Касаба уюшмалари ҳаётида янги давр

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалида яқинда бўлиб ўтган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойининг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ўтказилди.  

Таъкидланганидек, Президентимизнинг жамоат ташкилоти аъзоларига йўллаган табриги ва 11 ноябрни касаба уюшмалари куни сифатида белгилаш ҳақидаги таклифлари барча касаба уюшмалари ходимлари учун тарихий сана бўлди.

Тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг касаба уюшмаларига табриги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқовнинг VIII қурултойдаги маърузаси, шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII қурултойи делегатларининг мамлакатимиз халқи, ишчи-меҳнаткашлар, касаба уюшмалари ташкилотлари ва ижтимоий шерикларга Мурожаати қизғин муҳокама қилинди.

Йиғилишда касаба уюшмаларининг жамият ҳаётидаги ўрни тобора юксалиб, ишчи­ходимларнинг ҳақ­ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдаги ваколат ва имкониятлари кенгайиб бораётганлиги алоҳида қайд этилди.

Муқимжон Қодиров,

журналист  

Бошқа тезкор хабарларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг