Қабзиятга  беэътибор бўлманг!

Қабзият деб бир ҳафта давомида уч мартадан кам ич келишига ёки ўта қаттиқ шаклланган нажас ажралишига ёки нажас констенциясидан қатъий назар дефекациянинг ортиқча кучаниш билан кечишига ёки оз миқдорда ич келиши ҳисобига ичакнинг тўлиқ бўшамаганлик ҳисси мавжудлигига айтилади. Қабзият — ич қотиши аҳоли орасида кўп учрайдиган хасталик бўлиб, умумий аҳолининг  10 – 30 фоизи ушбу касалликдан азият чекади. Ушбу қатламнинг асосини кўпроқ қариялар, ҳомиладорлар, кам ҳаракат инсонлар ташкил этади.

Аксарият ҳолларда инсонлар қабзиятни касаллик деб ҳисобламайди ва шифокорга мурожаат этишмайди.

Қабзият ўткир ва сурункали турларга ажратилади. Ўткир қабзият ўткинчи хусусиятга эга бўлиб, организмнинг айрим ҳолат ва касалликлари сабабли келиб чиқади. Яъни ичак тутилиши ва инвазияси, операциядан кейинги ҳолатлар, иситмалаш, рўза тутиш, стресс, кам ҳаракатлилик (ётоқ режимидаги беморлар) ва бошқа шу кабилар ўткир қабзиятга сабаб бўлади. Сурункали қабзият — хасталикнинг 3 ойдан ортиқ давом этишидир. Сурункали қабзиятнинг келиб чиқишига алиментар, невроген, гиподинамия, ҳазм аъзолари касалликлари (холецистит, гиперацид гастрит, ичак таъсирланиш синдроми, колитлар ва б.), проктоген (бавосил, парапроктит, ёриқлар, ривожланиш нуқсонлари, долихосигма ва б.), токсик, психоген, эндокрин (қандли диабет, қалқонсимон без касалликлари ва б.), медикаментоз (спазмолитик, антигипертензив каби дорилар таъсири),  дисбиотик, идеопатик каби омиллар сабаб бўлади. Идеопатик қабзият — ҳеч қандай структуравий ва биокимёвий ўзгаришларсиз келиб чиқади. Бу ҳолатда марказий ёки периферик нерв тизимида функционал нуқсонлар борлиги тахмин қилинади.

Қабзиятга сабаб бўлаётган омилдан келиб чиқиб касалликни даволашда диетолог, гастроэнтеролог, проктолог, жарроҳ, невропатолог, терапевт, физиотерапевт, УАШ каби мутахассислардан тавсия ва муолажалар олиш мумкин. Этиологиясидан қатъий назар қабзиятни даволашда асосий омил — овқатланиш ва ҳаёт тарзини тўғри йўлга қўйишдир. Стресслардан холи бўлиш ва фаол жисмоний ҳолат муҳим аҳамиятга эга. Парҳез столларидан 3-стол менюсига амал қилинади. Рационал овқатланиш, озуқалар хилма-хиллиги, айниқса клетчаткага бой мева-сабзавотлар, кўкат, сут маҳсулотлари, қора нон, етарлича суюқлик ичиш зарур. Рационда аччиқ чой, кофе, какао, қўзиқорин, анор каби ич қотирувчи маҳсулотлар бўлмагани маъқул.

Механик омил сабабли келиб чиққан қабзиятда асосий даво сифатида жарроҳлик аралашуви зарур. Идеопатик қабзият ва чаноқ туби диссинергиясида (яъни дефекация актида иштирок этувчи аъзоларнинг номутаносиб ишлаши) физиомуолажалар яхши наф беради. Иккиламчи келиб чиққан қабзиятда патогенетик даво сифатида асосий касалликни даволаш шарт. Спастик колитда перисталpтикага салбий таъсир этмайдиган спазмолитиклар (мебеверин, тримедат) қўлланилади. Йўғон ичак гипомотор дискинезиясида ўт ҳайдовчи дорилар, ичак рецепторларини қитиқловчи дорилар (пиколакс, бисакодил), ўсимликлардан тайёрланган препаратлар, зайтун мойи кабилар яхши натижа беради. Нажас массасининг камлиги ёки ўта қаттиқлиги билан кечувчи қабзиятда тузли (магний сулpфат), осмотик (лактулоза), бўрттирувчи (буғдой кепаги, агар-агар каби) дорилар қўллаш мақсадга мувофиқдир. Перорал воситалар керакли самара бермаганда ректал шамчалар, тозалов хуқналар ўтказилади.

Қабзиятга беэътибор бўлиб ўз вақтида даволамаслик колит, бавосил, орқа пешоб оқма ва ёриқлари, юздаги доғлар, оғиз бўшлиғи яралари, тўғри ичак ўсмаси ва кўплаб шу каби асоратларга олиб келиши мумкин.

Шунинг учун ўз вақтида шифокорга мурожаат этиш зарур.

Самаджон Пирматов,

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази Консультатив поликлиникаси гастреонтролог-ҳакими

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Бачадон бўйни саратони Ўзбекистонда нега кўпаймоқда?
Фото: Cosmopolitan Бачадон бўйни саратони дунёда аёллар орасида энг кенг тарқалган онкологик касалликлардан бири. Ёш аёлларнинг бу хасталикдан ўлиши бўйича Ўзбекистон дунёда тўртинчи ўринга чиқиб олган. Ҳар йили ...
ТОРЧ инфекцияси нима?
ТОРЧ инфекцияси деган номни кўп эшитгансиз. Бунинг ўзи нима? Бу қандай инфекция-ки, бунчалик машҳур? Аслида шунчалик ёмонми? ТОРЧ инфекциялари қаторига бир қанча инфекциялар кириб, атаманинг ўзи уларнинг номининг бош ҳарфларидан олинган. Toxoplasma ...
Огоҳ бўлинг! Ўта хавфли юқумли касаллик
Қрим – Конго геморрагик иситма касаллиги вирус кўзғатадиган, табиий шароитда каналар орқали юқадиган табиий ўчоқли ўта хавфли юқумли касалликдир. Республикамизда йирик ва майда шохли ҳайвонларда учрайдиган иксод каналари Қрим – Конго ...
Қандли диабет ҳақида ҳамма билиш шарт бўлган фактлар
Диабетга чалинган кишиларнинг тўғри овқатланиши, даволаниши ва ҳаёт тарзини қандай юритиши ҳақида кўплаб афсоналар мавжуд. Қуйида сизларга уларнинг баъзилари тўғрисида профессор Абдуқодир САТТОРОВнинг батафсил маълумотларини тақдим этамиз. Диабетга чалинган кишилар ширинликни умуман ...
Парҳез — «очлик эълон қилиш» эмас
Кундалик турмушда "озимоқчиман, парҳез қиляпман, умуман нон емаяпман, фақат мева ва салат еяпман" каби жумлаларни тез-тез эшитиб турамиз. Диета (парҳез) деганда кўпчилик инсонларни фикрига "фақат кам калорияли қайнатма, дамлама овқат ...
Сил касаллигини жарроҳлик муолажаси ёрдамида даволаш
Иқтисодий ривожланган давлатларда сил билан касалланишнинг камайиши оқибатида оператив даволаш усулларига эҳтиёж камайган. Лекин сил билан касалланиш юқори бўлган давлатларда, жарроҳлик амалиёти муолажасининг аҳамияти сақланиб қолмоқда.
ОИВ инфекцияли беморлар қандай овқатланиши керак?
ОИВ инфекцияли беморларни тўғри овқатланиши, уларнинг иммун тизимини тиклашга ёрдам беради. Бу инсонлар учун кўп миқдорда овқатланиш ўз ҳаёти учун зарур.
Сил (Туберкулёз) касаллигини дориларга чидамли турлари
Сил касаллиги  юқумли касаллик ҳисобланиб, уни сил таёқчалари (Кох бактерияси) келтириб чиқаради, бу касалликнинг ўзига хослиги сурункали тўлқинсимон кечиши билан бошқа хасталиклардан ажралиб туради.
Миш-мишлар ортидан: Коронавируснинг ҳайвондан одамга юқиши ҳақидаги гап-сўзлар қанчалик асосли?
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 15 март куни мамлакатимизда COVID-19 коронавирус инфекциясига чалинган илк бемор аниқлангач, ижтимоий тармоқларда ёки одатий гурунгларда ушбу касаллик хақида турли хил асосли ва асоссиз маълумотлар пайдо ...
Рамазон меваси – хурмо!
Республика ихтисослашган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Мухторжон Илёсов хурмонинг фойдали хусусиятлари борасидаги маълумотлар билан бўлишди. Хитойлик узоқ умр кў​радиган одамлар асосан хурмо билан озиқланишар, араблар хурмони «сахро ...
Кўкрак бези саратони: унинг олдини қандай олиш мумкин?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра хавфли ўсма хасталиклари билан касалланиш кўрсаткичлари йилдан-йилга ортиб бормоқда. Жумладан, Европада ҳар йили саратон касаллиги 3,5 миллион нафарга яқин инсонда аниқланиб, шундан 1 миллион нафардан ...
Шифокорлар қандай хатоликларга йўл қўймоқда?
2015 йил 21 апрелда Ўзбекистон Республикасининг Миллий Аккредация тизими менеждмент сифат тизимига ўтиши муносабати билан Фарғона вилояти суд-тиббий экспертиза бюросининг синов лаборатория мажмуаси О’z DSt ISО/IEC 17025:2007 стандартига мувофиқлиги ва ...
Глаукома — сурункали  ва кўрликка олиб келувчи касаллик
Глаукома- бу кўз ички босимининг доимий ёки вақти-вақти билани ошиши, кўрув майдонининг торайиши, кўрув нерви ҳужайраларини глаукоматоз зарарланиши ва охир оқибатда кўрликка олиб келувчи сурункали касаллик ҳисобланади.
Умуртқалараро диск чурраси қандай пайдо бўлади?
Бугунги кунда умуртқалараро диск чурраси кўп учрайдиган касалликлар сирасига киритилмоқда. У ҳақида кўп ва хўп эшитганмиз, ўқиганмиз, хуллас, хасталик билан озми-кўпми танишмиз.
Қандли диабетнинг жарроҳлик асоратлари
Ҳозирги кунларда қандли диабет хасталигининг жарроҳлик асоратлари кўпайиб бормоқда. Бу сурункали эндокринологик хасталик бўлиб, ошқозон ости безидан инсулин миқдорининг кам ажралиб чиқиши ёки умуман ажралмаслиги сабабли келиб чиқадиган хасталикдир. Қандли диебет ...