Аҳоли қачон пуллик, қачон бепул эмланади?

Коронавирусга қарши кураш штаб аъзоси Нурмат Отабеков Ўзбекистонда аҳолида эмланиш жараёни пуллик бўладими деган саволга жавоб берди.

Нурмат Отабековнинг сўзларига кўра, давлат тиббиёт бирлашмаларида вакцина олиш истагига бўлган аҳолининг барчаси бепул эмланади. Фуқаролар орасида навбат кутмаган ҳолда эртароқ эмлаш қабул қилиш истагини билдирган учун хизмат пуллик бўлиши мумкин.

Шунингдек, «ҳозирда эпидемик кўрсатма асосида, аҳоли ўртасида коронавирус касаллиги бўйича вазиятни барқарор ушлаш. Биз бор имкониятимиз билан Ўзбекистон ҳудудида касалликка барҳам беришга ҳаракат қиламиз. Ҳозирги вақтда барча харажатлар бюджет ҳисобидан қопланмоқда. Аҳолининг хавф ости гуруҳига мансуб қисми касалликка қарши бепул эмланиши мантиқан тўғри деб ҳисоблайман», — дейди Отабеков.

Бошқа тезкор хабарларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг