Ислоҳотларнинг асосий мақсади – одил судлов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан 2017 йилдан  маъмурий судларнинг ташкил этилиши мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимига алоҳида эътибор қаратилганини англатади.

Хусусан, 2017 йилдан бошлаб Президентимиз томонидан суд-ҳуқуқ тизимида бир қатор фармонлар ва қарорларнинг қабул қилиниши судлар фаолиятини мустақиллигини таъминланишига алоҳида эътибор берилаётганидан далолат беради.

Ўтган йил охирида анъанавий тарзда муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида суд-ҳуқуқ тизммида амалга оширилаётган ислоҳотларга яна бир бор алоҳида урғу берилиб, 2021 йилдан бошлаб Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар янги йилда ҳам изчил давом эттирилаётгани, бир-бирини такрорлайдиган суд босқичлари қисқартирилиши, назорат тартибида кўриш амалиёти бекор қилиниши лозимлиги қайд этилди.

Бундан ташқари фуқаролик, иқтисодий ва жиноят ишлари бўйича вилоят даражасидаги учта судларни битта суд сифатида бирлаштирилиши бу ўз навбатида аҳоли ва тадбиркорларга катта қулайликларни яратиши, инвесторлар ҳуқуқларини муносиб ҳимоя қилиш мақсадида, Олий судда инвестициявий низолар ва рақобатга оид ишларни кўриш бўйича махсус судлов таркиби ташкил этилди.

Шунингдек, йирик инвесторлар, ўз хоҳишига кўра, низони ҳал қилиш учун тўғридан-тўғри Олий судга мурожаат қилиши мумкин.

Суд тизимида рақамлаштиришни янада кенгайтириб, фуқароларимизни суд биносига келмасдан онлайн тартибда ҳам мурожаат қилиш имконияти яратилмоқда.

Бу ўз навбатида фуқароларимиз ўз аризаларини кўриб чиқилиши жараёнини масофадан онлайн тартибда кузатиб туриши мумкин.

Жазони ижро этиш тизимида 25 та манзил-колониялар босқичма-босқич қисқартирилиши, биринчи марта озодликдан маҳрум этилган шахсга берилган жазо енгилроғи билан алмаштирилса, у манзил-колонияга ўтказилмасдан, тўғридан-тўғри пробация назоратига олиниши назарда тутилмоқда.

Мазкур енгиллик натижасида ҳозирда жазо ўтаётган маълум бир шахсларга ўз маҳалласи назорати остида оиласи бағрида бўлиш имконияти яратилиши, жазони енгилроғи билан алмаштириш ва шартли озод қилиш тўғрисида тақдимнома киритиш ваколати жазони ижро этиш органидан, янги ташкил этиладиган Инсонпарварлик комиссиясига ўтказилиши таъкидланган.

Президентимизнинг мазкур мурожаатномаларида фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд ҳокимиятининг мустақиллигининг ҳимоясини таъминлаш ва одил судловга эришиш ҳамда қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилишини назарда тутилган.

Улуғбек Ахмедов,

Фарғона вилоят маъмурий судининг судъяси.

Элмуроджон  Ортиқов,

Фарғона туманлараро маъмурий судининг судъяси.

Бошқа тезкор хабарларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг