Шифокор меҳнатига муносиб ҳақ тўланяптими?

Бутун дунёда энг улуғ касблардан бири шифокорлик ҳисобланади ва бу касб эгалари ўзларининг жонкуярликлари билан бошқа касб эгаларидан ажралиб туришади. Шифохонага борганимизда дардимизни тинглаб, унга даво топиб, бизни соғлигимиз ҳақида қайғуришади. Аммо, юртимизда малакали шифокорлар етишмайди. Бунинг сабаби нимада?

Бугун кўпчилик врачларни катта ойлик олади, шунинг учун пул олмай, ўз ишини виждонан бажариши керак, деб ҳисоблайди. Жуда кўпчилик врач бўлишни орзу қилган, болаларини врач қиламан, деган орзуда ўқитади. Энди врачликнинг Ўзбекистондаги ҳозирги аҳволига бироз назар ташласак. Аввало, ўқув юртларидаги ҳолат: ўқув йили яқингача 7 йил эди. 7 йилда ҳам аниқ мутахассислик ололмасдан дипломга УАШ, яъни «умумий амалиёт шифокори», деб ёзиб беришади.  Олийгоҳ битирувчилари УАШ бўлиб ишлашни эса хоҳлашмайди. Сабаби, юклама кўп, ойлик эса жуда паст. Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган меъёрга кўра, 1 ставка учун 724 минг сўм ёзувда, қўлга тегиши эса 650 минг атрофида. Шунинг учун мен билан битирган жуда кўп курсдошларим дори компанияларида ташвиқотчи бўлиб, кўчама-кўча қиммат дорини тавсия қилиб, аҳолини алдашга мажбур бўлмоқда. Чунки улар юкламага мос равишда бўлмаган иш ҳақи тўланадиган жойда ишлашни хоҳлашмайди, ишлай олишмайди!

Келинг, солиштириб кўрайлик (бошқа касб эгаларини камситишдан йироқман). Масалан, ҳозирги ёшлар иттифоқи (собиқ камолотчи) ходимларнинг ойлиги 800-900 минг атрофида экан ёки айрим иш стажига эга врачдан кўп маблағ олишади. Очиғи, ўрта маълумотлилар билан деярли бир хил, баъзи ўринларда ҳаттоки кам ойлик олинади.

Хуллас, Леонардо Да Винчи айтганидек: Математикага асосланмаган соҳа сафсатадир! Шу аҳволдаги врачлар республикадаги шифокорларнинг қарийб 60 фоизини ташкил этади. Шундай экан, азиз юртдошлар, депутатлар, сенаторлар, аввал врачларнинг меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш ҳақида бир ўйлаб кўрайлик! Кейин тиббий сифат ва ҳоказолар ҳақида талаб қўйиш одилона иш бўлур эди.

Абдулазизхон Акрамов,

шифокор

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Эрта турмуш ва ирсий касалликлар асоратлари
Тошкент педиатрия тиббиёт институти, тиббий генетика кафедраси ассистенти, олий тоифали шифокор Муҳаммаджон Босимов билан  «Эрта турмуш, ирсий касалликлар сабаби ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ аломатлари» ҳақида суҳбат уюштирилди. - Оилада ирсий ...
ТИББИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ: ўқув йили қисқарди, ўқув дастурлари-чи?
Тиббиёт соҳасини замонавий фикрлайдиган, чуқур билимли, масъулиятни ҳис этадиган, ҳар жиҳатдан етук кадрлар билан таъминлаш масаласига бугун давлат даражасида эътибор қаратилмоқда.
34 йил давомида меҳнат таътилига чиқмаган шифокор 68 млн ундириб олди
Х.Қаюмов 1978 йилдан бери Жиззах вилоят Паталогоанатомия бюросида паталогоанатом врач бўлиб ишлаган. 2018 йили Қаюмов билан меҳнат шартномаси бекор қилинибди (40 йил бир жойда ишлаш — даҳшат!). Меҳнат шартномаси бекор ...
Фарғонада кўршапалак уясини саратон касалига даво деб сотган шахс қўлга олинди
Фарғона вилояти Учкўприк тумани Ёйилма қишлоғида фуқаро М.Б. ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, қўқонлик Ш.М. уни алдаб 15 300 долларини қўлга киритганини маълум қилган. Фото: ...
Вакциналар ҳақида миш-мишлар қанчалик рост?
Фото: gazeta.uz Шу кунларда ижтимоий тармоқларда бачадон бўйни ракини олдини олиш учун эмлаш тўғрисида бир аудио тарқалди. У ердаги гаплар қанчалик тўғри? Гап шундаки бачадон бўйни ракини кўп ...
«Ҳамшира-2018» кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида қўшма қарор қабул қилинди
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг қўшма қарорига мувофиқ  юртимиз бўйлаб "Ҳамшира-2018" кўрик-танловини турли босқич ва муддатларда "Йилнинг энг яхши ҳамшираси" кўрик-танлови ...
Тиббиёт ходимига тажовуз учун жавобгарлик кучайтирилади
Бугунги кунда соғлиқни сақлаш тизимида учраб турган нохуш ҳолатлардан бири – бу беморлар ва уларнинг яқин қариндошлари томонидан тиббиёт ходимларига ғайриқонуний равишда тажовуз қилиниши ҳолатлари тез-тез учраётганидир. Олинган маълумотларга кўра, 2018-2019 ...
Бангкокдан келган уйларига кузатилди, Туркиядан келганлар эса карантинда қолмоқда
Бугун Фарғонага Таиланднинг Бангкок шаҳридан чартер рейс орқали олиб келиниб, Риштон туманидаги “Ёшлик” соғломлаштириш марказига карантинга жойлаштирилган 256 нафар мамлакатимиз фуқаролари ўз уйларига кузатиб қўйилди. 14 кунлик тиббий кузатувга олинган ...
2019 йилда шошилинч тиббий ёрдам учун 200га яқин махсус транспортлар харид қилинади
2017 йил давомида саккиз ярим миллиондан кўпроқ фуқарога тез тиббий ёрдам тизими орқали хизмат кўрсатилди. Уч миллионга яқин бемор стационар ва амбулатор шароитда даволанди. Шу даврда шошилинч тиббий ёрдам тизимида ...
Ҳасан табибнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди
Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан 2019 йил 19 январь куни ижтимоий тармоқлар орқали кенг муҳокама қилинган табиб Х.И.нинг фаолиятини ўрганиш ҳаракатлари олиб борилди. Фото: videonews.guru Фуқаро Х.И. Шаҳрихон шаҳар ...
Сенат раиси шифокорларга миннатдорчилик билдирди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида парламент қўйи палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда парламент юқори палатаси раиси Танзила Норбоева нутқ сўзлади: “...Сўнгги уч йилда кўплаб ислоҳотлар ...
Шифокор ва дорихона ўртасидаги «келишувлар»га тақиқ қўйилади
Фото: ru.stockfresh.com Тиббиёт ходимлари томонидан беморларга дори воситалари рецептини ёзиш бўйича қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик жорий этилади. Бу Президентнинг 2019 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси фармацевтика ...
Дори воситаларининг рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Фото: fsh.uz Амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш учун мўлжалланган дори воситаларининг рўйхатига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 2522-2, 11.06.2019 й.) Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, ...
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги XXIII — Тошкент халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди
«Ўзэкспомарказ» да маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва компанияларимиз билан биргаликда жаҳоннинг 18 мамлакатидан келган 200дан ортиқ компания вакиллари иштирок этдилар. 20 апрелга қадар давом этган кўргазмада республикамизнинг барча ҳудудларидан келадиган тиш докторлари ...
Тиббий хизмат сифати телетиббиёт ёрдамида оширилади
Ўзбекистонда Ягона тиббий ахборот марказини ташкил этиш ва «Ақлли тиббиёт» тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Уларни яратиш ва ривожлантириш бўйича концепция лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақида norma.uz хабар беради. [caption id="attachment_2266" ...