Антониу Гутерриш: “Ўзларини қурбон қилиб бўлса-да ишларига содиқ қолдилар”

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш глобал пандемиянинг бир йиллиги муносабати билан баёнот берди. У пандемия давридаги тиббиёт ходимларининг фаолиятига алоҳида тўхталиб ўтди.

Фото: УзА

Гутерриш инсониятга бало келтирган «бахтсизлик цунамиси» ҳақида гапирар экан, одамларнинг турмуш тарзига таъсир кўрсатган касалликлар, ўлим ҳолатлари, иқтисодий қийинчиликлар, фаровонлик даражасининг пасайиб кетганини қайд қилиб ўтди.

«Мана бир йилдир-ки жаҳонинг кўплаб бурчакларида идоралар бўшаб қолган, кўчаларда одамлар йўқ, мактаблар ёпилган. Аммо одамлар янги турмуш тарзини қабул қилишди, нима бўлишидан қатъи назар иш ва ўқишни давом эттиришмоқда», дея таъкидлади БМТ бош котиби.

БМТ бош котиби тиббиёт ходимларининг фаолиятига алоҳида тўхталди. Уларнинг фидойилиги ва ўзларини қурбон қилиб бўлса-да ишларига содиқ қолганликларини алоҳида қайд қилиб ўтди. Бошқаларнинг ҳаёти учун шароит яратиш мақсадида кескин карантинга қарамай ишлашга қарор қилганларнинг меҳнатларига ҳам юқори баҳо берди.

«Сиз ҳаётни сақлаб қолишга ёрдам бердингиз», деди БМТ бош котиби бу одамларга мурожаат қилар экан.

У бошланган эмлаш кампанияси умид уйғотишини таъкидлар экан, даромади паст даражада бўлган айрим мамлакатларда COVID-19га қарши бирорта ҳам эмлаш ўтказилмаганини, айрим бой давлатлар эса ўз аҳолисини тўлалигича эмлаш ишларини якунлаётганини эслатиб ўтди. Бош котиб эмлаш кампаниясини «барча замонларнинг буюк ахлоқий синови» эканлигини таъкидлади.

Бошқа тезкор хабарларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг