“Настарин” театр жамоаси республикада ғолиб бўлди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида “Муқимий” номидаги Ўзбекистон мусиқали драма театрида «Маърифатли ёшлар — юрт кўзгуси» шиори остида ўтказилиб келинаётган Ёшлар фестивалларининг Талабалар театр студиялари кўрик-танлови финал босқичи бўлиб ўтди.

3 кун давомида ёшлар театр жамоаларининг саҳна чиқишлари намойиш этилди. Ҳакамлар ҳайъати фестивалнинг 2020 йилги ғолиб жамоасини аниқлаш мақсадида ёшлар театр жамоаларининг саҳна чиқишларини холисона баҳолаб боришди.

Фестиваль якунлари бўйича Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалининг “Настарин” талабалар театр студияси жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Республика босқичи ғолиблари Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг қимматбаҳо совғалари ҳамда диплом ва сертификатлари билан тақдирланди.

Бошқа тезкор хабарларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг