Тоғрайҳон фойдасини биласизми?

Доришунос Мирзамир Мирзашарипов фойдали дамламалари ҳақида:

Ҳайз бошланишидан олдин оғриқ пайдо бўлади, айниқса ҳайз бошланган дастлабки икки кунда аёл қийиналади. Бу ҳолат ҳайз ажралмаси пайдо бўлиши билан бошланиб, то ҳайз бутунлай тамом бўлгунига қадар давом этади. Терлаш, оғиздан сўлак оқиши, қабзият, бош оғриши, умумий қувватсизлик аёлнинг ҳолатини оғирлаштиради. Сифатли овқат емаслик, асаб-бузилиши, моддалар алмашинувининг издан чиқиши, жинсий аъзоларнинг чала ривожланиши ҳайз фунуцияси бузилишига олиб келади.

Жувон шулардан шикоят қилиб,  гинекологга борганида у анча-мунча дориларни буюради. Лекин шундай кунларда табиий неъматлар бўлмиш тоғрайхон (жамбил)нинг жонларига аро киришини хаёлларига ҳам келтирмайдилар. Тоғрайҳоннинг муаттар ҳиди руҳга қувват бериб, дилларни яйратади. Тоғрайҳоннинг тинчлантирувчи, микробга қарши, балғам кўчирувчи хусусияти бор, қадим замонлардан бери гинекологик касалликларни даволашда қўллаб келишмоқда.

Агар  ҳайз кўрган вақтда ярим стакандан тоғрайхон дамламасини ҳар куни 3  маҳал овқатланишдан 20 дақиқа олдин ичиб турилса, оғриқ босилади ёки бутунлай йўқолади. Жиғилдон қайнаши, ҳиқичоқ,  кўнгил айниши, қусиш ҳам тўхтайди. Дамлама тайёрлаш учун 15 грамм 3 ош қошиқ тоғрайҳонни идишга солиб, устига 0,5 литр қайнаган сув қуйиб, идишни  идишда қайнаб  турган сувга 15 дақиқа солинади.  Кейин сузиб ҳароратида 15 дақиқа қўйиб қўйилади.

Ҳомиладор аёлларга тоғрайҳон мумкин эмас, чунки абортив хусусияти бор.

30 грамм тоғрайҳонни 1 литр қайнаб чиққан сувга солиб 2 соат дамлаб қўйинг. Сузиб 50 грамм асал қўшиб, яхшилаб  аралаштиринг. Ҳар куни овқатлангандан кейин чорак, ярим стакандан ичиб турсангиз яхши бўлади. Совутгичда сақланг.

Дўстларингизга улашинг: