«Буллёз эпидермолиз» қандай хасталик?

Буллёз эпидермолиз ёки туғма пўрсилдоқ яра – бу кам учровчи наслий касаллик бўлиб, тери ёки шиллиқ пардада таъсир этган соҳада пуфак ва пуфакча ҳосил бўлиши билан кечади. Ушбу касаллик ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, терининг заифлигига, унинг ҳар қандай механик таъсирга сезгирлиги билан ажралади. Бу касаллик келиб чиқиши асосий сабабларидан бири яқин қариндошлар ўртасида никоҳ алоқалар ўрнатилиши ҳисобланади.

Ушбу касалликни асосан тўртта тури мавжуд бўлиб:

  1. Буллёз эпидермолиз оддий тури: Оддий турида пуфакчалар терининг юқори эпидермиз қатламида пайдо бўлади.
  2. Буллёз эпидермолиз чегараланган тури: Чегараланган турида пуфакчалар терининг ёруғлик пластинкасида (lamina lucida) пайдо бўлади.
  3. Буллёз эпидермолиз дистрофик тури: Дистрофик турида пуфакчалар папиллер қатламининг эқори қисмида, зич пластинка остида ҳосил булади.
  4. Киндлер синдроми алоҳида ажратилган тури. Бунда буллёз эпидермолизнинг барча туридаги клиник белгиларидан қисман пайдо бўлиши кузатилади. Киндлер синдромида пуфакчалар турли даражада бўлиши мумкин.

Клиник кўриниши:

Буллёз эпидермолизнинг аксарият шаклларида эрозия олдидан таранг пуфакчалар пайдо бўлади, рангсиз суюқлик билан тўла бўлади. Баъзида пуфакчаларда геморрагик суюқликлар мавжуд бўлиши мумкин.

Даволаш:

  • Витаминотерапия: В ва D гуруҳ препаратлари
  • Маҳсус боғлов материаллари орқали (Mepitel, Gelepran, Mepilex trans, Voskapran, Peha-Krep, Bronolind, Hito Pran, Bepanten, Betadin, Mupiroban, Xlorheksidin, Medicomp) терини парваришлаш.
  • Қон кўпайтирувчи препаратларни қабул қилиш.

Аброр Аҳроров,

врач-дерматолог

 «Капалак-болалар» ҳақида

Ўзбекистон Республикасида 2020 йил 3 январда ташкил этилган “Капалак болалар” нодавлат нотижорат ташкилоти туғма буллёз эпидермолиз касаллигига чалинган Ўзбекисон Республикаси фуқароларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишга ихтисослашган. Республикамизнинг ҳар бир вилоятида вилоят тери-таносил касалликлари диспансерида бир нафардан врач-дерматологлар ушбу касаллик бўйича маъсул этиб тайинланган.

Фарғона вилояти тери-таносил касалликлари диспансерида ҳозирги кунда врач-дерматолог Аброр Ахроров томонидан буллёз эпидедермолиз касаллигини аҳоли орасида эрта аниқлаш ва уни даволаш бўйича “Капалак болалар” фонди билан ҳамкорликда самарали ишлар олиб борилмоқда.

DEBRA халқаро хайрия ассоциацияси ташаббуси билан ҳар йили 25 октябрдан 31 октябргача дунёнинг 120дан ортиқ мамлакатида буллёзли эпидермолиз (БЭ) ҳафталиги ўтказилади. Ўзбекистон 2020 йил илк бор ушбу ҳафталикда иштирок этди.

Бошқа тезкор хабарларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг