Таркибида олтини бор неъмат …

Қовун эл суйган неъматгина бўлиб қолмасдан, унинг шифобахш хосиятлари талайгина. У жуда қадим замонлардан буён дардга малҳам бўлиб келган.

Буюк аллома Абу Али ибн Сино қовуннинг шифобахш хислатларини шундай таърифлаган: «Қовуннинг эти ва айниқса уруғи етилтирувчи ва тозаловчидир. Терини тозалайди,  айниқса, уруғи ва ичидаги бошқа нарсалари сепкил, доғ, бошнинг кепагини йўқотишда фойда қилади.

Шуниси қизиқки, қовун таркибида олтин бор. Шу билан бирга, мевасида қанд, пектин моддалар, органик кислоталар – лимон, шавел, олма, С дармондори, каротин, В1,В2, В6, В15, крахмал сақлайди. Катта ва кичик маъданлардан – магний, фосфор, олтингугурт, темир, фтор, руҳ кабилар ҳам таркибида жо бўлган. Шулар туфайли қовун камқонликда, паришонхотирлик, бод, беланги, сил, жигар, буйрак хасталикларини даволашда ишлатилади. Қонни суюлтиради, тез ҳазм бўлади, сариқ касаллигида, тер ва пешоб ҳайдовчи хосияти бор. Асабни тинчлантиради, ични юмшатади, бавосилда ажойиб малҳамдир. Қовун уруғи эмульсия ҳолида ҳуснбузар, сепкилни кетказишга фойдалидир. Қовунни таомдан 2 соат кейин истеъмол қилинг, чунки уни бошқа озуқалар билан аралаштириб бўлмайди. Қовун айниқса сут, қатиқ, тухум билан чиқишмайди.

Қовунни спиртли ичимликлар билан, асал, совуқ сув билан еб бўлмайди, чунки бунда ичбуруғ, оғир ичкетар каби ичак хасталикларига дучор бўлиш мумкин. Қовунни оч қоринга истеъмол қилиб бўлмайди, сабаби безгакка сабаб бўлади.

Дўстларингизга улашинг: