Гулчеҳра Исмоилова: “Халқимизнинг ҳурматига сазовор бўлиш қалбим тубидаги эзгу тилагим эди”

Бугун дунё бўйлаб тарқалган коронавирус пандемияси инсониятни синовдан ўтказмоқда. Бу воқелик бизни ҳам четлаб ўтмади, албатта. Шундай даврда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатаётган меҳнаткаш ва саҳоватпеша юртдошларимиз борлигидан фахрлансак арзийди.

Хабарингиз бор, Президентимиз ташаббуслари билан жорий йилнинг 26 май куни “Меҳр-саховат” кўкрак нишони таъсис этилганди.

Қувонарлиси, тақдирланганлар орасида 481 нафар фарғоналикларнинг борлигидир.

Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров иштирокида ўтказилган анжуманда вилоятда эзгу ишлари билан эл — юрт ўртасида ўрнак бўлаётган бир гуруҳ юртдошларимизга кўкрак нишони ва гувоҳномаси топширилди.

— Мен бугун бахтиёрман. Президентимизнинг эътирофига, халқимизнинг ҳурматига сазовор бўлиш қалбим тубидаги эзгу тилагим эди. Ҳаммаси учун раҳматимни ҳалол ва садоқатли меҳнатим билан оқлашга ваъда бераман, — дейди вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бош ҳамшираси Гулчеҳра Исмоилова.

Бошқа тезкор хабарларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг