Барча дорихоналарда бўлиши мажбурий бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига ўзгартиришлар киритилди

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг “Барча дорихоналарда бўлиши мажбурий бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги буйруғи эълон қилинди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги ПҚ-2647-сонли «Аҳолини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 21 ноябрдаги 71-сон буйруғи билан тасдиқланган Барча дорихоналарда бўлиши мажбурий бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига ўзгартиришлар киритилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинги қарорга асосан дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати 76 хил этиб тасдиқланган эди, эндиликда 32 хил этиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур буйруқ 2017 йил 13 мартдан кучга киради.

Рўйхатни кўчириб олиш

Манба:www.norma.uz

Дўстларингизга улашинг: