Рецепт ёзишни биласизми?

Рецепт расмий ҳужжат бўлиб, уни ёзган шифокор, шу билан бирга дорини тайёрлаб берган доришунос ҳам рецептнинг тўғрилиги учун юридик жиҳатдан жавобгардир. Рецептлар ягона нусхали махсус варақаларда аниқ ва равшан ёзилган бўлиши лозим. Рецептлардаги сўзларни тузатиш ёки ўзгартиришга рухсат этилмайди.

Рецепт — шифокорнинг дори тайёрлаш кераклиги тўғрисида дорихонага хат орқали мурожаат қилиши.  Рецепт сўзи «receрtum» — «олинган» сўзидан келиб чиққан.

Рецепт ўн битта қисмдан иборат:

  1. Даволаш-профилактика муассасасининг номи ва реквизитлари кўрсатилган штампи; нодавлат даволаш-профилактика муассасаси лицензияси тартиб рақами, берилган санаси, амал қилиш муддати.
  2. «Катталарга» ёки «Болаларга» белгилари.
  3. Рецепт ёзилган кун, ой, йил.
  4. Беморнинг исми, шарифи ва ёши.
  5. Шифокорнинг исми, шарифи.
  6. Касаллик тарихи рақами.
  7. Дорининг номи ва миқдори.
  8. Фармацевтга кўрсатма.
  9. Дорини қабул қилиш усули.
  10. Шифокорнинг имзоси ва шахсий муҳри.
  11. Рецептнинг амал қилиш муддати.

Рецептнинг еттинчи қисми лотинча қисми бўлиб, у  Reciрe — ол (reciрere —  олмоқ феълининг буйруқ шакли) сўзидан бошланади. Reciрe сўзининг шартли қисқартирилган белгиси – Rр.  Reciрe —  сўзидан кейин ёзиб берилаётган дори таркибига кирадиган дори моддаларининг номи ёзилади. Ҳар бир ингредиентнинг номи қаратқич келишикда янги қатордан бош ҳарф билан ёзилади.

Reciрe: Tincturae Valerianae 10 ml

Tincturae Cоnvallariae 15 ml

Агар икки дори моддасининг миқдори бир хил бўлса, унда иккинчи дори номидан кейин ana — тенг миқдорда (қисқача aa)) сўзи ёзилиб, сўнгра дори миқдори кўрсатилади:

Reciрe: Tincturae Cоnvallariae

Tincturae Valerianae ana 10 ml

Эслаб қолинг! Лотин фармацевтика атамашунослигида доривор ўсимликлар ва дори препаратларининг номи бош ҳарф билан ёзилади. Граммлар ва миллилитрлар араб рақамлари билан кўрсатиб ёзилади. Дори моддаларининг биологик таъсир бирлиги қисқача ТБ шаклида, сони эса араб рақамлари билан ёзилади.

Recipe: Phexymethylpenicillini 100000

Қаттиқ ва сачратувчи доривор моддалар миқдори граммлар билан белгиланади, грамм сўзи эса ёзилмайди, унинг рақами ўнли каср билан ифодалайди:

 Recipe: Unguenti Zinci 30,0

Рецептнинг фармацевтга кўрсатма қисмида шифокор дори моддасининг қандай шакл-да ( таблетка, кукун, ҳаб дори) берилишини, уларга қандай ишлов бериш кераклигини, қанча миқдорда беришни лотин тилида ёзади. (Misce -M. қисқартирмаси)

Misce, fiat suppjsitorium.

Misce, fiant suppositoria.(fiat-бирликда, fiant-кўпликда)

Дориларни бирор нарсага солиб ёки ўраб бериш керак бўлса, рецептда керакли кўрсатмалар ёзилади:

Da in charta cerata – mumlangan qъg`ъzda ber.

 Da in vitrо nigrо – qоramtir shishachada ber.

 Da in ampullis – ampullalarda ber.

 Da in capsulis–kapsulalarda ber.

 Da in capsulis gelatinоsis–gelatinli kapsulalarda ber.

 Da in scatula –qutichada ber.

 Da in charta – qоg`оzda ber.

 Da in tabulettis – tabletkalarda ber.

Рецептнинг лотинча қисми

Signa – белгилар (қисқартирилган шакли S.) сўзлари билан тамомланади. Бу қисмда бемор тушунадиган тилда дори миқдори, вақти ва дорини қабул қилиш усуллари кўрсатилади.

Signa: Кунига 1 та таблеткадан қабул қилинсин

Signa: 1 стакан сувга 1 ош қошиқдан солиб,   кечасига ичилсин

Рецептлар оддий ва мураккаб бўлади. Битта ингредиент ёзилган рецепт оддий бўлади. Иккита ва ундан ортиқ ингредиентлар ёзилган рецептлар мураккаб ҳисобланади.

Мураккаб дориларнинг номи дори шаклига бириктирилиб, қўштирноқ ичида Nоminativus Singularisda ёзилади :

Tabulettae  «Pyrcъpheum»

Suppъsitъria «Neъ-Anusъlum»

Мураккаб таркибли «таблеткалар» ва «шамчалар» сўзлари рецептларда Accusativas Pluralisda ёзилади:

Recipe: Tabulettas «Pyrcоphenum» numerо 10

Recipe: Suppоsitоria «Neо-Anusоlum»numerо 10

Агар дори моддасиниг номи бир қаторга сиғмаса, унда кейинги қатордаги ёзув доривор модда миқдорини ўнг томонда қолиши учун мўлжаллаб ёзилади.

Рецептдаги қўшимча  ёзувлар:

  1. Дорини тезлик билан тайёрлаш ёки бериш лозим бўлса, рецепт варақасининг юқори қисми ўнг томонига қуйидаги сўзлар ёзилади:

Citо – тез!

Statim —  дарҳол!

  1. Узоқ давом этувчи даволанишда дорининг бир неча бор такрорланиши кераклигини билдирувчи қуйидаги ёзувлар ёзилади:

Repete –такрорла!

Repetatur –такрорлансин!

Bis repetatur – икки марта такрорлансин!

Рецепт намуналари

  1. Rр.: Sрl.Magnii sulfatis

10% 10 ml

Tinct. Valerianae

Tinct. Cоnvallariae aa 15 ml

M.D.S: Кунига  3 марта 1 ош қошиқдан  ичилсин.

 

  1. Rр.: Acidi salicylici 0.1

Оl. Helianthi 10.0

M.f.sоl.

D.S.: Суртиш учун

 

  1. Rр.: Sоl. Ac.

Hydrоchlоrici

2% 200 ml

Рeрsini 3,0

Sir. simр. 20 ml

M.D.S: Кунига 4 марта

1 ош қошиқдан  ичилсин..

  1. Rр.:Tinct. Strychni 2 ml

Natrii hydrоcarbоnatis 4,0

Extr. Belladоnnae 0,12

Aq. Menthae ad 200 ml

M.D.S.: Кунига 3 марта 1 ош қошиқдан  ичилсин.

  1. Rр.: Emuls. Оl. Helianthi

180,0

Camрhоrae 2,0

Siruрi Sacchari 10 ml

M.D.S. Кунига 3 марта 1 ош қошиқдан  ичилсин..

Рецептларда ҚисҚартиришга рухсат этилган сўз ва иборалар рўйхати

 Рецепт бланкаси қандай ёзилади?

-Даволаш-профилактика муассасасининг реквизитлари босма усулда ёзилади ёки штамп  қўйилади.

-Рецептда шифокорнинг фармацевт ходимига дори воситасининг таркиби, шакли, уни тайёрлаш ва бериш ҳақидаги ёзма кўрсатмаси лотин тилида, дори воситаларини қўллаш усули эса ўзбек ёки рус тилида кўрсатилади.

-Рецептда битта дори воситаси ёзилади.

-Рухсат этилган асосий рецептура қисқартмаларидан фойдаланиш мумкин.

-Рецепт бир курс даволаниш учун керакли миқдорда берилади.

-Қаттиқ ва сочилувчи дорилар граммларда (0,001, 0,5, 1,0), суюқ дорилар эса миллилитр ва томчиларда белгиланади.

-«Ичиш учун», «Маълум» ва ҳ.к., – иборалар билан чегараланиш ман этилади.

-Шифокор имзоси шахсий муҳри билан тасдиқланади.

-Дори воситалари берилгандан кейин рецепт дорихонада қолдирилади, рецепт йиртма корешоглари расмийлаштириб берилади.

-Рецептда савдо номи билан тайинланган дори воситаси дорихонада мавжуд бўлмаган ҳолларда рецептда кўрсатилган шифокорнинг телефони орқали шифокор билан келишган ҳолда ушбу дори воситасининг халқаро патентланмаган номига асосан бошқа савдо номига эга бўлган дори воситасига синонимик алмаштирилиши мумкин.

 Рецептнинг йиртма корешоги қисми орқа томони

-Рецептнинг йиртма корешоги (стикер, дори воситаси ҳақида тўлиқ маълумот берувчи товар чеки) дори воситаси билан даволаниш якунига еткунига қадар сақланиши лозим.

-Рецептда савдо номи билан тайинланган дори воситаси дорихонада мавжуд бўлмаган ҳолларда ушбу дори воситасининг халқаро патентланмаган номига асосан бошқа савдо номига эга бўлган дори воситасига синонимик алмаштирилиши мумкин.

Янгиликдан хабарингиз борми?  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли Қарори билан, Дори воситаларини чакана реализация қилиш шакли ва қоидалари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рецептлар бўйича ёки Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган, рецептсиз сотиладиган дори воситалари рўйхатига мувофиқ амалга оширилади.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Рентген кристаллография қандай фан?
Нобель мукофоти 1901 йилдан то бугунга қадар 923 кишига насиб этган. Совриндорларнинг асосий қисми физика, кимё ва тиббиёт йўналишлари ғолибларидир. Бу бежиз эмас. Ҳозир физика, кимё ва тиббиёт ривожи ҳар бир ...
Пўчоғи ҳам шифо
Юртимиздаги ширин-шакар мевалар қаторида полиз экини бўлмиш тарвуз ҳам ғарқ пишиб етилди.
Асабийликни даволашнинг антиқа усули
Асабийлик – қаттиқ қўрқиш, жиддий хафа бўлиш, руҳий зўриқиш (стресс) ва асабнинг бузилиши бошқа кўпгина касалликлар туғилишига сабаб бўлади.  Салбий таъсири Инсон асабийлашса, мия, жигар, буйрак ва юракка озуқа ташувчи йўллар бўғилади. ...
Тиш қонаб, безовта қилса…
«Тишим тез-тез қонаб туради.  Айниқса, тиш тозалаётганимда. Бу ҳолатнинг сабаби нима? Қандай бартараф этиш мумкин?» Рамазон ҲАЙИТАЛИЕВ. — Ҳар қандай сурункали касалликлар, шу жумладан, пародонтит ҳам баҳор ва куз ойларида ўткирлашиши (кучайиши) ...
Ўтириш – соғлиққа зарар. Мунтазам офисда ишлайдиган ходимлар бундай хавфдан қандай қутулиши мумкин?
Фото: NTTS.LT Сўнгги пайтда кишилар кўп вақтини ўтирган ҳолда, кунини ортиқча жисмоний ҳаракатларсиз ўтказишга одатланиб қолди. Бунга аввало, замонавий офис иш тартиби ҳамда иш столида ишлашнинг бир ...
Растаропша — танангизни хасталикдан ҳимоялайди
Растаропшанинг дориворлик хусусиятларини ўрганиш 2000 йиллик тарихга эга. Биринчи марта I-асрда рим врачи, табибшунос Диоскорид Педанийнинг «Доривор воситалар ҳақида»ги илмий асарида растаропшанинг дориворлик хусусиятлари қайд этилган.
Олимлар саратон келиб чиқишининг энг асосий сабабларини маълум қилишди
Буюк Британиянинг Лондон ва Лидс университетлари олимлари томонидан саратон келиб чиқишининг энг асосий сабабларини маълум қилинди.  Илмий тадқиқот натижалари “European Journal of Cancer” илмий нашрида чоп этилди. Мутахассислар буни аниқлаш учун ўзига ...
Ходим ҳомиладор бўлса уни бўшатиш мумкинми?
Мумкин эмас. Қонунчиликда ҳомиладор ва боласи бор аёллар бир қатор имтиёзлар тақдим этилган. Фото: pravotnosheniya.info Улардан бири ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган ...
Рамазон рўзасини тутмаслик жоиз бўлганлар ҳақида
САВОЛ: Сил касалига йўлиққан одамга рўза тутиш машаққатлиги маълум. Шунинг оқибатида ўтган йили ҳам у рўза тута олгани йўқ. У нима қилади?
Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган бепул тиббий хизматлардан қандай фойдаланиш мумкин?
Президент қарорига мувофиқ хусусий тиббиёт муассасалари 2022 йилнинг 1 январига қадар барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилган. Бунда бўшаган маблағлар, шу жумладан аҳолининг ижтимоий ҳимояга ...
Қуёш нури терингизни куйдирдими? Осон ва фойдали даво чоралари!
Ҳар сафар баҳор, ёзда инсонни қийин аҳволга солувчи муаммо пайдо бўлади — кимдир қуёш нуридан ҳимояловчи кўзойнагини ёки лосьонини унутиб қолдиради ва териси ёқимсиз куйишларга дуч келади. Бундай жароҳат бир ...
Гепатит А га қарши вакцинацияга мажбурлашса, фуқаро қандай йўл тутиши керак?
Гепатит А вакцинаси ҳақидаги ўтган сафарги мақоладан кейин жуда кўп муштарийлардан турли хил таклиф ва саволлар олдик. Уларнинг аксарияти «Нима учун вакцинация бунчалик қиммат?», «Агар фарзандимни гепатит А вакцинасига эмлашга шароитим бўлмаса, ...
Стрептомицин қачон кашф этилган?
1943 йил 19 октябрда Альберт Шатц томонидан (1920-2005) ва Зельман Ваксман (1888-1973)лар томонидан стрептотрицин топилган. Аммо бу антибиотик моддалар синовчилар томонидан кенг қабул қилинмади, чунки улар кучли заҳарли моддалардан ташкил топган ...
Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган бепул тиббий хизматлардан қандай фойдаланиш мумкин?
Президент қарорига мувофиқ хусусий тиббиёт муассасалари 2022 йилнинг 1 январига қадар барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилган. Бунда бўшаган маблағлар, шу жумладан аҳолининг ижтимоий ҳимояга ...
Тез тиббий ёрдам қачон чақирилади?
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 2017 йил 31 мартдаги 131-сонли буйруғига кўра тез тиббий ёрдамни чақирган фуқаро қуйидагиларни диспетчерга аниқ ва лўнда маълум қилиши керак. Фото: Medical ...