Фарғоналик ширинсухан шифокорлар (фото)

Аҳолига ихтисослашган малакали тиббий ёрдам кўрсатишда вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ходимларининг муносиб хизмати бор. Айниқса, масканнинг ширинсухан шифокор хотин-қизлари меҳнатини эътироф этиш жоиз.

Фото: Муқимжон Қодиров

Марказда 549 нафар аёл тиббиёт ходими фаолият юритмоқда. Узоқ йиллардан буён фидокорона меҳнат қилиб, минглаб беморларни дардига даво бўлиб келаётган тажрибали аёл шифокорлар ҳам кўпчиликни ташкил этади.

Улардан бири 2017 йилда Президентимиз томонидан “Дўстлик” ордени билан мукофотланган, марказ септик-жарроҳлик бўлими мудираси Любов Никитина. Яна бир қаҳрамонимиз ўз соҳасида 54 йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган консультатив поликлиника сурдолог врачи Фарида Ниёзова. У беморларга ўз вақтида сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш билан бирга ёш ходимларга кўп йиллик тажрибаси асосида мураббийлик ҳам қилиб келмоқда.

Фото: Муқимжон Қодиров
Фото: Муқимжон Қодиров

Кристина Ксенофонтова эса марказда санитар-эпидемиологик режимни барқарор ушлашда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Марказ бош ҳамшираси Гулнора Ҳайдарова, ташхис хона ҳамширалари Малоҳат Матбобоева, Мадина Каримбердиева, жарроҳлик бўлими ҳамширалари Гўзал Қодирова, Ёдгора Эргашева, Ҳамида Икромоваларнинг ҳам аҳоли саломатлигини асраш йўлида хизматлари беқиёс.

Бошқа тезкор хабарларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг