Ўзбекистонда болалар гематология ва онкологияси соҳасини ривожлантиришга доир қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Қайд этилишича, бутун жаҳонда бўлгани сингари, республикада болалар орасида гематологик ва онкологик касалликларга чалиниш тенденцияси ўсиб бориб, мазкур кўрсаткич йилига ўрта ҳисобда 1,2 баробарга ортиб бормоқда.

Ўзбекистонда болалар гематология ва онкологияси соҳасини ривожлантириш концепцияси тасдиқланади.

Лойиҳада келтирилишича, болаларда гематологик ва онкологик касалликларга ташҳис қўйиш учун тиббиёт муассасаларини зарурий диагностик жиҳоз (реагент, сарф анжомлари ва б.) билан таъминланиш даражаси икки баробарга оширилади.

Болалардаги гематологик ва онкологик касалликларни даволаш учун зарур дори воситалари билан таъминланганлик даражасини 2021 йилда икки баробарга ва кейинги йилларда босқичма-босқич ошириб борилади.

Соҳада суяк кўмиги, ўзак ҳужайра трансплантацияси каби юқори технологик амалиётларни жорий этилади.

2021-2022 ўқув йилидан бошлаб «Болалар гематология ва онкологияси» мутахассислиги йўналиши бўйича ихтисослик, магистратура ва клиник ординатурада кадрларни давлат грантлари асосида тайёрланади.

Республика Миллий болалар тиббиёт марказида 60 ўринли болалар гематология ва онкологияси бўлимини ташкил этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида ҳудудий болалар гематология ва онкологияси бўлимлари ташкил этилади.

Маълумот учун, Ўзбекистонда йилига ўрта ҳисобда 1 300 нафаргача 0-18 ёш бўлган болаларда гематологик ва онкологик касалликлар биринчи бор қайд этилиб, жами касалланганлар сони 100 минг болалар аҳолисига нисбатан 7,5 ни ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич АҚШда 17,0, Россияда 11,2, Қозоғистонда 9,7 ни ташкил этади.

Гематологик касалликларга чалинган беморларни дори воситалари билан таъминланиши ўртача 30 фоизни, онкологик беморлар учун эса 85 фоизни ташкил этмоқда.

Бошқа тезкор хабарларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг