Cовуқ қўллар инсонда қандай касалликлар борлигини кўрсатади?

Инсоннинг қўллари совуқ бўлса бу ҳолат – унга нисбатан бефарқ бўлмасликнинг кераклигини ҳақидаги сигналдир. Флеболог ва томир бўйича жарроҳ Кяра Азатяннинг айтишича, доимий совуқ қўллар соғлигимизда қандай муаммолар борлигини кўрсатиб бераркан.

Маълум бўлишича, тажрибада бундай шикоят билан кўплаб беморлар мурожаат қилишади экан. Шубҳасиз, шифокор совуқ қўллар инсонга фақатгина ноқулайлик туғдирибгина қолмасдан, балки танада касал борлигини билдирувчи ташвишли сигнал эканлигини айтди.

“Бунга жуда кўп сабаблар бўлиши мумкин”, — дея тушунтирди шифокор. Масалан, қалқонсимон бездаги муаммолар, гормонал бузилишлар, атеросклероз, қандли диабет ва Рейно касаллиги (қўл ва оёқ бармоқларида қон айланишининг бузилиши) бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, чекувчилар ва қон босими паст одамларнинг қўллари ҳам совуқ бўлиши мумкин.

Шифокорнинг тавсияларига кўра, бундай муаммога дуч келган беморларга ёрдам беришнинг усулларидан бири бу жисмоний фаолият эканлигини, ёмон одатлардан воз кечиш, холестерин ва қон босими даражасини мунтазам назорат қилиб бориш, шунингдек, тўғри овқатланиш зарурлигини унутмасликлари лозим экан.

Бошқа тезкор хабарларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг