Энг кўп ичадиган касб эгалари маълум қилинди

Аёллар ўртасида эса раҳбар ходимлар энг ароқхўр бўлиб чиқди. Бу ҳақда яқинда BMC Public Health журналида мақола чоп этилган.

Фото: «zen.yandex»

Буюк Британияда олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра, эркаклар орасида спиртли ичимликларни истеъмол қилиш ишчи касб эгалари, қурувчилар ва ишлаб чиқаришда ишлайдиганлар орасида кўп кузатилар экан. Аёллар ўртасида эса раҳбар ходимлар энг ароқхўр бўлиб чиқди. Бу ҳақда яқинда BMC Public Health журналида мақола чоп этилган.

Ливерпуль университети олимлари амалга оширган ушбу тадқиқотларда иштирокчилар ўз анкеталарида ҳар ҳафтада алкоголь истеъмол қилиши ҳамда қандай касб эгаси эканини ёзган.

Тадқиқот натижаларига кўра, эркаклар орасида спиртли ичимликни энг кўп истеъмол қилувчилар қурилиш ва ишлаб чиқаришда ишлаётган касб эгалари бўлиб чиқди. Энг кам ичадиган эса диндорлар, амалиёт ўтаётган врачлар, физиклар, геологлар ва метеорологлар экан.

Аёллар орасида энг кўп ичадиганлар олий ва ўрта босқичдаги раҳбарлар экани маълум бўлди. Тадқиқот натижаларига кўра, мактаб ўқитувчилари, врач аёллар ва олималар кам ичадиганлар тоифасига кирувчи касб эгалари экан.

Олимларнинг фикрича, улар амалга оширган тадқиқот натижалари қайси иш жойларида ва бандлик соҳаларида ичкиликнинг олдини олиш дастурлари янада самарали бўлишини аниқлашга ёрдам беради.

Бошқа тезкор хабарларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг