Фарғонада эндокринология шифохонасининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Тиббиёт ходимларининг касб байрами арафасида Фарғона вилояти эндокринология диспансери ходимлари янги, замонавий бинода иш бошлайдиган бўлди.

Шифохона Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил Фарғона вилоятига ташрифи давомида белгилаб берилган устувор вазифалар доирасида бунёд этилган бўлиб, қурилиш ишларига Давлат инвестиция дастури доирасида 14.8 млрд сўм маблағ ишлатилди.
Диспансер Фарғона вилояти аҳолисига эндокрин хизмат кўрсатишга мўлжалланган бўлиб, янги мажмуада 120 ўринли стационар, 150 амбулатор қатновли поликлиника ва бошқа қўшимча бинолар бунёд этилди.

Мажмуага замонавий, ўпкани сунъий шамоллатиш апппарати (ИВЛ), кардиомонитор, ЭКГ, юқори технологияли рентген аппарати, портатив рентген, портатив УТТ аппарати, ИФА анализатори, СИПАП аппарати, кислород концентраторлари, жарооҳлик столлари жамланмаси ва бошқа тиббий жиҳозлар олиб келиб, ўрнатилди.

– Касб байрами арфасида янги бино бизга катта совға бўлди, – дейди диспенсер бош врачи Умиджон Қирғизов. – Янги бинода куни кеча муҳтарам Юртбошимиз томонидан видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифаларни астойдил ва сидқидилдан бажариб, халқимизни эндокрин касалликлардан муҳофаза қилишга бор куч ва билимимизни сарфлаймиз.

Диспансер биносининг очилиши катта тантанага айланиб кетди. Унда Фарғона вилояти ҳокими Ҳайрулло Бозоров, соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиғи Хусан Мамажонов ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш
бошқармаси ахборот хизмати.

Бошқа тезкор хабарларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг