Жарроҳлар нега яшил ва кўк кийим кияди?

Жарроҳлик бўлимида ишловчи врачлар нега оқ эмас, яшил ёки кўк рангдаги кийим кийишлари ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Маълум бўлишича, операциянинг муваффақиятли чиқиши айнан ана шу арзимас нарсага боғлиқ бўлар экан.

Аввалига барча табобат ходимларининг кийими оқ рангда бўлган. 1914 йилда бир обрў-эътиборли врач оқ либосдан воз кечиб, аввалига яшил, сўнгра кўк рангдагисини танлагунига қадар. Гап шундаки, жарроҳ тўқ рангдаги қондан нигоҳини бир бахяга олиб қочиб, ҳамкасбларининг оппоқ рангдаги халатига боқса, кўзлари қамашиб кетар экан. Уйдан кўчага чиққанимизда, қуёшли кунда қорга қараганимизда худди шундай ҳолат юз беради.

Лекин нега жарроҳларнинг халати сариқ ёки бинафша рангда эмас, айнан кўк ва яшил ранг танланишининг сабаби нимада, деган ҳақли савол туғилади. Гап шундаки, спектрдаги яшил ва кўк ранг қизил рангга қарама-қарши саналади.

Шу тариқа яшил ва кўк ранглар шифокорлар кўзи ўткирлигини таъминлаш билан бирга, қизил рангнинг тусларига таъсирчанликни оширади. Демакки, одам анатомиясининг нозик жиҳатларини тез фарқлаш қобилиятини ривожлантиради. Бу эса ўз навбатида операция чорғида хатолар содир этишдан асрайди.

askdoktor.uz

Дўстларингизга улашинг: