Фарғонада яна бир янги тиббиёт маскани иш бошлади

Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси таркибидаги шаҳар болалар шифохонаси реконструкция қилиниб, 50 ўриндан иборат уч қаватли даволаш корпуси барпо этилди. Очилиш маросимида Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Хайрулло Бозоров иштирок этди.

Бемор болалар учун зарур шароитлар яратилиб, янги тиббий ускуналар билан жиҳозланди. Шунингдек, шаҳар болалар шифохонасига тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун махсус жиҳозланган “Дамас” русумли енгил автомашина совға қилинди.

Бугунги кунда мазкур муассасада 335 нафар шифокорлар, ҳамшира ва кичик тиббиёт ходимлари шаҳарнинг 92 минг нафардан зиёд 18 ёшгача бўлган фуқароларга хизмат кўрсатмоқда.

Аввалроқ, Фарғона шаҳри марказида хорижий инвестиция иштирокидаги “Hayat world medical” хусусий тиббиёт маркази фойдаланишга топширилган эди.

Бошқа тезкор хабарларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг