Ёш олим ҳайдовчилар учун даволовчи қурилма яратди

Автомобиллар хавфсизлик камари учун махсус физиодаволовчи қурилма

Ҳозирги кунда ер юзида инсонларни ошқозон –ичак, ўт-тош касалликлари ҳамда ортиқча вазн ҳолатининг тарқалиш даражаси кундан-кунга ортиб бормоқда. ХХI асрга келиб, тиббиёт кучли тараққий этган бўлса ҳам ушбу касалликлар ҳалигача тиббиёт олдидаги энг оғир муаммолардан биридир.

Жавоҳир Солиев, шифокор — уролог. Лойиҳа муаллифи.

Ҳозирда Ўзбекистон аҳолисининг 1/3 қисмида ортиқча вазн ҳолати аниқланмоқда. Дунё аҳолисининг ҳар бештасининг бирида ушбу ҳолат мавжуд.

Албатта, ҳар бир касалликнинг даволашдан кўра, уни олдини олиш мақсадга мувофиқдир.  Ушбу касалликларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ривожлантириш тиббиёт олдидаги долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Бу касалликларнинг олдини олишда физиодаволовчи усуллар катта аҳамият касб этиши тиббиётдаги тажрибаларда кузатилди.

Хусусан, автомобил салонидаги хавфсизлик камари ҳаракатланиш чоғида ҳайдовчи ва йўловчилар ҳавфсизлигини таъминловчи муҳим восита ҳисобланади. Барчага маълумки, хавфсизлик камаридан фойдаланмаслик эҳтимоли йўл транспорт ҳодисаси содир бўлганда ҳайдовчи ва йўловчиларнинг тан жароҳати олишга, аянчли ҳолатлар содир бўлишига олиб келади.

ЖССТ маълумотларига кўра жаҳонда ҳар йили 1 миллиондан ортиқ киши транспорт ҳодисаси туфайли кўз юммоқда, 50 миллиондан ортиқ киши турли хил тан жароҳати олади. Буларнинг барчаси хавфсизлик камарини тақмаслик натижасидир.

-Мазкур физиодаволовчи қурилмани яратишдан асосий мақсадимиз, ошқозон-ичак ҳамда ортиқча вазн ҳолатини олдини олишда  осон,  қулай, ноодатий, ҳаммабоп ва албатта ҳамёнбоп усулларни амалиётга тадбиқ этишдир, — дейди қурилма ихтирочиси Жавоҳир Солиев. — Ушбу қурилма ўзимизнинг республикамизда ишлаб чиқарилаётган автомобилларни хавфсизлик камари учун мосланган.

Жудаям оддий ва қулай

-Биз таклиф қилаётган махсус физиодаволовчи ғилофнинг мақсади фуқароларимиз хавфсизлик камарига оддий бир буюм сифатида эмас , балки турли хил касалликларни олдини олувчи ва уларни даволовчи қурилманинг асосий қисми сифатида  қарашларини ривожлантиришдир ва бу орқали фуқароларимизнинг ХК лардан фойдаланиш фоизини ошириш ҳамда автоҳалокатлардан жабрланиш даражасини пасайтиришдир.

1.Махсус мато 2.Вибраторлар 3.Магнит пластинка 4.Сим

Артериал қон босимини туширади, пульсни сийраклаштиради, ўртача катталикдаги қон томирни кенгайтириб, тонуси баланд бўлган қон томирини бўшаштиради. Оғир ишларга чидамлиликни оширади. Микротомирларда коллоид-осматик босимни нормаллаштиради. Бу эса шишнинг қайтишига, кислородни тўқималарга ташилишига ва ишлатилишининг яхшиланишига олиб келади.

Вибромассаж

Бу қурилма ёрдамида амалга ошириладиган массаж усули бўлиб, унинг асосида турли частота ва амплитудали тебранма ҳаракат ётади.

Асосий таъсир механизми:

  • моддалар алмашинуви;
  • нерв билан таъминланиши;
  • лимфа оқими (7-8 баробар кўп);
  • нерв-мушак аппаратини фаолияти;
  • оғриқ қолдирувчи;
  • яллиғланишга қарши;
  • мушаклар тонуси;
  • ортиқча ёғ тўқимасини парчалаш.

Сўров ва натижалар

Ушбу қурилмани амалиётда қанчалик самарадорлигини аниқлаш учун эндокринология ва гастроэнтерология  соҳасида ортиқча вазн ҳолати  ва ўт-тош  касаллиги мавжуд инсонларда қўлланилди. Текширувда 8 нафар фуқаролар қатнашиб, улар 32 кун давомида қурилмадан кунига 2- 3 мартадан фойдаланишди. Якунда уларнинг бел айланаси ва тана вазни текшируви орқали вазни аниқланди.

Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи 102 нафар фуқародан сўров ўтказилди. “Агар автомобилингиз хавфсизлик камарида сизни соғлигингиз учун муҳим, қулай ғилоф бўлса, ушбу даволовчи воситадан фойдаланармидингиз?”,  деган саволга 86 та “Ҳа, албатта”, 12 та “Билмадим” ва 4 нафар иштирокчидан “йўқ, менга керак эмас” деган жавоблар олинди.

И. Абдужабборов,
журналист

Бошқа тезкор хабарларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг