Тез тиббий ёрдам машинасининг битта хонадонга бориб-келиш ҳаражати қанча?

“Тез тиббий ёрдам машинасининг битта хонадонга бориб-келиш харажати ҳозирги кунда 150 минг сўмга тушяпти”, — деди соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида.

“Тез тиббий ёрдамга бўладиган кўп мурожаатларда беморлар қон босимини, ҳароратини ўлчаб қўйишни сўрашади. Улар мурожаат жойига бориб-келиш харажатини эътиборга олишмайди. Лекин бу, албатта, бюджетга ўз таъсирини кўрсатади.

Тез тиббий ёрдам машинасининг битта хонадонга бориб-келиш харажати ҳозирги кунда 150 минг сўмга тушяпти ва бу, албатта, давлат бюджетига қўшимча юкламадир”, деди Абдулла Азизов.

Вазир ўринбосарининг қўшимча қилишича, Европа давлатларида тез тиббий ёрдам чақирган бемор тўғридан тўғри госпитализация қилинади ва бу унинг ўта оғир ҳолатда эканлигидан далолат беради. Ўзбекистонда бу тизим бироз бошқача ишлайди, яъни мурожаат қилган айрим беморларга жойида хизмат кўрсатилади. Чунки мурожаатчиларнинг аксарият қисми — сурункали касаллиги бор беморлар оилавий шифокорига мурожаат қилмасдан тез тиббий ёрдамни чақиришади. Бундай тоифадаги беморлар шифохонага ётқизилмасдан уларга жойида тиббий хизмат кўрсатилади.

Европа давлатларида сурункали касаллиги бор беморлар оилавий шифокорларига мурожаат қилишади.

Ўзбекистонда бутун чақирувларнинг 40 фоизи сурункали касаллиги бор беморлар ҳисобига тўғри келади.

Бошқа тезкор хабарларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг