Манту синамаси нима учун ўтказилади?

“Ўғлим 12 ёшда. “Эртага бизга манту синамасини қилишар экан”, деб келди. Айтингчи, бу амалиёт нима учун ўтказилади? Қарши кўрсатмалар мавжудми?”

Саида УМРЗОҚОВА, Самарқанд вилояти, Шеробод тумани

Манту синамаси организмнинг сил таёқчасига нисбатан реакциясини аниқлаш мақсадида ўтказилади. Ушбу синама зарарсизлантирилган сил касаллиги қўзғатувчиси, яъни туберкулиннинг тери остига юборилиши билан амалга оширилади.

Зарарсизлантирилган қўзғатувчи организмга юборилгач, ўғлингизнинг иммунитети қўзғатувчига нисбатан реакция билдиради. Инсон иммунитети у ёки бу микроорганизмга реакция билдириши учун у билан “таниш” бўлиши керак.

Инфекцион касаллик билан оғриган организмда ушбу қўзғатувчига нисбатан ҳимоя қатлами пайдо бўлади. Ўша инсон яна шу касаллик билан қайта тўқнаш келса, иммунитет уни “таниб” қолади ва унга қарши курашади. Қарабсизки, киши шу касаллик билан қайта касалланмайди. Агар сил инфекциялари ўғлингизнинг организмига таниш бўлса, махсус иммун, яъни ҳимоя ҳужайралар унга қарши ҳужумга ўтади ва терида маҳаллий яллиғланишни пайдо қилади.

Қандай бажарилади?

Илгари манту синамаси зарарланган тери соҳасига қилинар эди. Кейинчалик  Mantaux (Мантаукс) исмли француз олими синамани тери остига қилишни таклиф этади. Шу тариқа синама номи ҳам уни ўйлаб топган инсон шарафига “манту” деб атала бошланди. Махсус шприцга туберкулин суюқлиги тортилади ва билакнинг ички юзаси тери остига инъекция қилинади.

Инъекция қилинган жойни ишқалаш, қичиш, совуқ сув теккизиш ёки спирт, одеколон каби суюқликлар билан ишлов бериш мумкин эмас.

Неча ёшгача қилинади?

Ушбу синама бир ёшдан 15 ёшгача ҳар йили қилинади.

Қарши кўрсатмалар мавжудми?

Қуйидаги ҳолатлар синама натижасининг янглиш чиқишига сабаб бўлади. Шунинг учун боладаги мавжуд касалликлар мазкур амалиётни ўтказишга тўсқинлик қилиши мумкин:

  • ўткир инфекцион касаллик билан оғриётган бўлса (грипп, зотилжам каби);
  • аллергия мавжуд бўлса (айниқса, бронхиал астмада);
  • тери касалликларида.

Юқоридаги ҳолатлар ўтиб кетгандан кейингина шифокор тавсиясига биноан синама амалга оширилади.

 Наргиза УТЕПОВА тайёрлади.

Эксперт: Ойдин МАМАРАСУЛОВА, шифокор-фтизиатр

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

28 июль — Бутунжаҳон гепатитга қарши курашиш куни
Ҳар йили 28 июль куни ЖССТ томонидан Бутунжаҳон гепатитга қарши курашиш куни нишонланади ва ҳар йили барча тадбирлар мақсадли шиорлар остида ўтказилади. ЖССТ 2019 йилда 2 та шиор билан чиқди: [caption ...
Тиббиёт тизимида коррупцион ҳолатларнинг сабаблари нимада?
Парламент қуйи палатасида Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг ўрганиш натижалари муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.  Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан охирги икки ...
Эътиборсизликка йўл қўйган ходимларга чора кўрилди
Шу йил 24 март куни “Менинг юртим” телеканалидаги “Марказий студия” ахборот-таҳлилий кўрсатувида Ёзёвон тумани турғуқхонасида юз берган салбий ҳолат юзасидан лавҳа эфирга узатилган. Журналист томонидан лавҳада кўтарилган масала Фарғона вилояти Соғлиқни ...
Олий малака тоифаси кимларга берилади?
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган. Низомга асосан тиббиёт ва фармацевтика ходимларига учинчи, иккинчи, биринчи ва олий малака тоифалари ...
Фарғонада онкология хизматига бағишланган конференция ўз ишини бошлади
Бугун Фарғона вилояти ишбилармонлари палатаси залида “Хавфли ўсмалар профилактикаси, скрининги ва канцер-регистрнинг долзарб муаммолари” мавзусида Ўзбекистон онкологларининг XV-конференцияси очилди. Фото: fsh.uz Уни кириш сўзи билан очган Республика ихтисослаштирилган ...
Сил касаллигининг олдини олишга бағишланган янги веб-сайт яратилди
“Фарғона шифокори” газетаси ижодкорлари томонидан янги веб-сайт яратилди.
«Ўзгалар хақида ўйланг. Қон топширинг. Ҳаёт улашинг’’
Қон – бу хаёт! Қон – бебаҳо. Унинг қийматини дунёда ҳеч бир нарса билан тенглаштириб бўлмайди. Маълумки, хар йили 14 июнь – Бутунжахон донорлар куни сифатида кенг нишонланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ...
Алишер Шодмонов: Бу касалликни беркитиб бўлмайди
“Хабарингиз бор, жуда кўп “фейк”, аҳолини ваҳимага, паникага соладиган маълумотлар кенг тарқалмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам бунга қарши жуда кучли кураш олиб боряпти”, дейди. Фото: pv.uz Вазир ...
Хушёр бўлинг! 1 триллион АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар қалбаки
Маълумотларга кўра, бугунги кунда халқаро миқёсдаги умумий савдо ҳажмининг 7 фоизи ёки 1 триллион АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар қалбаки экан. Бу ҳақда "Халқ сўзи онлайн" хабар берди. Дунёдаги истеъмол қилинаётган алкоголь ...
Мендан донорлик қони талаб қилишяпти. Шу тўғрими?
Аёлим ҳомиладор. Амбулатория рўйхатга қўйилган. Мендан донорлик қони талаб қилишяпти. Шу тўғрими? Нотўғри. “Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ қон ва унинг таркибий қисмларини тиббиёт эҳтиёжлари учун топшириш донор ...
Умид ва ишонч
Узоқ вақт ҳасталаниб ётган кишига шифокорлар энди соғайиб кетиши имконсиз экани ҳақида айтишди. Шунда у киши батамом умидсизланиб, ўлимини кута бошлади. Бу ҳолни кўрган дўстлари тоғ-у тошларда яшовчи донғи кетган ...
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига, шаҳар, туман тиббиёт бирлашмаларига замонавий хизмат автомашиналари топширилди
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, аҳолини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш ...
Энг яхши фармацевтларга «Олтин юлдузча» мукофоти топширилди
Олтин юлдузча мукофоти йилнинг энг яхши аптекаси, ишлаб чиқарувчиси, энг яхши иш берувчиси ва бошқа қатор номинациялар бўйича ўз эгаларига топширилди Тошкент шаҳридаги Фармацевтика институтида ўтказилган Ўзбекистондаги 1-фармацевтика анжуманида Ўзбекистон тарихида ...
Онани “боланг ўлик туғилди“ деб алдаб, бола сотиб юборилган
Фото: "UzA" Тиббиёт соҳасида йўл қўйилаётган айрим ҳолатлар инсонийлик мезонларига мутлақо тўғри келмайди. Кўзи ёриётган аёлларни икки йўл орасидаги кишига қиёсланади. Лекин айрим шифокорлар шу ожиз аҳволдаги ...
Қувада “Соғлом турмуш тарзи тарғиботи” тадбири ўтказилди
Фото: TTA Fargʻona filiali Қува туманида аҳоли гавжум бўлган жойларда аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш мақсадида «Соғлом турмуш тарзи тарғиботи» тадбири ташкил этилди. Тадбирда Тошкент Тиббиёт ...