Айрим тоифадаги фуқаролар учун хусусий клиникалар бепул хизматлар кўрсатишади

 Ягона давлат порталида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг “Хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан солиқ имтиёзларини тақдим этиш натижада бўшатиладиган маблағлар ҳисобига аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматларни кўрсатиш тартиби ҳақидаги Қоидани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси муҳокама этилмоқда.

Хусусий ( стоматология ва косметологиядан ташқари) клиникаларда бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқига қўйидагилар эга:
1. Ёшлигидан ногиронлар;
2. Чин етимлар;
3. 1 ва 11 гуруҳ ногиронлари;
4. 1941-1945 й.й. уруш ногиронлари ва қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
5. Нафақага чиққан ва меҳнат фаолиятини олиб бормаётган шахслар;
6. 1941-1945 й.й. уруш даврида меҳнат фронти қатнашчилари;
7. Чернорбиль АЭС фалокатини тугатишда қатнашган шахслардан ногиронлар;
8. Байналмилалчи-жангчилар;
9. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларидан моддий ёрдам оладиган кам таъминланган оилалардан шахслар.
Шу билан бирга лойиҳада хусусий клиникалар манфаатлари ҳам инобатга олинган.
Бепул кўрсатиладиган тиббий хизматлар тури ва ҳажмлари хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан , лицензияда кўрсатилган мутахассислик доирасида, ташҳис ва даволаш имкониятларидан келиб чиқиб мустақил белгиланади. Шунингдек, солиқ имтиёзлари тақдим этилиши муносабати билан ўтган ҳисобот даврида бўшатилган маблағлар ҳажмидан 25 % дан кам бўлмаслиги учун чеклашни қўллаш таклиф қилинади., бунда аниқ хусусий тиббий муассасада кўрсатиладиган тиббий хизматлар учун ўртача нархларнинг ҳисоби олинади.

Манба: ut.uz

 

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Ўзбекистонда Германиянинг онкологик клиникаси ишга тушади
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда OPASCA German Oncology Solutions GmbH томонидан 50 миллион евро қийматидаги энг сўнгги технология ва жиҳозлар билан таъминланган, замонавий клиника бунёд этиш ҳамда Германиянинг нуфузли ...
Шифокорларнинг касбий фаолиятини эксперт комиссиялари текширади
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июнь 456-сон қарори билан Тиббиёт ташкилотлари врачларининг касбий фаолиятини ўрганиш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди, деб хабар беради "Norma". Эксперимент тариқасида Фарғона вилоятида жорий йилнинг охиригача тиббиёт ...
Дори препаратларининг хавфли комбинациялари рўйхати эълон қилинди
Даволаш-профилактика муассасаларида дори препаратларини ва тиббий буюмларни тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби эълон қилинди. Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди. Бу ...
ОИВ инфекцияси бўйича янги қарор имзоланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш ва шифохона ички инфекцияларини профилактика қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади, деб ёзмоқда xabaruz.com. Унга кўра, ...
Интернатурада ўқиш муддати 3 йилдан 1 йилга қисқартирилди
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Сенатнинг 19-ялпи мажлисида тиббиёт соҳасидаги кадрлар муаммосини ҳал этиш ва уларни ўқитиш, шу билан бирга тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси масалалари юзасидан ахборот берди, деб хабар ...
Қувада тез тиббий ёрдам маркази фойдаланишга топширилди
Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги байрами арафасида яна бир иншоот – Қува туманидаги тез тиббий ёрдам маркази капитал таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди. Фото: вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати Марказда ...
Тиббиёт олий ўқув юртлари битирувчилари 5 ой олдин ўқишни тамомлади
Бу йил биринчи марта тиббиёт йўналишидаги олий таълим даргоҳларида таълим олаётган 7-курс бакалавр ҳамда клиник ординатура йўналишида таҳсил олаётган талабаларнинг ўқиши муддатидан 5 ой олдин якунланди.  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигидан ...
«Дори-Дармон» АҚШ компаниясига топширилиши мумкин
Ўзбекистоннинг энг йирик дорихоналар тармоғи Американинг “United Investment Healthcare Group LLC” компаниясига ишончли бошқарувга топширилиши мумкин. Фото: asr.uz Ушбу ҳақидаги Президент қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш ...
Миллий гвардия энди тиббиёт муассасаларини ҳам қўриқлайди
Сенатнинг йигирма бешинчи ялпи мажлиси кун тартибига киритилган “Миллий гвардия тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳам сенаторлар томонидан кўриб чиқилди. Сенат аъзоси Бойматжон Расулов таъкидлаганидек, Қонун Миллий гвардиянинг мақоми, ваколатлари, вазифалари ва ...
Мамлакатимизда Қ​озоғистон тиббиёти кунлари очилди​
Пойтахтимиздаги «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида Қозоғистон тиббиёти кунлари очилди. Ушбу тадбир мамлакатимизда Қозоғистон йили доирасида ташкил этилмоқди. Унда Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, тиббиёт фанлари доктори Елжан Биртанов бошчилигидаги делегация ...
Қўқон: тез тиббий ёрдам хизматида ўзгаришлар
Фото: haqiqat.uz Шаҳардаги 12 та шифохона, 11 та оилавий поликлиника, 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 1 та болалар стоматология поликлиникасида 6011 нафар тиббиёт ходими меҳнат қилмоқда. Шошилинч ...
Тўғри овқатланиш ва саломатлик
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида инсон саломатлигини асраш, оилаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилаётган доимий эътибор халқимизнинг узоқ умр кўриш кўрсаткичини оширишда муҳим омил бўлаётир. 
Кўзи ожизлар кутубхонасининг филиаллари ташкил этилади
Ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда кўзи ожизлар кутубхоналари фаолиятини ривожлантириш ва уларнинг ...
Соғлиқни сақлаш вазири 2018 йил учун режаларни баён қилди
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов вазирлик расмий сайтида 2017 йил сарҳисоби ҳамда 2018 йилдаги режалар ҳақида ўз фикларини баён этди. Сарҳисобда вазирнинг қайд этишича, 2017 йилда поликлиникалар раҳбарлари ва мутахассисларининг фаолияти ...
Тиббиёт қонунчилигидаги янгиликлар
Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари номенклатурасига киритилган қўшимчалар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Фото: Medical Doctors Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, халқ табобати асосий тиббий ихтисослик турларига киритилди ...