Дори воситаларни арзонлаштириш бўйича янги қарор имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 январь куни «Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш ҳамда олиб киришни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Унга кўра, корхонанинг ўзи томонидан тайёрланган доривор моддалар (субстанциялар) ва бутловчи буюмлардан дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш тўлиқ технологик цикл бўйича дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш ҳисобланади.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2018 йил 1 мартга қадар дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникаларини маҳаллий ишлаб чиқариш маҳсулоти деб топиш нуқтаи назаридан ишлаб чиқариш технологик аудитдан ўтказилади.

Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган технологик цикл бўйича, шунингдек, маҳаллий маҳсулотлар орасида муқобили бўлмаган «in bulk» маҳсулот асосида дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга давлат харидларида иштирок этишда хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг худди шундай маҳсулоти қийматидан 20 фоиз миқдорида нарх преференциялар тақдим этилади.

2018 йил 1 февралга қадар хорижий дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчиларнинг рўйхатдан ўтиш ҳужжатларига уларнинг аризасига мувофиқ йиғим ундирмаган ҳолда «in bulk» маҳсулотнинг ўрами ва маркировкаси ҳақидаги маълумотни кўрсатишга оид қисмига ўзгартириш киритади.

Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга «in bulk» маҳсулот асосида тайёрланган маҳсулотлар қисмига, рўйхатдан ўтган худди шундай маҳаллий маҳсулотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, қўшимча қиймат солиғи бўйича имтиёзлар 2019 йил 1 январга қадар сақлаб қолинади.

Президент қарорининг яна бир муҳим банди — Бош прокуратура Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Ҳисоб палатаси билан биргаликда бир ой муддатда дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг муомаласи ва ишлаб чиқарилиши юзасидан танқидий ўрганиш ўтказилиб, уларни тартибга солиш бўйича зарур чоралар кўрилади.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Фарғонада фармсаноат ривожланади
Ўзбекистон ўзининг ноёб ва бетакрор табиати, турли-туман ўсимликлари, хусусан, фақат бизнинг юртимизда учрайдиган эндемик ўсимликларга ниҳоятда бойлиги билан бутун дунёда машҳур.
Сўхда марказий шифохона ва қишлоқ оилавий поликлиникасининг очилиш маросими бўлиб ўтди (видео)
Президентимиз томонидан белгиланган Фармон ва қарорларда, республикамизда соғлиқни сақлаш тизимидаги фуқораларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, уларга кўрсатилаётган тиббий-санитария хизматини кўрсатишни такомиллаштириш, моддий техник базасини мустаҳкамлаш, фуқораларни патронаж хизмати билан тўлиқ қамраб олиш, ...
Дубай амирлиги Ўзбекистонда тиббиёт ривожи учун 1 миллион АҚШ доллари ажратади
Дубай амирлиги ҳукумати Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорлик юзасидан тиббиёт соҳаси учун 1 миллион АҚШ доллари ажратади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бериб ўтди. [caption ...
Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг янги тариф сеткаси тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг “Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Вазирлар Маҳкамасининг “Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида” 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарори ...
Ўзбекистонда олий тиббий таълим тизими ислоҳ қилинади
Тиббий таълим сифатини янада ошириш, энг яхши халқаро амалиёт даражасидаги олий ва ўрта-махсус, касбий тиббий таълим тизимини шакллантириш, тиббий хизмат даражасини ошириш мақсадида Президент фармони қабул қилинди.
Рецептсиз бериладиган дорилар рўйхати тасдиқланди
“Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар йили бир маротаба Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатини тасдиқлайди. Шунга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган Рецептсиз бериладиган дори ...
“Очиқлик индекси” рейтингида Соғлиқни сақлаш вазирлиги қандай баҳо олди?
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг “Очиқлик индекси” бўйича рейтинги эълон қилинди. Рейтинг натижаларига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 92 балл билан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари орасида —  5-ўринни, вазирликлар ичида ...
Юртимизда “Cоғлом аёл ойлиги” ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил 1 март 140-сонли Буйруғига асосан жорий йилнинг 5-31 март кунлари ҳудудий мутахассислар иштирокида “Соғлом аёл ойлиги” ўтказилади. Ойликнинг ўтказишдан мақсад асосан хотин-қизлар саломатлигини яхшилаш ...
ЯНГИ ҚАРОР: Рўйхатдан ўтказиш тартиби такомиллаштирилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги №213-сонли «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди. Низом дори ...
Онкологик хасталикларга шифо истаб хорижга боришга ҳожат йўқ
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида «Elekta Infinity» фирмасининг замонавий чизиқли тезлаткич нур бериш ускунасининг ўрнатилганлиги муносабати билан, унинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот ...
Юртимизда Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ташкил этилди
“Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Фото: Scientific Route Қарор билан Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ташкил этилди, -деб ...
Урологлар-саломатлик ҳафталигида
2017-йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган урологик тиббий ёрдам кўрсатиш, вилоят ва туман даражаларидаги тиббиёт муассасалари билан касалликларни профилактика, диагностика қилиш ва даволаш, шифокорлар ...
Дорихоналар фаолиятидан кўнгил тўладими?
Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг сифатли дори-дармон воситаларига бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш учун қулай шароит ва имкониятлар яратиш, шунингдек фармацевтика маҳсулотлари сифатини назорат қилиш борасида ...
Тез тиббий ёрдам бошқармасининг автоматлаштирилган тизими яратилади
Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасида тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжатда қайд этилишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан ...
Фарғонада Россиянинг етакчи олимлари томонидан маҳорат дарслари ўтказилади
Жорий йилнинг 14 апрелда Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Фарғона филиали мажлислари залида  Академик Я. Тўрақулов номидаги Республика Ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази ташаббуси билан маҳорат дарслари ўтказилади.  Унда, ...