайдиганлар ташкил этади. Оғир атлетика билан шуғулланадиган спортчиларда ҳам бу касаллик учраб туради. Доимий тик оёқда туриб ишлайдиган кишиларда ҳам қон айланиш тизими бузилиши бавосирга олиб келиши мумкин.

Ҳозирги техника асрида ҳаракат анча камайган, жуда кўп одамлар кун бўйи компьютер қаршисида ўтириб ишлашади. Ишга машинада бориб, машинада қайтамиз. Пиёда кам юрамиз. Олимларнинг таъкидлашича, соғлом бўлиш учун одам бир кунда 8 километр пиёда юриши керак. Камҳаракатлилик бошқа тана аъзолари билан бирга, ичак фаолиятининг бузилишига ҳам олиб келади.

Аччиқ овқат ва спиртли ичимликларнинг бавосирни кучайтириб юбориш эҳтимоли жуда катта. Улар тўғри ичакдаги веналарда қон айланишининг бузилиши ва кенгайишига сабаб бўлади. Кечки овқатдан кейин эса уйқуга ётгунча камида уч-тўрт соат вақт ўтиши керак.

Ўтказиб юборилса…

Хасталикнинг кечиш босқичларига кўра тўртта даражаси мавжуд, — дейди проктолог шифокор Турсуной ­ШЕРАЛИЕВА.— Биринчи ва иккинчи даражаларини дори-дармон ёрдамида даволаш мумкин. Агар бу даво чоралари натижа бермаса ёки ўтказиб юборилган бўлса, қон кетиши ҳисобига беморда камқонлик ривожлана боради. Ҳолсизланиб, ички аъзоларда ҳам ўзгаришлар юзага келади.

Бундай вақтда махсус мосламалар ёрдамида текшириб, ичакда қўшимча касалликлар, яра бўлмаса, ўз-ўзидан зудлик билан оператив даво қўллашга мажбур бўламиз. Бу кўпинча, касалликнинг учинчи ва тўртинчи даражасида кўриладиган чора ҳисобланади.

Кўпинча аёл беморлар ийманиб, шифокорга ўз вақтида мурожаат қилмайди. Ўз ҳолича чала-ярим эшитган тавсияларини қўллаб ҳам кўришади. Натижада жиддий салбий оқибатларга олиб келган ҳолатларга ҳам кўп гувоҳ бўлганмиз. Бунга чек қўйиш мақсадида ҳозирги кунда шифохоналарда аёллар махсус бўлимлари ташкил этилган.

Ҳомиладорларда эса касаллик ҳомила катталашгани сари вена қон томирларида босим ошиши туфайли юзага келади. Шу ҳолат пайдо бўлса, улар доимий шифокор назоратида бўлиши тавсия этилади.

Олдини олишда

— Баъзи шифокорлар бавосирни даволашда доимий равишда тозаликка риоя қилиш зарурлигини  тавсия этишади, — дейди исломшунос тадқиқотчи Муҳаммадий ­РАҲМОНОВ. — Бу жиҳат бундан бир минг тўрт юз йил олдин Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг суннатларида алоҳида таъкидланган. Унга кўра, ҳар гал ҳожатдан сўнг яхшилаб ювилиши, артилиши ва доимо покиза сақланиши уқтирилган. Шу ишга қатъий амал қилиб юрган киши бавосирга йўлиқиш хавфидан холи бўлади.

Шунингдек, бавосирга мизожнинг иссиқлиги сабаб бўлса, совуқ сув билан истиржо қилиш (ювиб покланиш) зарур. Совуқ мизожли кишиларга эса совуқ сув билан ювиш зарар етказиши мумкинлигини ҳам албатта инобатга олиш керак. Қисқаси, бугунги кунда шахсий гигиена деб юритилаётган кундалик озодаликка мунтазам амал қилиш катта аҳамиятга эга.

Шифокор тавсия этади

Касалликнинг олдини олишда овқатланишга алоҳида ­эътибор бериш керак. Оқсил ва дармондориларга бой мева ва сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилиш тавсия этилади. Масалан, буғдой кепагини овқат ва қатиққа аралаштириб ейиш, мойчечак дамламаси, қатиқ ва табиий, уйда тайёрланган мева шарбатларини ичиш ҳам жуда фойдали. Зираворлар, спиртли ичимликлар ва қабзиятга сабаб бўладиган маҳсулотлар тавсия этилмайди. Овқатлар таркиби турли-туман бўлишига эътибор бериш зарур. Кўпроқ салатлар, сутли овқатлар, творог, қаймоқ жуда фойдали. Доимий ўтириб ишлайдиган соҳа вакиллари бир соатда беш-ўн дақиқа енгил машқлар бажариши самарали профилактикадир. Спорт билан машғул бўлиш, вазн ортиб кетишининг олдини олиш керак.

Манба: od-press.uz

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Глаукома — сурункали  ва кўрликка олиб келувчи касаллик
Глаукома- бу кўз ички босимининг доимий ёки вақти-вақти билани ошиши, кўрув майдонининг торайиши, кўрув нерви ҳужайраларини глаукоматоз зарарланиши ва охир оқибатда кўрликка олиб келувчи сурункали касаллик ҳисобланади.
Нима сабабдан 40 ёшдан кейин кўриш ўткирлиги пасаяди?
Фото: "АиФ" 40 ёшдан кейин кўриш ўткирлиги қандай ўзгаради? Ёш ўтган сари кўпчилик инсонларнинг кўрув тизимида жиддий ўзгаришлар бўлади. Яъни инсон узоқ масофадаги буюмларни кўриши сақлансада, яқин масофадаги ...
Фарғонада  сийдик – тош касаллигини  замонавий даволаш усуллари
Сийдик - тош касаллигини замонавий даволаш урологиянинг долзарб муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳозирги вақтда традицион жарроҳлик амалиёти асосан шошилинч ҳолларда ва бошқа усуллар натижасиз бўлгандагина ўтказиляпти.
Ўткир  бўшашган  фалажлик- қандай  касалликларда  учрайди?
Ўткир бўшашган фалажлик-бу 24-48 соат ичида ўткир бошланадиган ва оёқ-қўл бўшашиб, иш фаолиятининг бузилиши ёки бош мия нервлар фаолиятининг бузилиши билан кечадиган касалликдир.
Физиотерапия соғлигимиз учун хавфлими?
Фото: tvojajbolit.ru Кўпинча шифокорларга касаллигимиз билан мурожаат қилганимизда, улар бизга қўшимча даволаниш, яъни физиотерапия муолажаларини тавсия қиладилар. Ана шу тиббиёт даволаниш усули билан  батафсил танишиш ниятида  биз  ўз  соҳасининг мутахассиси физиотерапия шифокори Дилафруз Наджимовага ...
ОИВ ва сил касаллиги қўшилиб келган ҳолатлар
Одам иммунотанқислик вирусининг аниқланганлигига ҳали ҳеч қанча муддат бўлганлигига қарамасдан, у бутун инсоният учун хавф солиб, ҳозирги кунда бутун дунёни қамраб олганлиги барчамизга аён бўлиб турибди.  
ТОРЧ инфекцияси нима?
ТОРЧ инфекцияси деган номни кўп эшитгансиз. Бунинг ўзи нима? Бу қандай инфекция-ки, бунчалик машҳур? Аслида шунчалик ёмонми? ТОРЧ инфекциялари қаторига бир қанча инфекциялар кириб, атаманинг ўзи уларнинг номининг бош ҳарфларидан олинган. Toxoplasma ...
Қандли диабетнинг жарроҳлик асоратлари
Ҳозирги кунларда қандли диабет хасталигининг жарроҳлик асоратлари кўпайиб бормоқда. Бу сурункали эндокринологик хасталик бўлиб, ошқозон ости безидан инсулин миқдорининг кам ажралиб чиқиши ёки умуман ажралмаслиги сабабли келиб чиқадиган хасталикдир. Қандли диебет ...
Сувчечак — хавфли юқумли касаллик
Ҳар йили қиш ва баҳор мавсумларида болалар ўртасида сувчечак касаллиги учрайди.  7 ёшгача бўлган деярли барча болалар шу хасталик билан касалланади. Сувчечак (varicella)-ўткир вирусли инфекция бўлиб, кучсиз интоксикацияга нисбатан хавфсиз кечиши, ...
Кўкрак бези саратони: унинг олдини қандай олиш мумкин?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра хавфли ўсма хасталиклари билан касалланиш кўрсаткичлари йилдан-йилга ортиб бормоқда. Жумладан, Европада ҳар йили саратон касаллиги 3,5 миллион нафарга яқин инсонда аниқланиб, шундан 1 миллион нафардан ...
ОИВ инфекция ва ОИТСнинг бир-биридан фарқи нимада?
ОИВ-инфекцияси - инсон организмидаги вирус бўлиб, аммо касаллик аломатлари ҳали намоён бўлмаган даврдир. Бу даврда инсон вирус ташувчиси ҳисобланади. ОИТС - касалликнинг сўнги босқичи. Бу даврда инсон организми ҳар қандай касалликка ...
Тўмариснинг жажжигина юрагига амалга оширилган операция 7,5 соат давом этди
Ўша вақтда у ҳали 2 ойлик чақалоқ эди. Фото: “Sen Yolg'iz Emassan” Фонди Операцияни “Sen Yolg’iz Emassan” Фонди таклифи билан Тошкентга ташриф буюрган машҳур француз кардиожарроҳи Оливье Барон ...
Эҳтиёт бўлинг, ўткир юқумли ичак касалликлари!
Фото: maikop.bezformata.ru Ўткир юқумли ичак касалликларини келтириб чиқарувчи микроорганизмлар айнан илиқ-иссиқ шароитларда тез кўпаяди. Касалликни турли микроорганизм ва бактериялар келтириб чиқаради. Ушбу касалликларнинг кеч баҳор, ёз ва ...
Шамоллаган ҳайдовчи маст ҳайдовчидан ҳам хавфлироқ
Фото: AvtoMoto Куз мавсумидаги авитаминоз аксарият ҳолларда ЎРВИ касалликларига сабаб бўлади. Бундан ташқари аллергия ҳам кўздан ёш оқиши, акса уриш каби аломатлари билан кутилмаганда хуруж қилади. Шу ...
Буйракда тошлар қандай пайдо бўлади?
Бу касаллик асосан организмда моддалар алмашинувининг бузилиши сабабли келиб чиқади. Шу билан бирга касалликнинг бошқа омиллар хам сабабчи: -етарли миқдорда суюқлик ичмаслик сабаб организмда сув алмашинувининг бузилиши; -пешоб йўлларидаги инфекциялар; -пешоб хажми камайганда ...