Хусусий клиникаларда кимлар бепул даволаниши мумкин?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг қарорига мувофиқ тиббий ташкилотлар томонидан берилган солиқ имтиёзлари натижасида бўшалган маблағлар ҳисобига хусусий клиникалар томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояланмаган тоифаларига бепул тиббий хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Қоида тасдиқланган. 

Хусусий тиббий муассасалар аҳолининг қўйидаги тоифаларига бепул тиббий хизматларини кўрсатишади:
— бошқаларнинг қаровига муҳтож ёлғиз қарияларга;
— I ва II гуруҳ ногиронларига, ногирон болаларга;
— лаёқатсиз ва лаёқати чекланган фуқароларга;
— ижтимоий аҳамиятли касалликлари бўлган шахсларга;
— етим болалар ва ота-оналари қаровисиз қолган болаларга;
— 1941-1945 й.й. уруш қатнашчилари ва ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахсларга;
— 1941-1945 й.й. уруши меҳнат фронти қатнашчиларига;
— қонунда белгиланган ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа шахсларга.
Бепул кўрсатиладиган тиббий хизматлар тури ва ҳажми хусусий тиббий муассаса томонидан белгиланади.
Бепул кўрсатиладиган тиббий хизматлар рўйҳати муассасага кириш олдида ёки бошқа кўринарли жойда жойлаштирилиши керак.

Манба: ut.uz

Дўстларингизга улашинг: