Гастрит зўраймасин десангиз…

Барчага маълумки, гастрит белгилари камида ҳар иккинчи одамга таниш. Маккор касаллик катталарга ҳам, болаларга ҳам ҳужум қилади, зеро соғлом ҳаёт тарзи ва тўғри овқатланиш ҳам соғлом ошқозон кафолати бўла олмайди. Унда нима қилиш керак? Ўзингизни ва яқинларингизни бу касалликдан қандай ҳимоялаш мумкин? Ушбу саволларимизга Бағдод тумани «Фибродиагностика» клиникаси бош шифокори, гастроэнтолог Баҳодир Маҳмудов жавоб беради.

Фото: «Новая больница»

— Нима учун гастрит юзага келади?

— Гастрит ва ошқозон яраси 85 фоиздан ортиқ ҳолатларда айнан шу бактерия сабаб ривожланади. Қуруқ егуликлар, овқатни тез чайнаш, ҳаддан ташқари иссиқ, совуқ ва аччиқ таом — буларнинг бари ошқозон деворларига зиён етказади. Шу билан бирга, шўр таомлар ҳам гастритни келтириб чиқариши мумкин. Этил спиртини мунтазам истеъмол қилиш ошқозон шиллиқ қавати учун зарарлидир. Спиртли ичимликлар қанча ўткир бўлса, уларнинг организмга таъсири шунча жиддий бўлади.

— Гастритнинг аломатларини қандай билсак бўлади ?

— Аксарият ҳолатларда, касаллик деярли сезилмаслиги мумкин, аммо бемор таом истеъмол қилганидан сўнг қоринда оғирлик, қўққисдан содир бўладиган санчиқлар, кўнгил айниши, иштаҳанинг йўқолиши, вазн тушиб кетиши ва шунга ўхшаш салбий ҳолатлардан шикоят қилади. Гастрит ривожланишининг барчага тааллуқли, ягона аломатлари йўқ: улар пайдо бўлиши ва кейин йўқолиши, аломатлари ва уларнинг қайталаниш жараёни касалликнинг қай тарзда кечаётгани ва қабул қилинаётган дори воситаларига қараб ўзгариб туради.

Касалликнинг ўткир шаклида қуйидаги аломатлар кузатилади:

  • қорин соҳасида оғриқ ҳисси: оғриқ тўсатдан пайдо бўлиб, ўтиб кетиши ёки аксинча, сезилар-сезилмас ва давомий бўлиши мумкин. Аксарият ҳолатларда оғриқ овқат танаввул қилинганидан кейин пайдо бўлади: оч қоринга таом ейилса ва овқатланиб бўлгандан кейин қоринда нохушлик янада ортади.
  • кўнгил айниши (доимий ёки такрорланувчи, одатда овқат истеъмол қилгандан кейин пайдо бўлади);
  • жиғилдон қайнаши (қизиўнгачда ачиштирувчи оғриқли нохуш ҳолат);
  • кекириш (овқатдан кейин ёки оч қоринда ҳам; баъзан оғизда шўр ҳид ҳосил бўлади);
  • ўхтин-ўхтин қайт қилиш (аввалига организм ошқозондаги егулик ва ичкиликни қабул қилмасдан киши қайт қилиб ташлайди, кейинчалик қайт массасига яшил ёки сарғимтир тусда шиллиқ модда аралашади);
  • кўп миқдорда сўлак ажралиши (танамиз овқат ҳазм қилиш жараёнининг бузилишига реакция билиради); баъзан оғиз бўшлиғи қурийди (бу қайт қилиш натижасида организмни сувсизланишдан дарак берувчи омил ҳисобланади);
  • қабзият ёки ичбуруғ;
  • умумий дармонсизлик, бош айланиши, бошоғриғи, кучли терлаш, ваража, қон босимининг пасайиши, юракнинг тез уриб қолиши (тахикардия).

Сурункали Хеликобактериоз нормал, паст ёки юқори кислотавийлик билан ҳам характерланиши мумкин. Булар ўз навбатида анацид, гиперацид ва гипоацид гастрит дейилади.

Кислотавийлик меъёрида ёки юқори бўлса, бемор оғриқ, жиғилдон қайнаши ва овқатдан кейинги оғирликдан шикоят қилади. Аксарият пайтларда дефекация муаммолари учрайди.

Сурункали гастритда юқори кислотавийлик, шунингдек, кекирганда оғизда шўр таъм сезилиши, кўнгил айниши, оч қолганда ошқозонда оғриқ ва тунда нохушлик сингари аломатлар билан кечиши ҳам мумкин.

Аксинча, паст кислотавийлик тилда нохуш таъм, иштаҳа бузилиши, қорин қулдираши ва ич бузилиши билан намоён бўлади.

Паст кислотавийлик сабабли кечувчи сурункали Хеликобактериозни сўлакнинг кўп миқдорда ажралиши, қоринда тўлиб кетгандек ҳиссиёт, овқатланишга мойилликнинг йўқлиги боис анемия аломатлари билан ҳам аниқлаш мумкин. Касаллик бир неча йил давом этадиган бўлса, киши озиб кетиб, доимий беҳолликни ҳис қилади.

— Даволаниш қанча вақтни олади?

— Гастритни даволаш мажуавий принципга эга бўлиб, касаллик нима сабабдан келиб чиққанини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Одатда, шифокорлар антибиотиклар уларга параллел равишда ошқозон шираси кислотавийлигини пасайтирувчи воситалар тавсия қилади. Ўзбилармонлик билан даволаниш ярамайди: терапия курси ва миқдорини даволовчи шифокоргина белгилаши мумкин. Одатда, соғайиш жараёни 7-14 кунни ташкил қилади.

Соғлик – туман бойлик, деб бежиз айтмаган доно халқимиз. Уни асраш ҳар бир инсоннинг ўз қўлида. Муҳими тўғри овқатланиш ва шифокорлар маслаҳатига риоя этиш. Бу барча касалликларнинг, айниқса гастрит билан оғриган беморларнинг биринчи галдаги амал қиладиган вазифасига айланмоғи лозим.

Шоҳсанам ЭШМАТОВА суҳбатлашди

 

Бошқа тезкор хабарларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг