Коррупциянинг олдини олишда ҳар биримиз масъулмиз

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида Ўзбекистон Республикасинниг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ва келгуси вазифаларга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Семинар-йиғилишни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари О.Кенжаев кириш сўзи билан очиб, бошқарма тизимидаги раҳбар, мансабдор ва маъсул ишчи-ходимлар томонидан коррупция ва порхўрлик каби қонун бузилишларига йўл қўймаслик борасида бир қатор ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади.

Жумладан, вилоят прокуратураси ходимлари иштирокида соғлиқни  сақлаш бошқармасига қарашли муассасаларда ўтказилган «Ўз касбларига нисбатан маъсулиятли бўлиш ҳамда таъмагирлик ва порахўрликни олдини олиш» мавзуларидаги очиқ мулоқот тарзидаги учрашувлар бўйича ахборот берди. Барча тадбирларда даволаш-профилактика муассасаларида рўй берган порахўрлик ва таъмагирлик ҳолатлари юзасидан видеотасвирга олинган «Оқ матодаги қора доғлар» фильмлари намойиш этилган.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан  Фарғона вилоят прокуратураси уюшган жиноятчилик ва корррупцияга қарши курашиш бўлими алоҳида муҳим ишлари бўйича терговчиси Йўлдошали Абдуфаттоев маъруза қилди.

Қонун ижросини таъминлаш мақсадида вилоятда коррупцияга қарши курашиш бўйича Фарғона  вилоятининг  идоралараро комиссияси тузилиб, доимий фаолият юритаётганлиги ва жиноятларнинг олдини олиш юзасидан ўзаро ҳамкорлик қилинаётганлигини таъкидлади.

Коррупция соҳасидаги жиноятларнинг аксариятини капитал қурилиш жараёнида бюджет маблағларини талон-тарож қилиш, ишга ёки ўқишга киритиб қўйиш билан алдаб, фирибгарлик йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш ва моддий наф кўриш мақсадида пора олиш жиноятлари ташкил этилганлигини маълум қилиб, бунга қуйидаги мисолларни келтирди.

Марғилон шаҳар тиббиёт бирлашмаси врачи А.Воҳидов «Водий-газтаъминот» УК Марғилон филиали олдида аризачи М.Эшпўлатованинг қариндошлари Д.Хавасзодани муддатли ҳарбий хизматга ва И.Мирзаназаровни ишга жойлаштириш эвазига 1500 АҚШ долларини олган вақтида ушланган. Шунингдек, тадбир давомида Шарқий округ ҳарбий шифохонаси тиш техниги А.Мамажонов шифохона қаршисида А.Вохидовдан аризачи М.Тошпўлатованинг қариндоши И.Мирзаназаровни танишлари орқали ишга жойлаштириш эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, ундан кимёвий ишлов берилган ва «ПОРА-2017» ёзувлари мавжуд 500 АҚШ доллари ашёвий далил тариқасида олинган.

Вилоят наркалогия диспансери врач-наркологи  С.Давлатов ва бош врач ўринбосари Б.Ибрагимовлар олдиндан тил бириктириб, диспансер биносининг 1-қаватидаги хизмат хонасида аризачи Б.Маматовдан наркология рўйхатида турган акаси О.Маматовни ушбу шифохонада ётиб даволанишлиги учун тиббий хулоса ёзиб берганликлари эвазига 300 минг сўм пулларини олган вақтида ушланиб, улардан кимёвий ишлов берилган ва «ПОРА-2017» ёзувлари мавжуд 300 минг сўм пуллар ашёвий далил тариқасида олинган.

Олтиариқ туман тиббиёт бирлашмасига қарашли «Жўрак» ҚВП мудири А.Мамажонов мазкур  ҚВПнинг ҳамшираси Д.Турсуновани 0,5 ҳажмдаги иш соатига қўшимча равишда 0,25 ҳажмдаги иш соати қўшиб бериш эвазига 50 АҚШ доллари талаб қилиб,  ўз хизмат хонасида Д.Турсуновадан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Бешариқ туман тиббиёт бирлашмасига қарашли «Қабул диагностика» бўлими врачи У.Мамадалиев аризачи Н.Ибрагимовани тиббиёт бирлашмасига фаррошлик вазифасига жойлаштириб қўйиш эвазига 200 минг сўм пулларни хизмат хонасида олган вақтда ушланган.

Ёзёвон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи А.Гаипов ва идоравий назорат гуруҳи раҳбари Л.Умирзақов ариза муаллифи З.Обидованинг таниши фуқаро Д.Тўйчиевани ҳамшира вазифасига ишга олиб кириб қўйиш эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Иккинчи масала «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлаш, бу борада жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлари ҳақида вилоят Адлия бошқармаси мутахассиси Фурқатжон Асқаров маъруза қилди. Ўз маърузасида коррупция, унинг намоён бўлиш ҳолатлари бўйича тушунча берди. Жумладан, уруғ-аймоқчилик, гуруҳлар тузиш каби иллатлар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Учинчи масала бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги Назорат инспекциясининг Фарғона вилояти бўлими бошлиғи Ш.Мўминов назорат инспекцияси томонидан Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2017 йилнинг 9 ойида ВССБ тизимида амалга оширган ишлари тўғрисида ахборот берди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари — Фарғона вилоят ХДП кенгаши раиси Д.Мамажонова, Д.Тошматовлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Жумладан, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши кураш борасида кенг жамоатчилик, давлат ва нодавлат ташкилотларини ҳамкорлик қилиши ўзини ижобий самарасини беришини таъкидлашди.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Қувалик уч эгизак чақалоқлар соғлиқни сақлаш вазирлигининг доимий назоратида
Хабарингиз бор, турли ахборот сайтлари ва ижтимоий тармоқларда Қува тумани Акбаробод қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро Одина Жумаеванинг уч эгизак фарзандини боқишнинг ўзига хос машаққатлари, уларнинг саломатлиги билан боғлиқ муаммолари ҳақида ...
Манзура Салимова: “Мақсадимиз уларнинг қалбига оз бўлсада қувонч улашиш”
1 июнь- “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” байрам муносабати билан Фарғона вилоят она ва бола скрининг марказида тадбир бўлиб ўтди. Байрам муносабати билан жойларда турли-туман тадбирлар, концертлар ўтказилиши анъанага айланган. Шунингдек, ...
Нега аҳолида тиббий маданият етишмайди?
Фото: uzssgzt.uz Бугунги тиббиёт тизимидаги ўзгаришлар инсонларнинг саломатлигини муносиб ҳимоялаш,уларни турли касалликлардан асраш- бахтли ва ҳотиржам, фаровон турмуш кечиришига хизмат қиляпти. Айниқса, бунда шошилинч тез тиббий ёрдам ...
Тез ёрдам шифокорининг бир куни
Ўтган муддат ичида энг кўп танқидга учраган тиббиёт сохаси бу, шубҳасиз тез тиббий ёрдам хизматидир. Хўш, тез тиббий ёрдамнинг камчиликлари нималардан иборат? Чақирувга кеч қолиб бориш, дори-дармонларнинг етишмаслиги, сифатсиз тиббий ...
Шифокорга оқ халатни ким беради? Қонунда бор, амалда йўқ меъёрлар
Шифокорларни иш берувчилар оқ халат ва бошқа бир марталик гигиена воситалари билан таъминлаши керак. Аслида шундайми? Фото: vrachi-spb.ru Шифокорларнинг ҳар 6 ойдаги тиббий кўриги харажати ҳам иш берувчи ...
«Настарин» жамоаси ғолиб
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим, Маданият вазирлиги, "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи" ва “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилган олий таълим муассасалари талабалари театр студиялари фестивалининг Фарғона вилояти босқичи якунланди. Фарғона ...
«Ўзбекистонда ичак гелминтозлари касалликларининг долзарблиги, диагностика ва даволаш»
Кўпинча оналар фарзандининг кам овқат ейишидан, инжиқлигидан, уйқуси безовталигидан шикоят қилишади. Боласининг териси оқариб бораётганидан, тез-тез боши оғришидан, қорин соҳасидаги оғриқларидан хавотирга тушишади. Албатта, хавотирланишга жиддий сабаб бор. Дилбандингизга гижжа ...
Ўзбекистонда одам папиллома вирусига қарши эмлаш бошланди
Статистик маълумотларга кўра, дунёда биргина 2018 йилда бачадон бўйни саратони билан қарийб 570 000 янги касалланиш ҳолати қайд этилган. Ҳар йили шу касалликдан 311 000 нафардан ортиқ аёллар вафот этади. Мамлакатимизда ҳам ...
СТАТИСТИКА: Ўзбекистонда бир йилда 40 шифокорга ҳужум бўлган
Фото: Днепр Час Сўнгги бир йилда шошилинч тиббий ёрдамда ишлайдиган шифокорларга 40 дан зиёд ҳужум бўлган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги юридик бўлими бошлиғи Руслан Муҳаммадиев маълум қилди. Аксарият ...
Тиббиёт коллежларига ўқишга қабул қилишда қандай ўзгаришлар бўлмоқда?
Давлатимиз раҳбарининг 2018 йилнинг 25 январдаги «Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳамда 2018 йил 3 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус ...
«Ўз касбининг моҳир эгалари» аниқланмоқда
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ташаббуслари билан ҳар йили бир маротаба “Ўз касбининг моҳир эгаларини” ни тақдирлаш тадбири ўтказилади. Айни пайтда ушбу тадбирларнинг саралаш ...
Сенат раиси шифокорларга миннатдорчилик билдирди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида парламент қўйи палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда парламент юқори палатаси раиси Танзила Норбоева нутқ сўзлади: “...Сўнгги уч йилда кўплаб ислоҳотлар ...
Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш такомиллаштирилади
Ҳукумат қарори билан “Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга ўзгартириш киритилди. Унга кўра, давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига қуйидаги тариф сеткаси бўйича ҳақ тўланади: Манба: @huquqiy_axborot
Илмий-текшириш институти ташкил этилди
Мамлакатда соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилишда, жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқаришни такомиллаштириш масалалари, шунингдек, барча мамлакатлар, шу жумладан, Ўзбекистон томонидан қабул қилинган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа Бюросининг "Саломатлик-2020" ...
Қувада «тез ёрдам» машинаси ойнаси синдирилди, ҳайдовчи ҳушдан кетказилди, шифокорини эса…
Иллюстратив фото Гап бошидаёқ айтиб қўйсак: шифокор соғ-саломат, унга тан жароҳати етказилмаган, бироқ воқеалар ривожи зўравон ўйлаганидек ривожлангандами... ўх, оқибатини тасаввур қилишнинг ўзи қўрқинчли! Энди бир бошдан. Ўтган йилнинг ...