Энг хавфли вирус аниқланди

Кишиларнинг энг асосий “қотили” ОИВ, қутуриш ёки безгак вируси эмас, балки гепатит вирусининг турли штаммларидир. Улар ҳар йили 1,3 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлади. Бу ҳақда Lancet журналида эълон қилинган мақолада айтилади.

«Бу хулосалар бизда жаҳл келтириб чиқаради, бироқ биз гепатит ОИВ, безгак ёки силга қараганда кўпроқ инсонларни ҳаётдан олиб кетаётганига ҳайрон бўлмадик. Бу вирус билан кураш ҳеч қачон жаҳоннинг етакчи давлатлари сиёсатининг устувор йўналишига кирмагани ҳамда бундай лойиҳаларни молиялаштириш учун қандайдир глобал тизимлар йўқ экани билан боғлиқ», — дея ўзига хос “ихтирога” изоҳ берди гепатит билан кураш бўйича Бутунжаҳон альянси президенти Чарльз Гор.

Ҳар йили ЖССТ ва БМТнинг бошқа соғлиқни сақлаш хизматлари Lancet журналида қандай касалликлар кўпроқ хатар уйғотаётганига бағишланган ҳисоботларни эълон қилиб боради. Улар БМТ сиёсий идоралари ва алоҳида давлатлар соғлиқни сақлаш хизматлари учун ўзига хос йўриқномадир.

Жорий йилда муаллифлар турли вируслар, бактериал ва паразитик инфекцияларга асосий эътиборни қаратдилар. Олимлар уларнинг сўнгги 40 йилдаги эволюцияси ҳақида аниқ тушунчага эга бўлиш мақсадида жаҳоннинг 147 давлатидан тиббий архивларни йиғишди ҳамда таҳлилдан ўтказишди.

Ўтган йиллар давомида рўй берган ўлим ҳолатларининг тахминан 19,4 фоизига инфекциялар айбдор, ҳамда уларнинг сони аста-секин ошиб бормоқда. Олимлар бу соғлиқни сақлаш стандартлари ёмонлашгани ва ривожланаётган давлатлар аҳолиси сонининг ортиши билан боғлашмоқда.

Ўзига хос рейтингда “етакчилик” вирусли гепатитга тегишли бўлди – сўнгги йилларда у тахминан 1,34 миллион кишини ҳаётдан олиб кетди. Уларнинг ўлимига нафақат касалликнинг ўзи, балки у билан боғлиқ бўлган цирроз ва жигар саратони, шунингдек, бошқа асоратлар сабаб бўлган. Иккинчи ўринга сил жойлаштирилди — 1,2 миллион ўлим, учинчи – ОИВ (тахминан миллион кишининг умрига зомин бўлган), тўртинчиси эса – безгак (719 минг қурбон).

Тиббиёт ходимларининг таъкидлашича, бундай рақамлар жуда консерватив баҳолаш натижасидир, сабаби фақатгина 25 давлат ўз аҳолиси ўлимига нима сабаб бўлаётганига оид аниқ статистикани тақдим этади. Демак, ОИВ, гепатит ва бошқа касалликлардан вафот этганларнинг ҳақиқий сони янада кўпроқ бўлиши мумкин.

Гепатит шуниси билан хавфлики, сўнгги йилларда у туфайли рўй берган ўлим ҳолатлари ОИВ, сил ва безгак билан таққослаганда камаймади, балки 22 фоизга ўсди.

Бунга сабаблардан бири – кишилар вирус билан касалланганликларини билишмайди ҳам. Тадқиқотчиларнинг баҳолашича, ривожланган ва ривожланаётган давлатларнинг фақат 5 фоиз аҳолиси ўз ташхисини билади ва тиббиёт муассасаларида даволанади.

Манба: kun.uz

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Кам ухлаш Альцгеймер касаллиги ривожланишига олиб келиши мумкин
Берклидаги Калифорния университети олимлари кам ухлаш мияда бета-амилоид оқсили тўпланишига олиб келиши мумкинлигини аниқладилар.
Бугун Бутунжаҳон инсульт билан кураш куни нишонланди
29 октябр санаси тарихи 2004 йилда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти инсультни глобал эпидемия деб эълон қилишдан бошланди. Бу касаллик ҳозирда ҳам дунёдаги ўлим ва касалликларнинг асосий сабабларидан бири бўлиб қолмоқда. ...
Аёллар умри нега узун?
Илмий манбаларга қараганда, аёл зоти эркакларга нисбатан 10 йилдан ортиқ умр кўрар экан. Аёллар фақат умрбоқийлик бобида устун бўлибгина қолмай, балки улар зукколик ҳамда сезги ҳиссиётлари билан ҳам ажралиб турар ...
Узумнинг биз билмаган фойдаси аниқланди
Фото: Фото: superdom.ua Женева университети олимлари узум таркибидаги табиий компонент — ресвератрол ўпка саратони хасталигига қарши курашиш хусусиятига эга эканини аниқлашди, деб ёзмоқда xabar.uz «Science Daily» хабар беришича, олимлар ...
Компьютерда кўп ишлайсизми? Унда бу қизнинг ҳикоясини эшитинг
Фото: «Daily Mail» Бьянка умрининг аксар қисмини банкда — чироқ ва ўнлаб компьютерлар нури остида ишлаб ўтказди. Кейинчалик фаолият турини ўзгартиришга қарор қилди ва косметологияга менежер бўлиб ...
Ўзбеклар дунёда энг носоғлом овқатланувчи миллатлардан экан
Ўзбекистонликлар дунёда энг носоғлом овқатланадиган халқлардан бўлиб чиқди. Кундалик овқатланиш билан боғлиқ касалликлар ва улар сабаб бўлаëтган ўлим сони бўйича дунëнинг 195 давлатида ўтказилган илмий тадқиқот хулосасига кўра¸ бундай ўлим ...
Қандли диабетга қарши дорилар самарадорлигини аниқлайдиган тест тизими яратилди
Британия Колумбияси универститети ходимларининг хабар беришича, эндиликда диабетик ангиопатияни сунъий қонтомирлар тизими ёрдамида даволаш имкониятиялари кенгаяди. Фото: Google Photos Хабарингиз бўлса, қандли диабет касаллигида қонтомирларининг базал қавати қалинлашади. Бунинг оқибатида ...
Иммунитет нега кучсизлашади?
Нотўғри овқатланиш - томирдаги қон таркибида антитаначалар (иммуноглобулин) бўлиб, улар организмнинг ҳимоя воситаси саналади. Оқсилдан таркиб топган мазкур антитаначалар меъёрда ишлаб чиқарилиши учун таомномада гўшт, тухум, балиқ, сут-қатиқ, ёнғоқ каби ...
Нега африкалик болаларнинг қорни катта?
Фото: «Depositphotos.com» Ҳар сафар Африка аҳолиси ҳақида илмий-ҳужжатли фильмларни томоша қилганда бир жиҳат эътиборимизни тортади: болалари озғин, лекин қорни катта. «Рамблер» бундай патология сабабини аниқлашга ҳаракат қилди, деб ...
Ҳижома нима?: «Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин»
Фото: bbc.com Дард бор экан. Шифоси ҳам бор. Лекин уни излаш керак. Излаганда ҳам тўғри жойдан излаш керак. Ўзбегим одатда осон ва арзон йўлини излайди. Қолаверса дарднинг ...
Саратонга чалинган таниқли онколог хайрлашув хати ёзди
Фото: «Facebook» Россиялик таниқли онколог-жарроҳ Андрей Павленко «Facebook»даги саҳифасида хайрлашув хати ёзиб қолдирди. Бу ҳақда "Хабар уз" ёзмоқда. Унинг ёзишича, унинг ўзида ҳам саратон топилган (ошқозон ракининг учинчи даражаси) ва ...
БИЛАСИЗМИ: Бугун халқаро дудуқ инсонлар куни нишонланди
22 октябр халқаро дудуқ инсонлар куни (International Stuttering Awareness Day).  Фото: wikihow.com Ушбу байрамни нишонлаш ғояси илк бор 1995 йилда ташкил топган “Дудуқ инсонлар халқаро ассоциацияси” томонидан ...
Бугун халқаро стоматологлар куни
9 февраль – Халқаро стоматологлар куни 9 февраль  куни  Халқаро стоматологлар куни нишонланади.  Байрам йилдан йилга оммавийлашиб бормоқда.   Фото: "Yandex" “Стоматолог”   -  мутахассислиги жуда қадимийдир. Биринчи бормашина прототипига 9 минг йил бўлди. АҚШ ва Франция олимлари ана ...
Коронавирусга даво топилди(ми?)
Хитойлик тиббиётчилар 2019-nCoV коронавируси билан чақирилувчи янги типдаги зотилжамни экстракорпорал оксигенация, яъни қонни кислород билан тўйинтириш йўли билан муваффақиятли даволаш усулини ишлаб чиқишди.  Таъкидланишича, Ухань университети госпиталида янги типдаги зотилжамга ...
Бугун Халқаро анестезия куни
Фото: mirkosmosa.ru Анестезия—нерв ҳужайраларини сезувчанлигини йўқотиш, беҳуш қилишдир. Ушбу анестезияни қўллаш усули 1846 йил 16 октябрда Америкалик тиш шифокор Томас Мортон операция давомида  биринчи маротаба мижозига наркозни қўллади. Ана ...