Фарғона шаҳрида янги хусусий тиббиёт маркази фойдаланишга топширилди

Бугун Фарғона шаҳри марказида хорижий инвестиция иштирокидаги “Hayat world medical” хусусий тиббиёт маркази фойдаланишга топширилди.

Мазкур тиббиёт маскани маркази хизмат кўрсатиш тури бўйича водийда ягона бўлиб, “Asia Alliance Bank” томонидан ажратилган маблағи ҳамда  Туркия инвестицияси асосида барпо этилди. Даволаш ишларига туркиялик ҳамда қозоғистонлик шифокорлар ҳам жалб этилган.

Тиббиёт марказида малакали шифокорлар замонавий тиббиётнинг янги методлари асосида ёш оилаларга ушбу муаммоларни бартараф этишга яқиндан ёрдам беради. Бу ҳар бир оила мустаҳкамлиги, аҳиллиги учун жуда катта восита.

Очилиш маросимида иштирок этган вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров эзгу мақсадлар билан ташкил этилган марказ вилоят аҳолиси учун ихтисослаштирилган тиббиёт хизматларидан фойдаланиш имкониятини оширишга хизмат қилишини таъкидлади. Шундан сўнг тиббий хизмат кўрсатишда яратилган шароитлар билан танишиб, марказ ходимлари билан суҳбатлашар экан, вилоятда оилалар мустаҳкамлиги йўлида амалга ошириладиган саъй-ҳаракатларига ва келгуси ишларига омад тилади.

Бошқа тезкор хабарларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг