Гўшт емаслик ҳам зарар…

Олимлар гўшт ва сут маҳсулотлари истеъмол қилинишини инкор этувчи вегетарианликдан инсоннинг суяклари зарар кўриши мумкинлигини маълум қилишди.

Фото: «Пикабу»

Тадқиқот ўтказилиб, тенг ярми гўштхўрлар, тенг ярми ўсимликхўрлардан иборат 72 кишининг товон суяклари ультратовушда ўрганилган. Шунда суякларнинг ҳолатини кўрсатувчи 12 хил маркер аниқланди: А ва В6 витаминлари, лизин, лейцин, омега-3 ёғ кислоталари, Р селенопротеини, йод, кальций, магний ва бошқа моддалар.

Олимларнинг хулосасига кўра, гўштсиз овқатланиш охир-оқибат суякларнинг мўртлашувига олиб келади. Тадқиқотчилар аниқлашларича, фақат ҳайвон маҳсулотларида мавжуд бўладиган озиқ моддалари етишмовчилиги оқибатида веганлар (вегетарианлар)нинг суяклари мўртроқ бўлади.

Бошқа тезкор хабарларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг