Бешариқда янги қишлоқ оилавий поликлиникаси иш бошлади (фото)

Бешариқ туманида 7 та қишлоқ оилавий поликлиникаси ва 1 та қишлоқ врачлик пункти аҳолига тиббий хизмат кўрсатмоқда. Ўтган йилларда туман марказида замонавий тиббиёт мажмуаси барпо этилди. Қишлоқларда ҳам тиббиёт масканлари моддий-техник базасини мустаҳкамлашга, малакали кадрлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Туманнинг Нурафшон қишлоғидаги 14-қишлоқ оилавий поликлиникаси яқинда қайта таъмирдан чиқарилди. 18 мингдан ортиқ аҳолига тиббий хизмат кўрсатаётган тиббиёт муассасаси малакали хизмат кўрсатиш учун белгиланган тартибда асбоб-ускуна, анжомлар билан жиҳозланган.

-Поликлиникамиз туну кун хизматда, — дейди мазкур қишлоқ оилавий поликлиникаси мудири Мирзаакбар Пўлатов. – Жарроҳ, педиатр, акушер-гинеколог, стоматолог, умумий амалиёт шифокори, ультратовуш текшируви мутахассиси беморларни қабул қилмоқда. Пандемия даврида аҳоли саломатлигини асраш муҳим вазифага айланганлигини яхши ҳис қилиб турибмиз. Ҳозирда соғлом турмуш тарзи тарғиботига ҳам муҳим эътибор қаратяпмиз.

Муқимжон Қодиров,

журналист

Бошқа тезкор хабарларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг