Ўзбекистонда ОИТС билан касалланганлар сони маълум қилинди

1 декабрь Халқаро ОИТСга қарши кураш куни муносабати билан дунёнинг турли шаҳарлари ва давлатларида 21-аср вабосига бағишланган турли анжуманлар, тадбирлар ташкил этилади.

Унда бу иллатга қарши курашиш масалалари ҳамда муаммолари муҳокама қилинади. Оммавий ахборот воситалари орқали ҳам касалликка қарши ташвиқот ишлари кучайтирилади. БМТ маълумотларига биноан, бугунги кунда ОИТС/ОИВ касаллиги инсонларнинг ўлимига сабаб бўлаётган хасталиклар орасида 5-ўриндадир. Касаллик билан яшаётганлар сони дунё бўйлаб 35,7 млндан ортиқни ташкил этади.

KUN.UZ мухбири ҳам Халқаро ОИТСга қарши кураш куни муносабати билан Республика ОИТСга қарши кураш маркази директори, профессор Нурмат Атабековга мурожаат қилди.

Унинг маълум қилишича, ОИТСга чалинганлар сонини ва бу касаллик билан боғлиқ эпидемиологик ҳолатни баҳолашда ҳар 100 минг киши ҳисобига тўғри келадиган касалланганлар сони олинади.

Атабековнинг сўзларига кўра, бу борада Ўзбекистондаги ҳолат бирмунча барқарордир. Ҳозирда, Ўзбекистонда ҳар 100 минг аҳолидан 102 киши ушбу юқумли касалликка чалинган. Бу Ўзбекистонда тахминан 32 минг 500 атрофида ОИТС/ОИВ билан хасталанган бемор борлигини билдиради (тахминий ҳисоб таҳририятники). Қиёслаш учун айтиладиган бўлса, Россияда бу рақам 500 ни, Украинада 280 дан ортиқни ташкил этади.

Шу билан бирга, Атабеков Ўзбекистонда ушбу касалликни аниқлаш борасида қандай ишлар олиб борилаётгани юзасидан ҳам маълумотлар берди. Унинг айтишича, ҳар йили Ўзбекистон аҳолисининг салкам 11 фоизи, яъни 3,4 млн киши ОИТС/ОИВ таҳлилидан ўтади. Бунда хорижий мамлакатларда бўлиб келган ўзбекистонликлар орасида ушбу касалликни юқтириш ҳолатлари тобора кўпаймоқда. Атабеков қайд этганидек, ҳар йили текширилаётганларнинг 300 мингдан ортиғи хорижда бўлиб қайтаётганлар бўлса, уларнинг касалликка чалинганларининг 75-80 фоизи ОИВни жинсий йўл билан юқтирмоқда.

Шундан хорижда бўлиб, ушбу касалликни юқтириб келганларнинг 69 фоизи Россияда ишлаб қайтган меҳнат муҳожирлари, 16 фоизи Қозоғистонда бўлиб қайтганлардир. Ўзбекистонда илк бор ушбу касаллик 1987 йили Тошкент ОТМда таҳсил олувчи африкалик талабада аниқланган. 1989 йилда Африка мамлакатларидан бирида ишлаб келган ўзбекистонлик фуқаронинг ҳам ушбу касалликка чалингани таҳлиллар натижасида маълум бўлган.

“Ўзбекистонда, — дейди Нурмат Атабеков, — шу йиллар мобайнида ОИТС/ОИВга қарши кураш мақсадида 3 марта янги таҳрирдаги қонун, 3 марта стратегик дастур ва 3 марта давлат дастурлари қабул қилиниб, муваффақиятли амалга оширилган. Бунинг учун давлат бюджетидан 40 млн доллар, бошқа хорижий грантлар асосида 100 млн доллардан ортиқ маблағ сарфланган. Шунга кўра, парентрал юқиш ҳолатлари (тиббий муолажа орқали) кескин камайишига эришилган. Бундан ташқари, ОИТС билан касалланган онадан болага юқиш ҳолати камайган. Бугунги кунда шу каби оналардан дунёга келаётган чақалоқларнинг 99,7 фоизи соғломдир. Бироқ сўнгги 10 йилда жинсий йўл билан ушбу касалликни юқтириш ҳолатлари 7 бараварга ошган”.

Унинг маълум қилишича, Ўзбекистон 2019 йилда ЖССТнинг ОИТС билан хасталанган онадан соғлом фарзанд туғилиши кўрсаткичи бўйича энг юқори натижа қайд этувчи мамлакатлардан бири бўлишга асосий даъвогарлардан биридир.

Толиб Раҳматов

KUN.UZ мухбири

 

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

ДХХ Фарғонада “Трамадол” контрабандаси билан шуғулланган шахсларни қўлга олди
Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқ тартибот органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари давомида кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаси контрабандаси ва савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Бу ...
“Муолажа”га муҳтож тиббиёт маскани” номли танқидий мақолага муносабат
Ёзёвон туманидаги 35-қишлоқ оилавий поликлиника келгуси йилда инвестиция дастури доирасида бутунлай янги қиёфага киради.  Бу хақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. Шу йил 19 сентябрь куни Ўзбекистон миллий ...
Болалардаги ғилайлик касали даволанмоқда
Кўзлар мураккаб тузилишга эга аъзо ҳисобланади. Шу ўринда бир муҳим маълумотни айтиб ўтмоқчимиз: Атрофдаги оламни кўзлар орқали кўрамиз. Яъни кўзлар биз учун дурбиндек гап. Дурбин бош миянинг "қўли"да бўлиб, айнан ...
Кореялик офтальмолог-шифокорлар болаларни тиббий кўрикдан ўтказишди
Жанубий Кореянинг “Heart to heart international” халқаро ташкилоти офтальмолог-шифокорлари Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида тиббий кўрик ташкил этди.  “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди бир неча йилдан буён Кореянинг ...
“Тиббиёт: қуруқ ваъдалар қачонгача давом этади?” сарлавҳали мақолага расмий муносабат
2019 йил 4 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлигининг UzA.uz сайтида Бағдод туманидаги собиқ “Каримбобо” қишлоқ врачлик пунктининг бугунги аҳволи хусусида сўз юритилган мақола эълон қилинди. Материалда келтирилган далиллар шу куннинг ...
Ўзбекистонда аллергияга қарши янги дори воситалари яратилди
Фото: xs.uz ЎзР ФА Иммунология ва инсон геномикаси институти олимлари томонидан тизим ва ҳужайра даражасида ўсимлик моддаларининг хусусиятлари ҳар томонлама тадқиқ қилинади. Фанлар академиясининг бошқа илмий-тадқиқот муассасалари ...
Президент инновацион клиникани кўздан кечирди
Давлатимиз раҳбари Мирзо Улуғбек туманидаги DMC хусусий клиникасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Фото: Президент матбуот хизмати Мазкур шифо масканида офтальмология, нейрожарроҳлик, пластик жарроҳлик, кардиология, ...
Ишдаги танаффуслар қандли диабетдан сақлайдими?
Янги Зеландиялик олимларнинг таъкидлашларича, офисда ишлаш давомида ҳар 2 соатда танаффус қилиш, организмда қандли диабет касаллиги ривожланишинг олдини олар экан. Фото: tribun.com.ua Уларнинг фикрича, офисдаги 5 дақиқалик танаффус ...
Эшитиш қобилияти яхши бўлмаган болалар учун экскурсия
Қувасой шаҳрида жойлашган ихтисослаштирилган мактаб-интернатда эшитиш қобилияти яхши бўлмаган 13 нафар бола учун автобусда экскурсия ташкил этилди. Экскурсия қўл ҳаракатлари орқали олиб борилди. Мактаб ўқувчилари сурдо таржимонлар билан биргаликда Марғилон шаҳридаги ...
Эътиборсизликка йўл қўйган ходимларга чора кўрилди
Шу йил 24 март куни “Менинг юртим” телеканалидаги “Марказий студия” ахборот-таҳлилий кўрсатувида Ёзёвон тумани турғуқхонасида юз берган салбий ҳолат юзасидан лавҳа эфирга узатилган. Журналист томонидан лавҳада кўтарилган масала Фарғона вилояти Соғлиқни ...
Абитуриентлар учун 086 шаклдаги тиббий маълумотнома пулликми?
Шу кунларда юртимиздаги барча олий таълим муассасаларида 2018/2019 ўқув йили учун қабул жараёни қизғин давом этмоқда. Олий ўқув юртига ўқишга кириб малакали мутахассис бўлиб етишишни дилига туккан ҳар бир йигит-қиз ...
Ногиронлиги бўлган фарзандига қараётган оналарга алоҳида нафақа тури жорий этилади
Ўзбекистон Президенти парламентга Мурожаатномасида пенсия ва нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартибини қайта кўриб чиқиш, пенсия тизимини тубдан ислоҳ қилиш зарурлигини айтди. Бу ҳақида daryo.uz хабар беради. Яқинда ушбу масала бўйича Президент ...
Уч дугона, уч моҳирўй…
Фарғона шаҳрида уч эгизак дунёга келди. Бу ҳақда farhaqiqat.uz хабар берди. Фото: farhaqiqat.uz Бирданига уч қизалоқ. Фарғона шаҳар, Ёрмозор МФЙ, Ипак йўли кўчаси  280-уйда истиқомат қилувчи Кумушхон Мелиева қизалоқларини ...
Фарғонада “Она-бола” жамғармаси иш бошлади
Фото: XDP.uz Бугун, 3 февраль куни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев қабуллар уйида Исроил ва Россия тиббиёт жиҳозлари мутахассислари ҳамда тадбиркорлар билан учрашди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ...
Сил касаллиги ва меҳнат миграцияси
Бутун жаҳонда миллионлаб инсонларнинг умрига зомин бўлаётган, кўплаб оилаларнинг тинчлигини бузаётган сил касаллиги ўзининг оқибатлари билан инсониятнинг энг долзарб муаммоси бўлиб қолмоқда.