Патронаж ҳамширалар учун йўл ҳақи компенсацияси белгиланади

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан юртимиз тиббиёт муассасаларида меҳнат қилаётган ҳамширалар фаолиятига катта эътибор қаратиб келинмоқда. Айтиш жоизки, аҳоли саломатлигини муҳофза қилишда бирламчи тиббий-санитария ёрдами йўналишидаги ҳамширалар хизмати ҳам алоҳида ўрин эгаллайди.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2857-сонли Қарори қабул қилинган эди. Унинг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш, Молия ва Меҳнат вазирликлари томонидан «Қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари патронаж ҳамшираларининг йўл ҳақи компенсациясини белгилаш ва тўлаб бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор 2017 йилнинг 1 июлидан эътиборан кучга киради.

Дўстларингизга улашинг: