«Public health leaders» грант дастури ғолиблари танланди

Ўзбекистон  Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси Грант дастури ғолиби биринчи марта очилган «Жамоат саломатлиги»  магистратура курсларига ўқишга кирганлар орасидан танланди. У Комила Наркулова бўлиб чиқди.

Фото: «uzdaily»

Магистратура Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетида (ТХВУ) очилди. 2021 йил 26 январда бу ерда ғолибни эълон қилиш маросими ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон  Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси Ровшан Изамов ва Миллий палата мутахассислари, ТХВУ ректори Бахром Миркасимов, «Жамоат саломатлиги»  йўналиши бўйича магистратура талабалари, шунингдек университетнинг профессор-ўқитувчилари таркиби иштирок этди.

Шунингдек, шу куни Ўзбекистон  Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ва Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети ҳамкорлиги тўғрисидаги Меморандум имзоланди.

Public Health Leaders грант дастури ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлашни мақсад қилган, ҳамда Миллий палата томонидан иқтисод фанлари доктори, профессор Санджар Джалолов хотирасига асосланган.

Профессор Джалолов ТХВУдаги жамоат саломатлиги соҳасида магистратура очиш муҳимлиги ғоясини илгари сурганлардан бири эди. У Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш технологияси баҳоси (ОТЗ (ССТБ)) методологиясини жорий этишга кўмаклашган. Бунда у ўзининг THETA Collaborative (Торонто, Канада) даги ушбу йўналишдаги карьерасининг муваффақиятли тажрибасини қўллаган.

Жамоат саломатлиги мақсадли дастурларни ишлаб чиқариш ва амалга ошириш орқали касалликнинг олдини олиш, ҳаётни узайтириш ва соғлиқни мустаҳкамлашнинг илмий ва амалий асосини яратиш ва ривожлантиришни мақсад қилган.

Биринчи марта очилган ТХВУ магистратура курслари талабалари 2021 йил 25 январдан ўқишни бошладилар.

Магистратурадаги ўқишни тугатгач, битирувчилар «Жамоат саломатлиги» соҳасидаги табиий фанлар магистрининг илмий даражасини олади ва амалдаги шифокорлар сифатида жамоат саломатлиги секторида самарали мутахассис, даволовчи ходим, ўқув муассасалари ўқитувчиси, менежер ёки раҳнамо бўлиб чиқади.

Маълумот учун:

Комила Наркулова Ўзбекистон  Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг  Public Health Leaders грант дастури ғолиби деб танланди. «Жамоат саломатлиги» соҳасидаги мутахассис бўлиб етишишга қарор қилган ёш неонатолог — шифокор хизмати ҳақида унинг хизмат рўйхати сўзлайди.

27 ёшида Комила COVID-19 пандемиясига қарши курашдаги иштироки учун «Меҳр саховат» медали билан тақдирланган.

У қиз бир қатор тавсия ва миннатдорчилик ифода этилган хатлар эгаси. Жумладан, 2019 йил мартида соғлиқни сақлашни самарали бошқариш бўйича сессия ўтказилган  Словениянинг тиббий талабалари Халқаро Ассоциацияси, Гарвард университетининг (2016 йилда), Балтимор (АҚШнинг Мериленд штати) соғлиқни сақлаш Департаменти, Гарвард тиббиёт мактаби (2020 йил апрель) ишидаги фаол иштироки учун ва бошқа илмга оид ва малака оширишга йўналтирилган амалий тадбирларда касбий ва шахсий ўсиш бўйича тренинглардаги иштироки учун.

Комила Наркулова жамоат ташкилотларида иш тажрибасига эга. Хусусан, «Ezgu Amal» жамоат фонди томонидан унга пандемия бошлангандан бери амалга оширилаётган «Stop Covid 19» лойиҳаси доирасида ўтказилган «Нафас ол Ўзбекистон» акциясидаги фаол иштироки учун миннатдорчилик билдирилган.

«Ezgu Amal» фондининг ёш шифокорга ёзган миннатдорчилик хатида «Ишонамизки, Сиз тутган йўл бошқа тиббиёт ходимлари ва волонтёрлар учун ибрат бўлиб хизмат қилади. Ёрдам кўрсата туриб, Сиз ёрдамга муҳтож кишиларга қувон, яшашга ва тузалишга умид берасиз», — дейилади.

Шунингдек, бўлажак магистр ўзининг магистратурага юқори даражада  тайёрлигини, жумладан, инглиз тилини билишини, муносиб касбий даражасини  намойиш эта олди. Бу айниқса ўқиш даврида қатъий тартибдаги Британия таълим стандартлари қўлланиладиган янги курсни муваффақиятли тугатганлигининг белгисидир. Бу келажакда грант дастурининг танланган ғолибига Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш соҳасининг бошқариш тизимини энг яхши халқаро стандартларга мувофиқ шакллантиришга муносиб ҳисса қўшиш имконини беради.

Ўзбекистон  Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси матбуот хизмати

Бошқа тезкор хабарларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг