Меҳнат мигрантлари-касаллик сабабчисими?

Ўтказилган эпидемиологик таҳлиллар натижасида кейинги вақтда  вилоятимиз аҳоли ўртасида ОИВ инфекцияси эпидемик жараёнида  ўзгаришлар рўй бераётганлигини кўрсатмоқда. Олиб борилган профилактик ишлар аҳолининг хавфли гуруҳларига мансуб қатлами, гиёҳвандлар ўртасида  касалланишнинг камайишига сабаб бўлди.

Соғлиқни сақлаш тизими томонидан амалга оширилган комплекс чора-тадбирлар ўзининг ижобий натижасини бериб, охирги йилларда ОИВ инфекциясини онадан-болага вертикал йўл билан юқиши, донор қони орқали юқиш  ҳолатлари рўхатга олинмади. Аммо, кейинги йилларда ОИВ инфекциясини тарқалишида жинсий йўл билан юқишининг салмоғи кескин кўпайган ва умумий касалланганларнинг 60 фоизидан ортиғини ташкил қилди.

Вилоят ҳудудига ОИВ инфекциясини кириб келишида ва тарқалишида  чет элларга ишлаш учун бориб келган меҳнат мигрантлари ҳам сабаб бўлмоқда. Ҳар йили вилоятимизга қайтиб келган юртдошларимизнинг  100 нафарга яқинида ОИВ инфекцияси аниқланмоқда ва уларнинг салмоғи 30 фоиздан ортиқни ташкил қилган. Касалланганларнинг асосий қисми ёшлар, яъни 85 фоизини эркаклар, қолган қисмини аёллар ташкил қилган ва касалликни 95 фоизидан ортиғи жинсий йўл билан юққан.

Миграция даврида ёшларнинг катталар, ота-оналар, маҳалла-куй ва кенг жамоатчилик назоратидан  четда қолиши,  мусофир юртда атрофдагиларнинг салбий таъсирига учраши оқибатида уларнинг хулқ-атворларида салбий ўзгаришлар рўй бериши кузатилган. Жумладан, спиртли ичимликка ёки гиёҳвандликка  берилиши, пала-партиш жинсий ҳаётга кириб қолиш каби  иллатларга йўлиқиши натижасида ОИВ ни юқтириб олиш хавфи юзага келган.

СЎНГГИ ПУШАЙМОНДАН НИМА НАФ БОР?
Шералининг тайинли иши, гулдай хотини, бир-биридан ширин уч фарзанди бор эди. Тагида янги машина. Оиласи билан бекаму кўст яшарди, қисқача айтганда, бахтли ҳаёт кечирарди.

Улар ўз уйларига қайтгандан сўнг тиббий кўрик ва лаборатория текширувларидан ўз вақтида тўлиқ ўтмасдан, касалликларини ўзлари ҳам билмаган ҳолда турмуш ўртоғига ёки бошқа жинсий шерикларига юқтириб қў-йиш ҳоллари кузатилди. Ўтган 2016 йилда меҳнат мигрантларининг 10 нафардан ортиқ турмуш ўртоғларида ОИВ инфекцияси аниқланди.

Шуни таъкидлаш лозимки, Глобал жамғармасининг молиявий кўмагида  вилоят ОИТС га қарши кураш маркази мутахассислари томонидан дозорли эпид назорат (ДЭН) тадқиқотлари доирасида 400 нафар меҳнат мигрантлари ўртасида аноним ва конфеденциалликни сақлаган ҳолда анкета сўровлари ва лаборатория текширувлари ўтқазилган. Унинг натижаси ҳам мигрантлар орасида касалликни юқишига сабаб бўладиган хавфли омилларни борлигини ҳамда уларда ОИВдан ташқари гепатит С ва заҳм қўзғатувчиларини мавжудлигини кўрсатди.

Меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари ўртасида ОИВ инфекциясининг олдини олиш борасида соғлиқни сақлашнинг бирламчи тизими тиббиёт ходимлари томонидан кенг профилактик ишларни амалга оширишлари талаб этилади. Жумладан, ишлашга кетаётганлар ва миграциядан қайтиб келганлар, уларнинг оила аъзолари ҳамда кенг аҳоли ўртасида касалликнинг олдини олишга қаратилган тарғибот -ташвиқот ишларини турли шаклларда (суҳбатлар, давра суҳбатлари, учрашув, маърузалар, тадбирлар) амалга ошириш зарур.

Бу борада оммавий ахборот воситалари, газета, радио ва телевидениелардан фойдаланилса аҳолини ушбу муаммо ҳамда ечими юзасидан  хабардорлиги ва маълумоти ошади.

Тарғибот-ташвиқот ишларини ўтказишда, меҳнат мигрантларини тўлиқ рўйхатга олиш, уларни тиббий кўрик ва ОИВ га лаборатория текширувлари билан тўлиқ, ўз вақтида қамраб олишни ташкиллашда маҳалла фуқоролар йиғинлари ва ички ишлар ходимлари, хотин-қизлар қўмиталари

АФСУС-НАДОМАТ ЧЕККАНДАН КЎРА…
Шивалаб ёғаётган ёмғир шифохона деразасидан кўчага боқиб ўтирган Ноиланинг юрагини баттар эзади. Унинг йўловчиларга ҳаваси келади. Эрталаб севимли ишига, кечқурун оиласи бағрига шошилган одамдан бахтли инсон борми?!

фаоллари билан узвий боғлиқлик ўрнатилиши талаб этилади ва самарали натижа беради.

Улар билан ҳудудларда профилактик ишларни биргаликда режалаштириб, қилинган ишлар, маълумотлар якуни солиштирилиб, мувофиқлаштирилиб борилса, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари  ўртасида касалликни тарқалишини олди олинади.

Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 23-сентябрдаги «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги 353-сонли Қонуни ижроси бўйича ҳозирги кунда вилоятимизда ФХДЁ бўлимларида никоҳларини қайд этаётган барча ёшлар тўлиқ ОИВ инфекциясига лаборатория текширувидан ўтказилиши йўлга қўйилди. Вилоятда ҳар йили 60 минг нафардан ортиқ ёшлар никоҳланмоқда, уларнинг 18-20 нафарида ОИВ инфекцияси аниқланмоқда. Бундан ташқари ФХДЁ дан расмий никоҳдан ўтмасдан, ОИВ га текширувдан ўтмасдан шаърий никоҳ билан яшаётган жуфтликлар ўртасида ҳам касалликлар аниқланмоқда.

Никоҳланувчи йигит ва қизларда ОИВ инфекциясининг аниқланиши ташвишли ва ачинарли бўлиб, бундай ҳолат ёшларни таълим-тарбияси етарли эмаслигини, хулқ-атвори хавфли бўлиб никоҳгача бўлган пала-партиш жинсий ҳаётни бошлаганлигини билдиради.

Шу мақсадда ёшлар ўртасида гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, пала-партиш жинсий ҳаёт кечиришнинг зарарли оқибатлари ҳақида суҳбатлар, ОИТС ва ундан сақланиш мавзуларида тушунтириш ишларини олиб бориш, маъруза, учрашувлар, тадбирлар ўтказиш, буклет ва  эслатмалар  тарқатиш, телекўрсатув ва рўзномалар орқали ахборотлар бериб бориш  мақсадга мувофиқ бўлади. Ушбу  ҳамкорлик ишлари албатта ўз самарасини беради.

А.АКБАРОВ,

вилоят ОИТС га қарши курашиш маркази методик, профилактик ва эпидемияга қарши кураш ишларини ташкил этиш бўлими мудири

Дўстларингизга улашинг: