Диққат, болаларда ўткир ичак касаллиги

Диарея (ўткир ичак касаллиги) – кўпроқ йилнинг иссиқ пайтларида учрайди. Улар касаллик қўзғатувчи микроблар таъсирида ривожланади.

Микроблар одам организмига оғиз орқали тушиб, ичак йўлида кўпаяди ва деворини  яллиғлантиради. Шунинг  учун нажасда шиллиқ  модда ва қон бўлиши мумкин. Баъзи микроблар ўзидан токсин, яъни заҳар ажратиш хусусиятига эга. Ушбу токсин қонга сўрилиб, бутун танани заҳарлайди.

Касалликнинг юқиш йўллари:

Касаллик асосан бемордан юқади. Микроблар беморнинг нажаси, сўлаги, сийдиги, қусуғи билан ташқи муҳитга ажралиб чиқади.

Юқумли  ошқозон-ичак касалликларининг тарқалишида пашша, суварак ва    шу каби бошқа ҳашоратларнинг ҳам ўрни катта. Улар асосан ҳожатхона, ахлатхона, гўнгхона ва кир ўраларида тухум қўйиб етилади. Паша ўзи билан миллионлаб микроб ва гижжа тухумларини олиб юради. Очиқ қолган, истеъмолга тайёр озиқ-овқат маҳсулотларига қўниб, уларни ифлослантиради.

ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ ВА САЛОМАТЛИК

Юқумли ошқозон-ичак касаллиги қуйидагича намоён бўлади:

Ичнинг одатдагидан кўра тез-тез ва суюқ кетиши;

Баъзи ҳолларда нажасда қон бўлиши;

Кўнгил айниш, қусиш, дармон қуриши.

Уй шароитида беморга қандай ёрдам бериш керак?

Болани қанча ҳоҳласа, шунча кўп эмизиш;

Болага одатдагидан кўра кўпроқ суюқлик ичириш;

Болани одатдагидек овқатлантириш;

Болага ўз билганингизча, шифокор билан маслаҳатлашмасдан туриб, турли хил дори воситалари, жумладан антибиотик бермаслик зарур.

Бемор болага қандай суюқликлар ичириш лозим?

Беморга  регидрон эритмасидан ичириб туриш керак. Агар қўл остингизда регидрон бўлмаса беморга оддий қайнатилган илиқ сув,  гуруч қайнатмаси, кефир, қатиқ, кўк чой, газланмаган минерал сувлар, суюқ овқатлар, анор пўсти ва наъматак қайнатмасини ичириш мумкин.

ИММУНИТЕТ НЕГА КУЧСИЗЛАШАДИ?

Сувсизланишни камайтириш учун ҳар ич кетганда 2 ёшгача бўлган болага  ярим пиёла, 2 ёшдан катта бўлса, бир пиёла суюқлик ичириш зарур бўлади.

Бир вақтнинг ўзида кўп миқдорда суюқлик ичирманг, чунки бу қайт қилишга олиб келиши мумкин. Агар бола қайт қилса, суюқлик ичиришни 10 дақиқа давомида тўхтатиб туринг, сўнгра одатдагидан бироз секинроқ равишда давом этинг.

Регидрон эритмасини  тайёрлаш:

А) бир пакет Регидрон порошогини (кукуни) ҳаммасини бир литрли, тоза идишга солинг;

Б) Бир литр тоза, қайнатиб, совутилган сув қўшинг;

В) Прошок (кукун)эригунча яхшилаб аралаштиринг;

Эритмани оғзи ёпиқ ёки беркитилган идишда, салқин жойда сақланг.

Муҳайё  Иброҳимова, 

вилоят ДСЭНМ ЎХЮК бўлими эпидемиологи

Дўстларингизга улашинг: