Шифокорларга янги рағбат белгиланди

Президент «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Унга мувофиқ:

  • 2021 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ врачлик пункти оилавий шифокор пункти деб, қишлоқ ва шаҳар оилавий поликлиникаси эса оилавий поликлиника деб қайта номланади. Бунда, ушбу чора-тадбирлар мавжуд штат бирликлари доирасида амалга оширилади;
  • аҳоли сони ва маҳаллий заруриятдан келиб чиқиб, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг рўйхатига мувофиқ оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда туну-кун навбатчи тиббиёт ходими хизмат кўрсатади;
  • маҳаллада аҳолининг саломатлиги, ҳудуддаги касалликларнинг ўсиши, аҳолининг шифохоналарга ётиши, шошилинч тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилиши ва бошқалар оилавий шифокорнинг фаолияти натижадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари этиб белгиланади;
  • 2021 йил 1 январдан бошлаб оилавий шифокор ва бошқа тиббиёт ходимлари фаолияти самарадорлиги бўйича янги рейтинг тизими жорий қилинади ҳамда унинг натижаларига қараб ушбу ходимлар маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан ҳар чоракда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 30 бараваригача миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади;
  • туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғи бир вақтнинг ўзида кўп тармоқли марказий поликлиника мудири ҳисобланади;
  • 2021 йил 1 январдан бошлаб туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғига ажратилаётган маблағлар доирасида, заруриятга қараб, тор соҳа шифокорлари штатларини мустақил белгилаш ваколати берилади;
  • туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси фаолият дислокацияси бўйича кўп тармоқли марказий поликлиника биносида жойлаштирилади.
Бошқа тезкор хабарларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг