“Стронгиум Цинк” ўқувчиларга тарқатилди

2021 йилни “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва ахоли саломатлигини мустахкамлаш йили” деб эълон қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатасининг  навбатдаги хайрия тадбири “Jurabek Laboratories” МЧЖ билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Қарийиб 20 млн. сўм қийматдаги   20 000 дозадаги “Стронгиум Цинк” биологик актив қўшимча  тўплами беғараз ёрдам сифатида Фарғона вилоят халқ таълими бошқармасига тасарруфидаги мактаблардаги ижтимоий химояга мухтож оила фарзандлари учун  хайрия қилинди.

Ушбу биологик актив қўшимча  тўпламлари  Ўзбекистон Республикаси инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси Фарғона  вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Фарғона вилоят халқ таълими бошқармасига етказиб берилди.

Бундан ташқари тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси Фарғона  вилояти ҳудудий бўлинмаси ва Халқ таълими бошқармаси  билан ёшлар масалалари  ва тиббий хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандум имзолашдан  асосий мақсад, Болалар ва ўсмирлар соғлиғини сақлаш, касалликларни олдини олиш ва профилактикаси, жисмоний ривожланиш, спорт билан шуғилланиш масаласига тегишли қонунлар, қарорлар ва бошқа хуқуқий хужжатлар тайёрлаш жараёнида биргаликда таклифлар ишлаб чиқиш хамда уларни тасдиқланишига эришишда биргаликда фаолият олиб бориш.

Бошқа тезкор хабарларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг