Соғлиқни сақлаш вазирлигида янги тайинловлар амалга оширилди

Президент қарори билан соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ҳожибоев Абдуҳаким Мўминович соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди.

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Абдуҳаким Ҳожибоев ўз фаолиятини хирургликдан бошлаб, сўнгги 20 йил давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори, Шошилинч тиббий ёрдам врачлар ассоциацияси раиси, соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари ва уч бор соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Амрилло Иноятов cоғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Иноятов Амрилло Шодиевич бунгача президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари вазифасида ишлаб келаётганди.

Бошқа тезкор хабарларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг