Бош вазир ўринбосари Президентнинг мамлакатда оммавий спорт ва соғлом турмуш тарзини ривожлантириш тўғрисидаги қарори ҳақида нима деди?

Фото: makarenko.uz

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари А.Абдуҳакимовнинг таъкидлашича, мамлакатда ҳозиргача аҳолининг турмуш тарзига етарлича эътибор қаратилмаган. «Ўзбекистонда семизликдан азият чекувчилар ва юрак қон-томир касалликларидан ўлим ҳолатлари кўрсаткичи юқори».

«Аммо одамлардан бирор нима талаб қилишдан олдин уларга шароит яратиб беришимиз лозим. Муаммони мажмуавий тарзда кўриб чиқиш керак. Агар одамлар ишга велосипедда ёки пиёда боришса, бу соғлом бўлиш учун етарли кунлик жисмоний ҳаракатдир».

А.А.Абдуҳакимов «Янги нафас» лойиҳасининг тайёрланаётгани ҳақида маълум қилди. Унга кўра, бир кунда 10 минг, бир ойда 300 минг ва бир йилда 3,5 млн.дан кам бўлмаган қадам юрган одам барча давлат хизматлари учун 50 фоизлик чегирма ва спорт муассасалари учун абонементга эга бўлади.

Президент қарори лойиҳасида мамлакатнинг ҳар бир туманида велосипед йўлкаси ва сайр қилиш учун «саломатлик йўли»ни қуриш кўзда тутилган.

«Инфратузилмани шунчаки яратиш эмас, балки уни назорат қилиш ҳам керак. Сайр қилиш ва велосипедда юриш йўлаклари ноқонуний тарзда тўсиб қўйилиши, уларда қурилишлар амалга оширилиши ва машиналар тўхташ жойига айланиб қолишига йўл қўймаслик зарур».

Қарорда белгиланишича, ИИВ бир ой мобайнида пиёда ўтиш жойларида рўй берадиган ҳалокатлар сони кескин камайишини таъминлаши лозим.

Шунингдек, Бош вазир ўринбосарининг таъкидлашича, параллел равишда соғлом овқатланиш бўйича ҳам ҳужжат тайёрланмоқда. «Тўғри овқатланиш маданиятини жорий этиш бўйича олдимизда жуда катта иш турибди. Давлат инсон тўғри овқатланиши, оқсиллар, ёғ миқдори, углеводлар балансини тушуниши, колорияларни ҳисобланишидан манфаатдор. Шунда у камроқ касалликка чалинади ва уни даволаш зарур бўлмайди».

makarenko.uz

Бошқа тезкор хабарларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг