Фарғонада қизамиққа қарши оммавий эмлаш кунлари ўтказилади

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг берилган маълумотларига кўра, бутун дунёда ва Европа ҳудудида қизамиқ бўйича эпидемиологик вазият мураккаблигича қолмоқда. 2019 йилда дунёда 9,5 млн. қизамиқ билан касалланган ва 148 минг нафар 5 ёшгача болаларни нобуд бўлиши рўйхатга олинган. Республикада 2020 йил 8 ой давомида 6790 нафар қизамиқка гумон ҳолатлари қайд этилган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда хусусан, вилоят худудида қизамиқ касаллигини олдини олиш мақсадида 2020 йил 5-25 октябрь кунлари 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларни қизамиққа қарши оммавий эмлаш кунлари ўтказилади.

Фарғона вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бўлим мудири Анвар Ярулиннинг таъкидлашича, тиббиёт бирлашмалари қошида малакали мутахассислардан иборат штаб ташкил этилган.

Шунингдек, COVID-19 пандемияси даврида бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши режали ва эпидемилогик кўрсатма асосидаги профилактик эмлаш тадбирларини олиб бориш тўғрисидаги “Йўл харитаси”да белгиланган тадбирларни бажарилишини таъминлаш, даволаш профилактика муассасалариларда қўшимча эмлаш хоналари ажратилиши бўйича амалий ишлар қилинмоқда. Эмлаш хоналарига ота-оналарни фарзандларни олиб келиб, эмлатиш вақтини аниқ белгилаш,  хусусан карантин қоидаларига тўлиқ риоя этган ҳолда ўтказиш тадбирлари ташкилланмоқда.

Бошқа тезкор хабарларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг