Соғлом турмуш тарзини қандай ташкил қилиш керак?

Соғлом турмуш тарзи, инсоннинг узоқ умр кўриши, соғлом бўлиши, фарзандларнинг камолини кўришида муҳим аҳамиятга эга. Соғлом турмуш тарзи деганда нималарни тушунамиз?

Соғлом турмуш тарзи бу-

-Кун тартибини оқилона ташкил қилиш;

-Фойдали кўникмаларни шакилантириш;

-Тўғри овқатланиш;

-Шахсий гигиенага риоя қилиш;

-Жисмоний ҳаракат;

-Зарарли одатлардан воз кечиш;

-Руҳий зўриқишлардан (стресс), руҳий тушкунликдан (депрессия) ўзини ҳимоя қилишни билиш;

-Тиббий маданиятни ошириш;

Экологик тартиб қоидаларга риоя қилишдир.

Кундалик турмушда ўзаро инсонийлик одобномасига риоя қилиш, меъёрли меҳнат қилиш ва дам олиш, бир    вақтда ётиб туришга одатланиш, эрталабки бадан тарбия билан шуғилланиш, телевизор ва компpютер олдида соатлаб ўтирмаслик, овқатланиш тартиби ва маданиятига риоя қилиш, ухлашдан олдин уй ҳавосини алмаштириш лозим.

Соғлом овқатланиш соғлом турмуш тарзининг асосий йўналишларидан биридир. Соғлом овқатланиш инсоннинг ўсиши, меъёрий ривожланиши ва ҳаёт фаолиятини унинг саломатлигини мустаҳкамлашга ҳамда касалликларнинг олдини олишни таъминлашга имконият берувчи ов-қатланишдир. Инсонларнинг тўғри овқатланишини шакиллантириш учун қуйидаги талабларга амал қилиш зарур.

Луқмаи-ҳалол таомномаларни истеъмол қилиш, овқатнинг меъёрий миқдори истеъмол қилинаётган овқат қуввати сарфланган энергияни қоплаши керак. Овқат таркиби керакли миқдорда оқсиллар, углуводлар, ёғлар, минерал моддалар ва витаминларга бой бўлиши зарур. Овқатларнинг хилма-хиллиги, овқатланиш тартиби ва маданиятига риоя қилиш зарур.

Соғлом турмуш тарзини асосий йўналишларидан бири жисмоний ҳаракатдир. Жисмоний фаоллик ва жисмоний тарбия саломатликни мустаҳкамлайди, касалликлардан ҳимоя қилади ҳамда умрни узайтиради.

Узоқ  умр кўриш учун руҳий тушкунлик (депрессия), руҳий зўриқиш (стресс) ҳолатларининг олдини олиш, уларга чап бериш ва шундай ҳолатдан чиқиш йўлини билиш керак. Стресс инглизча «босим-руҳий зўриқиш, танглик» деган маънони англатади. «Ҳамма касалликлар асабдан» ибораси кўпчиликка маълум. Аслида ҳам шундай, чунки нерв ҳужайраларининг ҳаддан ортиқ нобуд бўлиши стресс ва депрессия ҳолатини келтириб чиқаради. Улар эса ўз навбатида организм курашувчанлигини сусайтиради, имунитетни пасайтиради, оқибатда касаллик келиб чиқишига йўл очилади. Тиббий маданият оила ва никоҳ одобномасига риоя қилиш, шахсий ва оммавий гигиена қоидаларини билиш ва уларга амал қилиш, инсон ўзини ўзи маънавий, жисмоний, жинсий тарбиялаш услубларини билиш ва турмушда уларга риоя қилиб бориши зарур. «Даволангандан кўра, касалликнинг олдини олган афзал» деган иборага амал қилиш керак. Шахсий гигиена-бу саломатлик формуласидир.

Д.Нурматова,

вилоят ногирон болаларни ребилитация қилиш маркази олий тоифали невролог-врачи   

 

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Куйганда шошиб қолманг! Биринчи тез ёрдам!
Оловдан куйганда Куйган одамни юқори ҳароратли ёки тутунли худуддан олиб  чиқинг ва ёнаётган кийимни ўчириб, ечинг. Ярага ёпишиб қолган матони қирқиб, жойида қолдиринг. Узук, билагузук, соат, умуман, тери шишганида тўқималарга шикаст ...
Бронхиал астма ҳақида сиз билган ва билмаган фактлар
Фото: Obozrevatel Бронхиал астма – жиддий, юқумли бўлмаган сурункали ўпка касаллиги бўлиб, яллиғланиш ва нафас йўлларининг торайиши билан тавсифланади. ✅ Ҳозирги кунда 235 миллионга яқин одам астма касаллигидан ...
Парҳез — «очлик эълон қилиш» эмас
Кундалик турмушда "озимоқчиман, парҳез қиляпман, умуман нон емаяпман, фақат мева ва салат еяпман" каби жумлаларни тез-тез эшитиб турамиз. Диета (парҳез) деганда кўпчилик инсонларни фикрига "фақат кам калорияли қайнатма, дамлама овқат ...
Тиш қонаб, безовта қилса…
«Тишим тез-тез қонаб туради.  Айниқса, тиш тозалаётганимда. Бу ҳолатнинг сабаби нима? Қандай бартараф этиш мумкин?» Рамазон ҲАЙИТАЛИЕВ. — Ҳар қандай сурункали касалликлар, шу жумладан, пародонтит ҳам баҳор ва куз ойларида ўткирлашиши (кучайиши) ...
«Бавосирнинг (геморрой) давоси нимада?
Бавосир (геморрой) асосан, ўтириб ишлайдиган ва камҳаракат кишиларни қийнайдиган касалликлардан бири.  У тўғри ичак веналарининг варикоз кенгайиши бўлиб, унинг ички, ташқи ва аралаш турлари мавжуд. Олимларнинг олиб борган тадқиқотлари натижасига ...
Оч қоринга ейиш хавфли бўлган маҳсулотлар
Фото: mrt-domodedovo.ru Ошқозон тирнаб турганда тановул қилиш ман этилган маҳсулотлар рўйхати: Хамиртуруш У ошқозон гази ишлаб чиқарилишига ҳисса қўшади, ошқозон шишиб кетади, биламизки, бу жуда ёқимсиз жараён. Шунинг учун, ...
Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган бепул тиббий хизматлардан қандай фойдаланиш мумкин?
Президент қарорига мувофиқ хусусий тиббиёт муассасалари 2022 йилнинг 1 январига қадар барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилган. Бунда бўшаган маблағлар, шу жумладан аҳолининг ижтимоий ҳимояга ...
Баҳорги аллергияни бартараф этишда шифокорларнинг оддий тавсиялари
Фото: telegra.ph Баҳорда кўпчилик аллергиядан азият чекади. Буни асосий сабаби ўсимликларни гуллаши натижасида чанглар ажратиб чиқариши. Даволаш жуда қийин бўлган ҳолат, лекин аллергия симптомларини енгиллатиш мумкин. Аллергияга ...
Олимлар саратон келиб чиқишининг энг асосий сабабларини маълум қилишди
Буюк Британиянинг Лондон ва Лидс университетлари олимлари томонидан саратон келиб чиқишининг энг асосий сабабларини маълум қилинди.  Илмий тадқиқот натижалари “European Journal of Cancer” илмий нашрида чоп этилди. Мутахассислар буни аниқлаш учун ўзига ...
Тоғрайҳон фойдасини биласизми?
Доришунос Мирзамир Мирзашарипов фойдали дамламалари ҳақида: Ҳайз бошланишидан олдин оғриқ пайдо бўлади, айниқса ҳайз бошланган дастлабки икки кунда аёл қийиналади. Бу ҳолат ҳайз ажралмаси пайдо бўлиши билан бошланиб, то ҳайз ...
Қолипли нон картошка касаллигига чалинадими?
Нондаги картошка касаллиги бу — иссиқлик 36 даражадан ошганда юзага чиқади. зарарланган ноннинг ички юмшоқ қисми ёпишқоқ бўлиб, ундан ёқимсиз ҳид келади. бу аломатларни ноннинг ташқи қисмидан сезиб бўлмайди. Бу ...
Физиотерапия соғлигимиз учун хавфлими?
Фото: tvojajbolit.ru Кўпинча шифокорларга касаллигимиз билан мурожаат қилганимизда, улар бизга қўшимча даволаниш, яъни физиотерапия муолажаларини тавсия қиладилар. Ана шу тиббиёт даволаниш усули билан  батафсил танишиш ниятида  биз  ўз  соҳасининг мутахассиси физиотерапия шифокори Дилафруз Наджимовага ...
Нима сабабдан 40 ёшдан кейин кўриш ўткирлиги пасаяди?
Фото: "АиФ" 40 ёшдан кейин кўриш ўткирлиги қандай ўзгаради? Ёш ўтган сари кўпчилик инсонларнинг кўрув тизимида жиддий ўзгаришлар бўлади. Яъни инсон узоқ масофадаги буюмларни кўриши сақлансада, яқин масофадаги ...
Сил касаллигини жарроҳлик муолажаси ёрдамида даволаш
Иқтисодий ривожланган давлатларда сил билан касалланишнинг камайиши оқибатида оператив даволаш усулларига эҳтиёж камайган. Лекин сил билан касалланиш юқори бўлган давлатларда, жарроҳлик амалиёти муолажасининг аҳамияти сақланиб қолмоқда.
Қуёш нури терингизни куйдирдими? Осон ва фойдали даво чоралари!
Ҳар сафар баҳор, ёзда инсонни қийин аҳволга солувчи муаммо пайдо бўлади — кимдир қуёш нуридан ҳимояловчи кўзойнагини ёки лосьонини унутиб қолдиради ва териси ёқимсиз куйишларга дуч келади. Бундай жароҳат бир ...