Бош шифокорлар аҳоли олдида ҳисобот беради. Илк тажриба

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ҳаётга татбиқ этилган оилавий поликлиникалар бош шифокорларининг аҳоли олдида ҳисобот бериши илк бора амалда қўлланди. Бу ташаббусни биринчилардан бўлиб Пойтахтимизнинг Шайҳонтоҳур туманидаги № 41 оилавий поликлиника амалиётда қўллади деб хабар беради ut.uz портали.

Поликлиника бош врачи Дилдора Мирхолиқова оилавий поликлиника хизмат кўрсатадиган аҳоли, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари , маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари олдида ҳисобот бериб, залда йиғилганларнинг саволларига жавоб берди. 

– Муассасамиз билан тез тиббий ёрдам хизмати ўртасидаги узвий ҳамкорлик кучайтирилди, – деди оилавий поликлиника бош шифокори Дилдора Мирхолиқова. – Сурункали касаллиги бор беморларни патронаж билан қамраб олиш даражаси, мурожаат қилган беморлар учун зарур дори-дармон воситалари таъминоти яхшиланди. Поликлиникамиз учун алоҳида машина ажратилгани патронаж хизматини тезкор ва самарали ташкил этишга ёрдам бермоқда.

Дўстларингизга улашинг: