Фарғонада “Ўз статусингни билиб ол” профилактик акцияси ўтказилмоқда (фото)

1-декабр Бутунжаҳон ОИТСга қарши курашиш куни муносабати билан жойларда “Халқаро ҳамжиҳатлик, умумий маъсулият” остида ушбу касаллик ҳақида  аҳоли, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ОИВ инфекцияси профилактикаси масалаларида  тарғибот–тушунтириш ишлари олиб бориш, аҳолини хабардорлигини ошириш мақсадида турли акция ва марафонлар ўтказилмоқда. Ушбу тадбирларни ташкиллашга вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассислари ва ҳамкор ташкилотлар жалб этилган.

Жумладан, Фарғона шаҳрининг “Марказий буюм бозори” ҳудудида махсус жой ташкилланиб, у ерда кўнгиллилар ОИВ инфекциясига экспресс-тест топширмоқдалар.

Акция доирасида аҳолига турли варақа ҳамда буклетлар тарқатилмоқда.

Акция декабр ойининг охиригача давом этади.

Бошқа тезкор хабарларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг